Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг аҳоли фаровонлигини оширишдаги аҳамияти


Аҳоли фаровонлиги даражаси кўрсаткичлари ва индикаторлари



Download 264,41 Kb.
bet3/17
Sana22.07.2022
Hajmi264,41 Kb.
#835735
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5224701782847917082

Аҳоли фаровонлиги даражаси кўрсаткичлари ва индикаторлари





Фаровонлик
даражаси кўрсаткичлари



Кўрсаткичлар индикаторлари

1. Асосий жисмоний эҳтиёжлар қондирилиши

1. Саломатлик

1.1.Ҳар 1000 ёки 100 минг аҳоли ҳисобига жами ўлим

1.2. Ҳар 1000 туғилган бола ҳисобига бир ёшгача ўлган болалар
Сони

1.3. кутилаётган умр давомийлиги

1.4. Касаллик натижасида меҳнат қобилиятининг йўқотилиши






1 Иқтисодий адабиётлардан фойдаланган ҳолда муаллиф томонидан тузилган.

2. Овқатланиш

2.1.Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли ва ҳоказолар

3. Турар-жой

3.1. Турар-жойларда уйларнинг умумий майдонини ишга
Тушириш

3.2.Турар-жойларнинг умумий майдони

3.3. Турар-жой фондини ободонлаштириш

3.4.Хонадонлар ўртача катталиги

4.Уйлардаги мол-мулклар

4.1. Аҳолининг моддий-маиший ва хўжалик буюмлари билан
Таъминланганлиги

4.2. Аҳолига маданий-маиший буюмлар сотиш ва ҳоказолар

5. Пулли хизматлар

5.1. Аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш ҳажми

5.2. Аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш таркиби

5.3 Маиший хизматлар ҳажми ва ҳоказолар

2.Маънавий эҳтиёжларнинг қондирилиши

6. Аҳолининг маданий


даражаси

6.1. Аҳолининг саводхонлик даражаси

6.2.Нашр этилаётган китоб ва рисолалар ҳажми

6.3. Чиқарилаётган журналлар ва бошқа даврий нашрлар ҳажми

6.4.Аҳолининг телевизорлар билан таъминланганлиги ва
Ҳоказолар

3.Ижтимоий эҳтиёжларни қондириш

7.Меҳнат шароитлари

7.1. Саноатда иш вақти йўқотишлари

7.2. Ходимларнинг меҳнат шароитини ўзгартириш

7.3.Ишлаб чиқаришда шикастланиш ва ҳакозолар

8. Дам олиш
шароитлари

8.1.Ёзги оромгоҳларда дам олган болалар сони ва ҳоказолар

9. Ижтимоий таъминот

9.1. Пенсиялар ва ўртача иш ҳақи ва унинг энг кам миқдорлари
бўйича нисбат

9.2. Болаларга бериладиган нафақаларнинг ўртача миқдорлари
ва уларнинг ҳаёт кечиришга лойиқ минимум нисбати

9.3. Пенсиялар миқдори ва ҳаёт кечириш минимуми нисбати ва
Ҳакозолар

10. Ижтимоий- маиший вазият.

10.1.Ишсизларнинг умумий сони

10.2.Бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва шикастланишлар,
қотилликлар ва ҳоказолар оқибатидаги ўлим

10.3. Рўйхатга олинган жиноятлар сони

10.4 Ифлосланган оқар сувларни чиқариб ташланиш ҳажми

10.5. Ҳавога заҳарли моддалар чиқариб ташланиши ва ҳоказолар

11. Даромадлар ва сарф-
ҳаражатлар

11.1. Аҳолининг пул даромадлари, шу жумладан уларнинг
турлари бўйича

11.2. Аҳолининг пул сарф-ҳаражатлари, шу жумладан уларнинг
турлари бўйича

    1. Иш билан банд бўлган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи, шу жумладан, тармоқлар, минртақалар ва касблар бўйича табақаланиши

    2. Аҳолининг омонатлардаги жамғармалари ва унинг кўпайиши ва ҳоказолар.

Аҳолининг фаровонлик даражасини баҳолаш учун жадвалда келтирилган кўрсаткичлар: даражага оид кўрсаткичлар, таркибий кўрсаткичлар, динамик кўрсаткичлар сифатида ҳисоблаб чиқилиши мумкин.


Нисбий фаровонлик даражасини қуйидаги уч жиҳат бўйича, яъни уни аввалги йиллардаги фаровонлик даражаси билан таққослаш, ҳудудлардаги фаровонлик даражаларини ўзаро таққослаш ва амалдаги фаровонлик даражасини аҳолининг минимал ва оқилона талабларини ифодаловчи эҳтиёжларнинг ривожланганлик даражаси билан таққослаш орқали аниқлаш мумкин.
Аҳолининг фаровонлик даражасини ифодалаш учун жаҳондаги турли мамлакатларда турлича мезонлар қўлланилади. Улар орасида минимал истеъмол бюджети, камбағаллик, мутлақ ва нисбий камбағаллик кўрсаткичлари кенг қўлланилади.
Минимал истеъмол бюджети – шахснинг ривожланиши учун зарур бўлган маънавий эҳтиёжлар истеъмолининг ижтимоий асосланган минимал даражасини таъминлайдиган истеъмол товарлари ва хизматлари турларининг қиймати ҳисобланади.
Камбағаллик кўрсаткичи аҳолининг фаровонлик даражасини баҳолаш учун фойдаланиладиган мезонлардан биридир. Жаҳон амалиётида камбағаллик даражасини таърифлашга ёндошишда учта асосий концепция қўлланилади.
Мутлақ камбағаллик концепцияси шахс ёки оқилона минимал ҳаётий эҳтиёжларни таъминлаш учун зарур бўлган даромадни таърифлашга асосланади.
Нисбий камбағаллик концепцияси асосий мезон сифатида инсоннинг минимал эҳтиёжларидан эмас, балки унинг фаровонлиги кўрсаткичларининг у ёки бу мамлакатда устунроқ келувчи моддий таъминланганлик даражаси билан бўладиган нисбатидан фойдаланади. Бундай ёндошишда даромадлари
мамлакат бўйича ўртача даромаднинг муайян улушидан ошмайдиганлар камбағал ҳисобланади.
Камбағалликнинг субъектив концепцияси ижтимоий мақбул фаровонлик даражаси учун зарур бўлган ресурсларни субъектив таърифлашга асосланган.
Концепциялардаги фарқлардан ташқари, камбағаллик миқёсларини таърифлашга уй хўжаликлари тавсифини танлаш ҳам таъсир этади, у камбағалликни баҳолаш учун фойдаланиладиган кўрсаткич билан таққосланади. Амалиётда уй хўжаликларининг қуйидаги тавсифларидан фойдаланилади:

  • уй хўжаликларининг пул даромадлари;

  • уй хўжаликларининг пул сарф-ҳаражатлари;

  • уй хўжаликларининг тасарруфидаги моддий ресурслари кўрсаткичлари.

Ўзбекистонда камбағаллик даражасини баҳолаш иқтисодиётда деярли қўлланилмайди, бироқ ўрта ҳисобда бир ойдаги пул даромадлари кўрсаткичидан фойдаланиладиган тарзда ҳаёт кечириш минимуми даражасини белгилайдиган мутлақ концепцияга асосланади
Ҳаёт кечириш минимуми инсон саломатлигини сақлаш ва унинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган моддий неъматлар ва хизматлар истеъмолининг минимал даражаси кўрсаткичидир.
Ҳаёт кечириш минимуми ўрта ҳисобда аҳоли жон бошига тўғри келадиган қиймат тарзида ва умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича, субъектлардаги асосий ижтимоий демографик гуруҳлар бўйича, шу жумладан, алоҳида шаҳарлар ва туманлар бўйича белгиланиши мумкин.
Ҳаёт кечириш қийматини белгилаш негизини илмий асосда ишлаб чиқилган озиқ-овқат маҳсулотлари табиий турлари ўлчамлари ташкил этади, улар аҳоли айрим ижтимоий-иқтисодий гуруҳлари учун минимал истеъмол меъёрлари бўйича табақалаштириб берилган ҳамда истеъмол қилинадиган
моддаларнинг калориялилиги ва кимёвий таркиби бўйича мувозанатлаштирилган. Озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол меъёрларини асослашда турли табиий иқлимий шароитларни ҳисобга олиш мақсадида республика ҳудуди амалдаги услубий тавсияларга мувофиқ бир неча зонага ажратилган. Зоналар бўйича тақсимотга кўра йилига ўрта ҳисобда аҳоли жон бошига озиқ-овқат турлари маълум миқдорлар доирасида белгилаб чиқилган. Ҳудудий зоналар бўйича озиқ-овқат турларининг қувват бера олиши суткасига тахминан 2204 ккал.дан 2607 ккал.гачани ташкил этади.
Ҳаёт кечириш минимуми бюджетида истеъмол меъёрлари фақат озиқ- овқат маҳсулотларига белгиланган бўлиб, унда товарлар ва барча турдаги хизматлар қиймати 30-35 фоизни ташкил этади.
Дунёдаги кўпчилик мамлакатларда аҳоли фаровонлиги даражасини ифодалаш учун мутлақ ва нисбий қашшоқлик кўрсаткичларидан ҳам фойдаланилади. Мутлақ қашшоқлик деганда даромадларнинг умуман ёки шахснинг минимал турмуш эҳтиёжларини қондириш учун зарур даромаднинг йўқлиги тушунилади.
Нисбий қашшоқлик ҳаёт кечириш минимуми бюджетидан кам бўлган даромадлар миқдори билан аниқланади.
Жаҳон амалиётида интеграл кўрсаткич сифатида инсоннинг ривожланиш индекси қўлланилади. Бу кўрсаткич кутилаётган умр давомийлиги, яъни саломатлик даражаси, аҳолининг саводхонлик даражаси ва муайян йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот каби кўрсаткичлар асосида аниқланади.
Аҳоли фаровонлиги даражасини қуйидаги тўрт кўрсаткич билан ажратиш мумкин:
Аҳоли фаровонлигининг тўлиқлиги-инсоннинг ҳар томонлама камол топишини таъминлайдиган неъматлардан фойдаланиш;
Аҳоли фаровонлигининг меъёрий даражаси – инсоннинг жисмоний ва ақлий куч-қувватини тўла тиклаш учун қулай шароитларни таъминлайдиган илмий асосланган меъёрлар бўйича оқилона истеъмол қилиш;
Камбағаллик-меҳнат учун ресурсларни қайта яратишнинг қуйи чегараси сифатидаги иш қобилиятини сақлаш даражасида неъматларни истеъмол қилиш;
Қашшоқлик – истеъмол қилиниши инсоннинг ҳаёт кечириш қобилиятини сақлаш имкониятинигина берадиган неъматлар ва хизматларнинг биологик мезонлар бўйича йўл қўйиладиган минимал турларини истеъмол қилиш.
Аҳоли фаровонлигини оширишнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири умр кўриш давридир. Шу билан бир қаторда аҳолининг маълумот даражаси, касбий даражаси юқорилиги, иқтисодий фаоллиги, тадбиркорлиги, ижтимоий муносабатлари мамлакатда аҳоли фаровонлиги даражасини юқори бўлишини таъминловчи сабаблар сифатида таъкидланади.
Мамлакат аҳолисининг фаровонлиги ялпи ички маҳсулотнинг ҳажми ва таркиби билан ифодаланади. Айниқса шахсий истеъмол ҳаражатлари муҳим аҳамиятга эга.
Истеъмолнинг умумий ҳажмида узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарлар улушининг юқорилиги аҳоли фаровонлиги даражаси ва мамлакат иқтисодий тараққиёти даражасининг юқорилигидан далолат беради. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотдан инсон ривожланиш индекси ва мамлакатнинг ижтимоий тараққиёти индексини ҳисоблашда фойдаланилади.
Битирув малакавий ишимизнинг кейинги параграфларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз иқтисодиётида тутган ўрни ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишда унинг аҳамияти ва таҳлилини кўрсатиб берамиз.

    1. Download 264,41 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish