Мусиқа
(4-5 ёш)
Мусиқа тинглаш. Боланинг ўзи ёқтирган мусиқани завқ билан
тинглашини рағбатлантириш, мусиқий қобилияти ва хотирасини
ривожлантириш.
Болага товушлардан оҳанглар, оҳанглардан эса куй ҳосил бўлиши
ҳақида тушунча бериш. Икки қисмли мусиқий асар шакли билан
таништириш, қисмлар ўзгаришини фарқлаш, характерини аниқлаш ва
мусиқий асар мазмунини англашга (Ш.Ёрматов “Қор”, Х.Муҳамедов
“Қўғирчоғим алла-ё”) ўргатишда давом этиш.
Қўшиқ, рақс, марш жанрлари ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш.
Бола эътиборини асар кайфияти ва уни очиб берувчи ифода
воситаларига қаратиш (В. Моцарт “Қўнғироқчалар”; А.Хачатурян “Арқон
сакраш”); миллий куй ва қўшиқлардаги дилрабо оҳанглар билан
таништириш (ўзбек халқ куйи – “Норим-норим”; ўзбек халқ қўшиғи –
“Чаманда гул”).
105
Боланинг тинглаган мусиқий асари бўйича ўз фикрлари билан
ўртоқлашиш, куйларнинг мазмунини изоҳлаб бериш кўникмаларини
шакллантириш (Х.Муҳамедов “Какку”; П.Чайковский “Касал қўғирчоқ”).
Болада мусиқа маданияти кўникмаларини (мусиқани бошидан якуний
қисмигача диққат билан тинглаш, атрофдагиларга халақит бермаслик)
таркиб топтиришда давом этиш.
Тинглаш учун қуйидаги мусиқий асарлар тавсия этилади: Ғ.Қодиров
“Бинафша”; Р. Ребиков “Айиқ ва қушчалар”; С. Бобоев “Улоқчам”; Н.
Норхўжаев “Типратикон”; А.Берлин “Қувноқ рақс”; В. Кубинская
“Барабан”.
Мусиқий-ритмик ҳаракатлар. Болада ритмик ҳаракатлар орқали
мусиқага бўлган эмоционал муносабатни, тасаввур, тафаккур ва хотирани
ривожлантириш. Мусиқий асардаги қисмлар ўзгаришига мувофиқ
равишда ҳаракатларни ўзгартириш; марш, қўшиқ, рақс куйларига мос
ритмик ҳаракатларни бажариш; бошловчининг ортидан мусиқага мос
юриш, югуриш ва сакраш; рақс ҳаракатларининг номини билиш ва уларни
бажаришда қўлни эркин ва майин ҳаракатлантиришга ўргатиш.
4-5 ҳаракатни кетма-кетликда, ўзаро бир-бирига боғлаган ҳолда
мусиқага мослаб ижро эта олиш. Рақсларда ҳиссий кайфиятларни
(“аразлаш”, “ярашиш”) билдирувчи ҳаракатларни ёки жониворларнинг
ҳолати (қувноқ қуёнча, айёр тулкича, жаҳлдор бўри, мағрур хўроз,
жонсарак товуқ)ни қўл, юз, кўзлар имо-ишораси орқали кайфиятга
мослаб ижро этишга ўргатиш.
Гуруҳ бўлиб, кичик гуруҳларга бўлиниб, якка ҳолда ҳаракатланишга,
хонанинг бир қисмидан иккинчи қисмига (марказдан бурчакка, ўнгдан
чапга в.б.) ўтишда ўз ҳаракатларини бошқара олишга ўргатиш.
Болани доира бўйлаб ҳаракатланишга; юришдан енгил югуришга
ўтиш; бир оёқни олдинга чиқариб, товонига қўйиш; турли атрибутлар
билан (“Баргчалар”, “Доирачалар билан рақс, “Шиқилдоқлар билан рақс”,
“Тасмалар билан рақс”, “Гуллар билан рақс”) машқ бажаришга ўргатишда
давом этиш. Халқ ўйинларини ўргатиш.
Рақс. Болани мусиқадаги ранг-барангликни ҳис қилишга, ёрқин ёки
сокин кайфиятни, динамик ўзгаришларни, 2-3 қисмли мусиқа асаридаги
фарқларни рақс ҳаракатлари орқали жозибали акс эттиришга ўргатишда
давом этиш.
Болага сочма, бир жойда туриб ўйналадиган рақслардан (М.
Икромова “Ярашамиз” “Қўғирчоқлар рақси”, “Ўйнайман”) секин-аста
доира бўйлаб ҳаракатланиб ижро этиладиган (ўзбек халқ куйлари -
“Пахтаой”, “Рўмолим”, “Қорпарчалар рақси”) рақсларни ўргатиб бориш.
Мусиқа ва ҳаракат бирлигига риоя этишига, табиий ва нафис бажаришига
эътибор бериш.
Катталар билан биргаликда рақс элементларини (“Коптокни юқорига
от”, “Кўзгуга қара”, “Майсани сила”, “Қўлларимиз чиройли”) мусиқага
мослаб бажариш; юриш, енгил югуриш, югуриш вақтида қўлларни белга
қўйиш, чапак чалиш, бир қўлни бош тепасига, иккинчи қўлни ён томонга
106
узатиш, тиззаларини ярим букиб ўтириб-туриш, қўлларни ушлаб жуфт
бўлиб айланиш, бир оёқни тўпиллатиш каби рақс ҳаракатларини мусиқа
остида бажаришга ўргатишни давом эттириш.
Жуфт бўлиб (“Ўтирамиз-турамиз”, “Полька”), шунингдек, алоҳида
ўғил ва қиз болалар ҳаракатларидан тузилган рақсларни чиройли
бажаришни ўргатиш. Қўшиқ ва рақсларни ижро этишда мустақилликни
намойиш этишга ундаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |