Кичик гуруҳ (3-4 ёш)


Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

 
Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик 
(6-7 ёш) 
Нутқ. Болани катталар ва тенгдошлари билан эркин мулоқат 
юритишга, ўз ҳолати, ҳис-туйғулари ва мақсадларини нутқи орқали равон 
ифодалашга; ўзини қизиқтирган мавзулар бўйича тортинмай саволлар 
беришга ўргатишда давом этиш. Суҳбатдошининг нутқини тинглаш ва
айтмоқчи бўлаётган фикрини англаш, ҳис-туйғуларини ҳурмат қилиш 
маданиятини шакллантириш. 
Турли мусобақалар ва мунозараларда фаол иштирок этиш, берилган 
кўрсатмаларни тўғри ва аниқ бажариш малакасини мустаҳкамлаш.  
Нутқнинг товуш маданиятини шакллантириш. Она тилидаги 
барча товушларни тўғри талаффуз этиш малакасини мустаҳкамлаш. 
Фонетик идрокни ўстиришда давом этиш. Болага s-z, p-f, t-d, p-b, l-r, u-o‘, 
x-h, k-g товуш гуруҳларини тўғри талаффуз этиш ва уларни фарқлашни, 
овоз сифатларини (баланд, ўртача, паст, йўғон, ингичка, жуда ингичка), 


162 
нутқ суръатини (тез, ўртача, секин) тарбиялаш, сўзда товуш ўрнини 
белгилашга ўргатишда давом этиш. 
Боланинг мавжуд тил тизими (товуш, сўз, гап) тўғрисидаги 
тасаввурларини кенгайтириш. Товушга хос хусусиятларни (товушларни 
талаффуз қилиш, яъни айтиш ва эшитиш) тушунтириш. Бир бўғинли 
сўзлардан ва бўғиндан товушни ажратиб олиш, бўғинларнинг товушлардан 
тузилганлиги, нутқнинг энг кичик бўлаги товуш экани, унинг 
хусусиятлари, тури, товушларнинг ҳарфлар билан белгиланиши ҳақида 
тушунча бериш. Товушларнинг тўғри талаффузи устида ишлаш. 
Боланинг унли ва ундош товушлар ҳақидаги тушунчасини 
мустаҳкамлаш. Унли ва ундош товушларнинг талаффузини машқ қилишда 
давом этиш.
Луғат иши. Боланинг атроф-олам ҳодисалари ҳақидаги билимини 
аниқлаш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш асосида унинг нутқини бойитиш 
ва фаоллаштиришда давом этиш. Бола луғатини Ватан, Ватанимиз 
рамзлари, Ватан ҳимоячилари, шаҳар, қишлоқ, маҳалла ва кўчалар, 
ёдгорликлар, майдонлар, байрамлар ҳақидаги янги сўзлар билан 
кенгайтириш; касб-ҳунарга оид (муҳандис, учувчи, мусаввир, шифокор, 
мисгар, 
ганчкор, 
наққош); 
қурилиш 
ва 
қишлоқ 
хўжалигида 
фойдаланиладиган машиналар, транспорт ва алоқа воситалари, компьютер 
ҳақидаги билимларини кенгайтириш. Боланинг луғатини, теварак-
атрофдаги воқелик билан бевосита таништириш; билиш фаолиятлари 
жараёнида: табиатни кузатиш, буюмларни кўздан кечириш, суратларни 
томоша қилиш асосида олиб бориладиган қизиқарли суҳбатлар ва 
саёҳатлар вақтида бойитиб бориш. Янги ўзлаштирган сўзлардаги 
товушларни тўғри талаффуз этишига эътибор бериш. 
Буюмларнинг номларини тўғри айтишга, бир-бирига ўхшаш ва
ўхшамайдиган нарсаларни солиштириб, улардаги умумий ва ўзига хос 
хусусиятларни топишга; буюмларнинг сифатини (мустаҳкам, пишиқ, 
пухта); рангини билдирувчи сўзлар; меҳнат жараёнида риоя қилиниши
лозим бўлган одатларни ифодаловчи сўзлар (тартибли, хушёр, 
эҳтиёткор, саранжом-саришта)ни луғатига киритиш.
Халқ мақоллари, маталлари ва топишмоқларини тушунтиришни 
давом эттириш (“Қушни асраган, одамни асраган билан баробар”, “Бугунги 
ишни эртага қўйма”, “Куч-бирликда”, “Булбул чаманни, одам Ватанни 
севар”, “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар”
ва бошқалар).
Боланинг умумлаштирувчи сўзлар, антонимлар, синонимлар, 
омонимлар ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш. Умумлаштирувчи 
сўзларни тўғри тушунишига, улардан ўз нутқларида фойдаланишига 
эътибор бериш. Қарама-қарши маъноли антоним сўзларни
(узун-қиска, 
кеча-кундуз, кучли-кучсиз, паст-баланд); маъноси бир хил, аммо айтилиши 
хилма-хил бўлган синоним сўзларни (хурсанд, шод, қувноқ, баҳор, кўклам, 
кўркам, чиройли, гўзал), айтилиши бир хил, аммо маънолари хилма-хил 
бўлган омоним сўзларни (ўт-майса, ўт-ариқдан ўтиш, ўт-олов в.б.


163 
тушуниб, ўз ўрнида тўғри қўллаш малакасини мустаҳкамлашда давом 
этиш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish