Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Мусиқий-ритмик ҳаракатлар



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Мусиқий-ритмик ҳаракатлар. Болага хилма-хил мусиқий-ритмик 
ҳаракатларни ўргатишда давом этиш. Мусиқа табиатини, образлар 
руҳиятини ритмик ҳаракатлар орқали жозибали тарзда ифодалаш 


187 
малакасини такомиллаштириш. Рақс элементларини мусиқага мослаб, 
юриш, югуриш, сакраш, олдинга ва ёнга ҳаккалаш кабиларни безак 
ҳаракатлари билан уйғунликда (ўзбек халқ куйи - “Чертмак”) бажаришга, 
мусиқа оҳангининг тезлигига мувофиқ секин ва тез ҳаракатланишга 
ўргатишни давом эттириш.
Боланинг юриш, югуриш ва сакрашнинг ҳамма хиллари (катта, 
дадил, ўртача ёки осойишта қадам ташлаш, енгил ва майда қадамлар 
билан югуриш, бир ёки икки оёқлаб сакраш в.б.) бўйича билганларини 
аниқлаш ва мустаҳкамлаш. Мусиқа остида қаторга сафланишига, бир 
қатор бўлиб юриш ва югуришига, катта ва кичик доира қуриш ҳаракатига, 
давра қўшиқларини мустақил ижро этишига эътибор бериш. Марш 
мусиқаси ритмига мос (биргаликда ва якка ҳолда) юриш (С.Абрамова 
“Марш”), ҳаккалаб сакраш (украин халқ куйи “Стукалка”), оёқ учида енгил 
югуриш (Е.Тиличеева “Югурамиз”), тактнинг кучли ҳиссасига оёқ 
тўпиллатиш, чапак чалиш ёки бирон нарсани (рўмолча, гул, копток в.б.
қўлдан қўлга узатиш. Жуфт бўлиб юриш ва енгил югуриш, жуфтликда 
рақс ҳаракатларини бажариш. Ҳаракатли ўйинлар ўйнатиш (“Бойланди”, 
“От ўйин”, “Бойчечак”, “Ҳурмача боғи”); қўшиқ ва рақс ҳаракатларини 
қўшиб ижро этиш (Н.Норхўжаев “Неваралар қўшиғи”, “Полвон бўламан”, 
“Кенг Туркистон”) кўникмаларини мустаҳкамлаш.
Рақс. Боланинг рақс ҳаракатларини чиройли, нафис ва аниқ 
бажаришига алоҳида эътибор бериш. Рақс элементларини, ритмик 
ҳаракатлар билан уйғунликда бажариш; образлар кайфиятини ифодали 
(“аразлаш”, 
“ярашиш”, 
“гулнинг 
очилиши”
кўрсатиш, 
эркин 
ҳаракатланиш, таниш рақсларни якка ва жуфтликда мустақил ижро этиш 
кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш; эркин рақсларга ўргатиш 
(“Ўзбекча рақс” – “Норим-норим”, “Жуфтли рақс” (Д.Зокиров мусиқаси), 
“Замонавий рақс”, мусиқа раҳбари ихтиёрига кўра – “Замонавий қизалоқ”; 
М.Мирзаев “Баҳор вальси”, “Ҳаккалакам ўйнасам” (“Марварид” гуруҳи), 
“Хайрлашув вальси”). Ўзи ёқтирган мусиқани эшитганида рақс тушишини 
рағбатлантириш. 
Турли миллат рақс ҳаракатлари (чех халқ куйи “Жуфтликда полька” - 
“Янка полькаси”, С.Рахманинов “Полька”, Т. Ломова “Қорпарчалар 
рақси”)га қизиқиш уйғотиш орқали вальс, полькага хос ҳаракатларни 
ўргатишда давом этиш. 
Болага рақсни қўшиқ садоси остида саҳналаштиришни ўргатиш. Ўғил 
болаларда ботирлик, жасурлик, эпчиллик (арқон тортиш, чавандоз, тош 
кўтариш, балиқчи) ва чаққонлик хусусиятларини (Е.Тиличеева “Тойчоқ”, 
мусиқа раҳбари ихтиёрига кўра – “Ўғил болалар рақси”, ўзбек халқ куйи – 
“Андижон полькаси”, “Доирачалар билан рақс,) рақс орқали намойиш 
этишга ўргатиш.
Қиз болаларда мусиқа ритмига мослаб турли атрибутларни 
(“Шиқилдоқлар билан рақс”, “Тасмалар билан рақс”, “Қўғирчоқлар билан 
рақс”, “Гуллар билан рақс”) енгил ва эркин ҳаракатлантириш малакасини 
мустаҳкамлаш. 


188 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish