Машҳур саркардалар. Боланинг миллат тарихига бўлган
қизиқишини шакллантириш ва ривожлантириш.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг подшоҳ, шоир ва буюк саркарда
бўлганлиги ҳақида тушунча бериш.
Амир Темур машҳур саркарда, йирик давлат арбоби бўлганлиги
ҳақида маълумот бериш.
Ўзбекистон ҳарбий қўшинлари ва уларнинг вазифаси, 14-январ
ҳарбийларнинг касб байрами эканлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилиш.
Ватанга муҳаббат ва уни кўз қорачиғидек сақлаш ҳиссини тарбиялаш.
Халқ амалий санъати. Болада ўз халқига нисбатан муҳаббат ва
ифтихор туйғусини тарбиялаш. Ўзбек халқ амалий санъатига оид асарлар,
миллий ҳунармандчилик намуналари ҳамда меъморчилик ёдгорликлари
132
билан таништириш. Уларга наққошлик, зардўзлик, кулолчилик касблари
ҳақида маълумот бериш.
Катталар
меҳнати.
Боланинг
катталар
меҳнати
ҳақидаги
тасаввурларини ривожлантириш.
Ўзбек халқи қадим-қадим замонлардан бери деҳқончилик (пахта,
буғдой, арпа, шоли, маккажўхори ва б.) ва чорвачилик билан шуғулланиши
ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш. Чорвачиликка оид касблар (чўпон,
отбоқар, сут соғувчилар) ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш.
Кишиларнинг боғ, полиз ва далалардаги меҳнатлари ҳақидаги
билимларини мустаҳкамлаш. Масалан, деҳқон куз фаслидан ер ҳайдаб,
келгуси йил ҳосилини экиш учун тайёрлаши, ўғитлашнинг аҳамияти, эрта
баҳордан ерга уруғ экиш, уни парваришлаш, вақтида суғориш ва ҳ.к.
Болани пахтакорларнинг меҳнати билан таништириш, унинг ерга
ишлов бериб, чигит экиши, ҳосилни йиғиб-териб олгунча ғўзани асраб-
авайлаб ўстириши, вақтида суғориб, ишлов бериш билан бирга, бу
ишларда об-ҳаво инжиқликларини енгиши кераклиги ҳақида тушунча
бериш.
Пилла, пиллакорлар, пилланинг ипакли газлама ҳолига келгунгача
бўлган меҳнати билан таништириш. Ипак қурти тут барги билан
озиқланиши ва пилла ўраши, ундан ипаклар ечилиб ўралиши ва ипакдан
турли газламалар – атлас, адраслар тўқилиши ҳақида суҳбатлар ўтказиш.
Ўзбек пахтаси ва пилласи жаҳон бозорида ўз ўрнига эгалиги ҳақида
қисқача сўзлаб бериш, бола қалбида муваффақиятларимиздан фахрланиш,
ифтихор туйғусини шакллантириш.
Халқ хўжалигининг муҳим тармоғи ҳисобланган қурилиш ҳақида
тушунча бериш. Бола эътиборини ўлкамизда бўлаётган катта
ўзгаришларга, қад кўтараётган маҳобатли бинолар, замонавий уйлар, кенг
йўллар, мустаҳкам кўприклар қурилиб, ишга туширилаётганига қаратиш.
Қурувчиларнинг меҳнат натижалари, қурувчилик касбининг аҳамияти
ҳақида суҳбатлар ўтказиш.
Бозор, дўкон, сотувчи, харидор ҳақида, сотувчи ва харидор ўртасидаги
муомала маданияти ҳақида тушунча бериш. Бозор ва дўконларнинг
турлари
(озиқ-овқат,
кийим-кечак,
хўжалик
моллари)
ҳақида
тасаввурларини мустаҳкамлаш.
Боланинг
шифокорлар
меҳнати
ҳақидаги
тасаввурларини
кенгайтириш.
Катталар меҳнатига ҳурмат ҳиссини тарбиялаш, илк меҳнат
кўникмаларини ўргатиш мақсадида, теварак-атрофда, уйда, гуруҳ хонасида
доимий тартибни, озодаликни сақлашга, атрофдагилар учун фойдали
бўлишга интилишга; навбатчилик вазифасини мустақил ва сидқидилдан
бажаришга; столни овқатланишга тайёрлаш; овқатдан сўнг идиш-
товоқларни йиғиштириш, столларни артиш; тарбиячи томонидан
машғулотлар учун тайёрланган материал ва қўлланмаларни стол устига
териб қўйиш; ижодий ўйин бурчагини тартибга келтириш, ўйналган
ўйинчоқларни йиғиб жойига қўйиш, ўйинчоқ шкафни тартибга келтириш;
133
гуруҳ ва ювиниш хоналаридаги шкафларни, дераза токчасидаги чангни,
ўйинчоқлар ва қўлланмаларни артишга одатлантириш.
Китобларни, ўйинчоқларни тузатиш ишларида боланинг фаол
қатнашишига эришиш.
Ўйин майдончаси ва йўлкалардаги баргларни теришга, тозалашга
одатлантириш. Қум идишдаги қумни ковлаб юмшатишга ўргатиш.
Болада меҳнат маданиятини, хона ичидаги, майдончадаги тозалик ва
тартибдан мамнун бўлиш туйғусини шакллантириш.
Касб – ҳунарга ўргатувчи “Дўкон”, “Деҳқон бобо”, “Почта”, “Чевар”,
“Ҳайдовчи”, “Ўқитувчи”, “Ҳамшира”, “Бозор-бозор”, “Ошпаз” “Боғбон-
боғбон”, “Ким чаққон?”, “Ниманинг ўрни ўзгарди?” каби ўйинларни
ўйнаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |