Ҳаракатли ўйинлар. Боланинг ҳаракатли ўйинлардаги фаоллигини,
эпчиллигини, тезкорлигини, маконда мўлжал ола билиш малакаларини
шакллантиришда
давом
этиш;
ижодий
қобилиятларини
(ўйин
вариантларини ўйлаб топиш, ҳаракатларни ўзгартириш), тенгдошлари
билан кичик гуруҳда ўйналадиган таниш ўйинларни қайта ташкил
қилишдаги мустақиллигини рағбатлантириш. Ўйин қоидаларига риоя
қилишга ўргатиш.
Ҳаракатли ўйинлар: “Поезд”, “Самолёт”, “Пуфак”, “Трамвай”, “Ким
тезроқ?”, “Қуёш ва булут”, “Кўз боғлаш”, “Чавандозлар”, “Болалар
қочинглар, қуш учиб келди”, “Чори-чамбар”, “Товуқ ва жўжалар”,
“Қалдирғоч”, “Ким биринчи?”, “Югуриб ўтишга улгур”, “Қизиқчилар”,
“Ким кўп қадам қўяди?”, “Тутувчилар”, “Ҳалқага тушир”, “Копток
бошқарувчига”.
Саҳналаштирилган ўйинлар. Боланинг саҳналаштирилган ўйинлари
бўйича кўникма ва малакаларини (бадиий образни идрок қилиш,
қаҳрамонларнинг ҳаракатлари ва маънавий ўсишини кузатиш в.б.)
шакллантириш
орқали
театрлаштирилган
ўйинларга
бўлган
қизиқишларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашда давом этиш.
Мусиқа, нутқ ва кўриш образларидан фойдаланган ҳолда руҳий
сифатларни
(идрок,
тасаввур,
тафаккур,
диққат),
ижрочилик
кўникмаларини (ролга кириш, тасаввурдаги муҳитда ҳаракатланиш) ва
сезгиларни (мушак ва ҳиссий) ривожлантириш учун саҳна машқларини
ўтказиш.
Болани таниш адабий асарлардан кичик парчани саҳналаштиришга,
бошқа қаҳрамонлар билан ролли муносабатларга киришишга, уларнинг
ҳис-туйғуларини тушунишга, образни акс эттиришда ифода
воситаларидан (оҳанг, юз ҳаракати, имо-ишора), образли ўйинчоқлардан,
лойдан, пластмассадан, пластилиндан мустақил ясалган, совғадан чиққан
ўйинчоқлардан фойдаланишга ўргатиш.
Узоқ давом этадиган ўйинларда бошқа болалар билан алмашиб
ўйнашига, жой, ўйин анжомларини тақдим этиш орқали режиссёрлик
лаёқатини ривожлантиришга имкон бериш.
Ҳар бир боланинг ўйнаётган роли миқдори ва табиатини кузатиш,
ролга
кириш
воситаларини
танлашда
ташаббус
кўрсатишини,
110
мустақилликка интилишини рағбатлантириш, ижро этиш учун синов
ишларини ўтказишга ёрдам бериш.
Ҳиссий-таъсирий тажрибани тўплаш, спектаклда қўлланадиган
ифода воситаларини боланинг тушуниши учун катталарнинг педагогик
театри имкониятларидан фойдаланишни давом эттириш.
Театр маданияти ҳақида ( театр – актёр – томошабин; одамларнинг
томоша залида ўзини тутишлари) суҳбатлар ўтказиш орқали боланинг
тасаввурини ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |