Жонли табиат. Ўсимликлар дунёси. Сабзавотлар: сабзи, картошка,
пиёз, помидор, бодринг, шолғом, саримсоқ, турп, редиска, лавлаги;
мевалар: олма, гилос, ўрик, олча, анор, нок, шафтоли, олхўри, хурмо
ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш.
Сабзавотлар: карам, бақлажон, гулкарам, булғор қалампири;
мевалар: қулупнай, беҳи, нок билан таништириш, уларнинг ранги, шакли,
мазаси, шифобахшлиги ҳақидаги тасаввурларини бойитиш.
Сабзавотлар ва мевалар ҳақидаги умумлаштирилган тасаввурларни
қуйидаги белгиларига қараб шакллантириш: сабзавотлар полизда, мевалар
эса боғда етиштирилади. Улар инсон саломатлиги учун шифобахш дори-
дармонларга бойлиги, мевалардан муробболар, шарбатлар тайёрланиши
ҳақида тўхталиб ўтиш.
Полиз экинлари (қовун, тарвуз, қовоқ) ҳақидаги тасаввурларини
аниқлаш ва кенгайтириш.
Боланинг
ўсимликлар
олами
тўғрисида
тасаввурларини
кенгайтириш. Дарахт, бута ва ўтсимон ўсимликларнинг ўзига хос
хусусиятлари ҳақида тушунча бериш: дарахт ва буталарнинг танаси
қаттиқ, улар кўп йиллик ўсимлик ҳисобланади; ўт ўсимликларининг пояси
эса юмшоқ бўлиб, улар бир йиллик бўлади, яъни ҳар йили баҳорда ўсиб
чиқади. Дарахтларнинг танаси битта, буталарнинг танаси эса бир нечта
бўлиши, буталарнинг танаси дарахтларникига қараганда ингичка ва бўйи
паст бўлиши ҳақида қизиқарли тарзда, кўргазмалилик асосида сўзлаб
бериш.
Болани манзарали дарахтлар (чинор, терак) билан таништириш.
Уларнинг танаси, пўстлоғи ва баргларини бир-бирига солиштириш,
фарқларини аниқлаш, тўкилган баргларни йиғиб, қайси дарахтники
эканлигини сўраш.
Бутасимон
ўсимликлар
(наъматак,
малина)ни
кузатиш,
баргларининг шакли, ранги, меваларига қараб қиёслаш, номини айтиш,
бир-биридан фарқлаш.
Баҳор табиатнинг уйғониш фасли эканлиги ҳақидаги тасаввурларини
янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш. Баъзи дарахтлар (бодом, ўрик)
136
аввал гуллаб, сўнг барг чиқариши, баъзилари эса барг чиқариб (олма, беҳи)
сўнг гуллашини тушунтириш.
Айрим ўсимликларнинг пиёзидан, дарахтларнинг қаламчасидан,
бутасидан кўпайиши мумкинлигини тушунтириш, мактабгача таълим
муассасаси ҳовлисида эрта гуллайдиган дарахт ва гул кўчатларини экиш,
тагини юмшатиш ва суғоришга ўргатиш.
Боланинг уруғлардан ўсимлик ўстирилиши (2-3 хил гуллайдиган
ўсимликлар мисолида), ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишидаги асосий
босқичлар (уруғ униб чиқиши, япроқли поя, гул, уруғ), ўсимликни
парваришлаш усуллари (чопилган ерга ўтказиш, сув қуйиш, ерни
юмшатиш, ўтоқ қилиш, озуқа бериш) ҳақидаги тасаввурини
шакллантириш.
Ўсимликларнинг тузилиши, илдиз қисмининг вазифалари бўйича
билганларини аниқлаш ва кенгайтириш: ўсимликлар илдизлари орқали
озиқланади, илдиз сувни, озуқа моддаларни шимиб олади, танаси орқали
шохларига, япроқларига, гулларидан меваларга ўтказади. Ўсимликларнинг
ўсиши учун ҳаво, сув, қуёш, озуқали тупроқ зарурлигини амалий
тажрибалар орқали тушунтириш.
Болага ўсимликка зарурий шароит етишмаётганлигини билдирувчи
аломатлар ҳақида қисқача маълумот бериш: ёруғлик кам бўлганида
ўсимлик ёруғлик томонга чўзилади, унинг япроқлари ва пояси оқаради,
озиқа моддаси кам тупроқда ўсимликлар секин ўсади, иссиқ бўлмаса уруғ
унмайди, барглар ёзилмайди, сув бўлмаса ўсимликлар қуриб қолади.
Табиат бурчагида “қишки полиз майдончаси” барпо этиш: райҳон, пиёз,
саримсоқ, турли кўкатлар экиш, униб чиқишини кузатиш ва парваришлаш.
Меҳнатга ва унда иштирок этишга бўлган иштиёқини тарбиялаш.
Ёзнинг дастлабки ойларида мевали дарахтлар, полиздаги сабзавотлар,
гулзордаги ўсимликларнинг ривожланишидаги ўзгаришлар кузатилади ва
болани экинзордаги ўсимликларни парвариш қилишда ёрдамлашишга
ўргатилади.
Ўсимликлар билан бевосита мулоқот қилишнинг хавф-хатари
тўғрисида огоҳлантириш. Айрим ўсимликларни билмай туриб (заҳарли
замбуруғлар, қўзиқоринларни) истеъмол қилиш хатарли эканлиги ҳақида
алоҳида тушунтириш.
Боланинг илк экологик маданиятини тарбиялашда давом этиш.
Табиатга зарар етказмаслик, экологияни бузмаслик (теварак-атрофни
ифлос қилмаслик, ҳайвон ва қушларга озор бермаслик, уяларини бузмаслик,
ўт-ўланларни босмаслик, дарахт шохларини синдирмаслик, гулларни
юлмаслик, бунинг оқибатида гуллар, капалаклар йўқ бўлиб кетиши)ни
тушунтириш.
Гуллайдиган маданий (райхон, картошкагул, чиннигул) ўсимликлар;
ўт ўсимликлар (қоқиўт, лолақизғалдоқ, бойчечак, мойчечак ҳақидаги
билимларини мустаҳкамлаш) ва доривор ўсимликлар (сачратқи, баргизуб,
отқулоқ) билан таништириш. Уларнинг номлари ва рангларини тўғри
айтишга ўргатиш. Шу билан бирга боланинг эътиборини баргларнинг
137
шаклига, пояси ва гулларидаги фарқларга, уларнинг шифобахш
хусусиятларига қаратиш.
Хона гуллари фикус, ёронгул, наврўзгул ҳақидаги билимларини
мустаҳкамлаш ва алоэ, колеус билан таништириш, уларни парвариш
қилиш йўлларини, кўчириб ўтқазишни тушунтиришни давом эттириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |