Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Қўшиқ айтиш. Болада қўшиқ эшитиб завқланиш, овоз тембрини,
жозибани ҳис этиш кўникмасини тарбиялашда давом этиш. Қўшиқ 
айтишга ўргатаётганда, сўзларни аниқ ва дона-дона талаффуз этиш, овозни
мусиқага мослаш, биргаликда куйлаш, ансамбл ва якка ҳолда куйлаш каби 
ижрочилик кўникма ва малакаларини такомиллаштириш. (М.Икромова 
“Куз”, “Сариқ баргчалар”, “Қувноқ болалар қўшиғи”; Ғ.Қодиров 
“Пахтаой”, “Боғчамиз”; С.Абрамова “Шамол”).
Боланинг овозига шикаст етказмай, секин-аста ривожлантириш. 
Куйлаш вақтида, ўтирган ва турган ҳолатда қомат (елка, бош ва оёқ)ни тик 
тутиш, тўғри нафас олишга (қисқа мусиқий жумлалар орасида, елкаларни 
кўтармасдан) ўргатишда давом этиш. (Ғ.Қодиров “Қорбобо”, “Қуёнлар”; 
К.Абдуллаев “Олма”; Д.Зокиров “Оппоқ қантим”; Н. Норхўжаев “Бир, 
икки, уч”; Ф. Назаров “Иноқ ўйнаймиз”; Д.Омонуллаева “Этикчам”, 
“Чилдирма”). 
Боланинг ёшига мос турли мавзудаги қўшиқлар билан репертуарни 
бойитиш орқали, нутқ ва тафаккурини ўстириш, теварак-атроф, миллий 
байрам, сайллар ва урф-одатлар ҳақидаги билимларини кенгайтириш, она 
Ватанга муҳаббат туйғуларини орттириш (ўзбек халқ қўшиғи “Чаманда 
гул”; Х.Раҳимов “Дўмбоқчалар қўшиғи”; З.Қаюмова “Онажон”, 
“Кўзмунчоқ”; А.Берлин “Арча”; Д.Омонуллаева “Биринчи қор”, 
“Қурбақа”; Л.Турсунова “Келди яна баҳорой”, “Юртимда байрам бўлсин”; 
М.Икромова “Турналар”, “Камалак”, “Баҳор гуллари”; С.Абрамова 
“Шамол”; Т.Азимов “Қўшиғимиз авжида”; С.Абрамова “Саъва”; С.Бобоев,
“Тойчоғим”).
Халқ лапарлари йўлида айтиладиган айрим қўшиқ намуналари 
(“Эрта билан тураман”, “Омон ёр”) билан таништириш. 
Болалар чолғу асбоблари билан таништириш.
Болани урма мусиқа 
чолғу асбоблари (доира, ёғоч қошиқ, сафойил, ноғора, қутича, бубен, 
барабан) билан таништириш. Айрим чолғу асбоблари билан боғлиқ 
қизиқарли ҳикоячалар айтиш, суратлар, кўргазмали материаллардан 
фойдаланиш орқали бола қалбида ижрога нисбатан қизиқиш уйғотиш; ҳар 
бир мусиқанинг ўз нотаси мавжудлиги тўғрисидаги тушунчаларини 
кенгайтириш.
Мусиқа чалаётганда гавдани тўғри тутиш, қўлларни қандай қўйиш 
кераклигини, чолғу асбобларида овоз ҳосил қилишнинг асосий усулларини 
ўзлаштиришга ўргатиш (ўзбек халқ куйи - “Қуёним”). Болани мусиқа 
асбобини маҳкам ва айни пайтда эркин тутишига, қўл кафтлари 
мушакларини зўриқтирмаслигига алоҳида эътибор бериш. Чунки, урма 


107 
чолғу асбобини чалаётганда, қўл кафти асосий вазифани бажаради, елка ва 
елка олди қисми эса у ёки бу даражада қатнашади. Овоз ҳосил қилишда 
етакчи усул ҳисобланган - зарб ҳақида тушунча бериш. Масалан, зарб - 
бир неча босқичдан иборат эканлиги, дастлаб қўлни силташ, унинг чолғу 
асбобига томон йўналтирилган ҳаракати, овоз манбаси билан тегиниши ва 
овозни қайта яралиши, қўлнинг орқага итарилиши ва қайтиши (рус халқ 
куйи – “Қувноқ ғозлар”). Болани чолғу чалаётганда доимий равишда 
овозни эшитиб, назорат қилишга ўргатиб бориш зарур. Бу чиройли овоз 
ҳосил қилиш имконини беради. Қўл кафт мушакларини ривожлантиришга 
тизимли машғулотлар натижасида эришилади, малакалар эса махсус 
машқлар жараёнида шаклланади.
Болада чолғу асбобларида янги куйлар ўйлаб топишга, 
мусиқалаштиришга ҳавас, қизиқиш уйғотиш. Болалар чолғуларидан иборат 
оркестр ташкил қилиш.
Фортепиано, карнай каби чолғу асбоблари номларини айтиш ва 
овозидан фарқлашга ўргатиш. Фортепиано жўрлигида ёки усиз, жамоада 
куйлашга қизиқишини, мусиқани идрок қилишини, куйларни кириш ёки 
якуний қисмидан таниб олишини, ритмик ўйинларни яхши кўришини, 
айрим мусиқа асбобларининг овозига тақлид қилишини рағбатлантириш.
Товушларнинг тембри, баландлиги ва регистрига кўра фарқлаш 
ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш. Қўнғироқча, бубен, 
шиқилдоқ ва бошқа болалар чолғуларида катталарга жўр бўлиб чалиш 
(ўзбек халқ қўшиғи - “Оқ теракми, кўк терак”; ўзбек халқ куйи - “Олатой”;
А.Левиев “Пьеса”; А.Муҳамедов “Марш” (парча); М.Хусейнли 
“Жўжаларим”) кўникмасини шакллантириш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish