Оилаларнинг ўз уй-жойи ва мерос қилиб қолдириладиган томорқа ерлари билан таъминланганлиги
Жорий
даромадлар бўйича квинтиллар
|
Квинтилда ўз уй-жойига (индивидуал уй ёки кўп хонадонли
уйда квартирага) эга бўлган оилалар салмоғи, %
|
Квинтилда томорқа ерига
эга бўлган оилалар салмоғи, %
|
1 квинтил
|
98,2
|
87,3
|
5 квинтил
|
97,8
|
56,2
|
Яшаш жойи
|
|
|
Шаҳар
|
94,9
|
51,9
|
қишлоқ
|
98,3
|
96,8
|
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
Шундай қилиб, 2011 йилнинг бошида уй хўжаликлари активларининг умумий қийматини 80 млрд. АҚШ долларига ёки ўртача ҳар битта оилага 14,5 минг АҚШ долларига тенг деб баҳолаш мумкин.
Шу билан бирга, кўрсатилган активлардан тадбиркорлик орқали даромадлар олишда фақат 4,1 фоизга фойдаланилади, бу эса оилаларнинг тадбиркорликдан оладиган даромадларидан ўсишида учун катта ва ҳали фойдаланилмаётган салоҳияти мавжудлигидан далолат беради. Тадқиқ этилган оилалар ўртасида уй хўжаликлари ресурслари асосида оилавий бизнесни ташкил қилиш истагида бўлганлар бу ишни амалга ошириб бўлганлар сонидан камида 2 марта кўпчиликни ташкил этган. Уй хўжаликларига ўз активларини тўлиқ ишга туширишга имкон бермаётган омиллар орасида бир нечта сабабларни кўрсатиш мумкин, улардан энг муҳими иқтисодий сабаблардир. Хусусий тадбиркорлик билан оилаларнинг фақат 25 фоизи шуғулланишини эътиборга оладиган бўлсак ҳам, шундан 20
фоизи бунинг учун керакли молиявий ресурсларга эга эмас, Маълумотларга кўра бошланғич заём капиталига бўлган эҳтиёж 1 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Уй хўжаликлари ресурсларини сафарбар этишда, пул қўйилмаларидан ташқари инвестициялаш учун қулай шароитларни ҳам талаб қилади. Уй хўжаликлари асосида иқтисодий фаолиятдан воз кечишнинг сабаблари жумласига, шунингдек ноиқтисодий характердаги, биринчи навбатда, қонунчилик, институционал ва маъмурий омиллар ҳам киради. Қонунчилик характеридаги муаммолар шу билан асосланадики, қонунчиликда белгиланган хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқларининг кафолатлари доим ҳам уларни амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган. Маъмурий тўсиқларнинг асосий манбаси қуйидагилар ҳисобланади: 1) рухсат бериш жараёнларининг, жумладан, ер майдонларига эга бўлишни чеклаш бўйича кўплиги; 2) маъмурий қоида ва кўрсатмаларнинг тез-тез ўзгариши; 3) маъмурий қоида ва меъёрларни ифодалашда уларни ҳар хил талқин қилишга йўл қўювчи ноаниқликлар.
Кейинги йилларда аҳолининг жорий даромадларини ўсиши билан, оилаларнинг узоқ муддатларда фойдаланиладиган айрим товар турлари билан таъминланганлик даражаси ҳам ўсмоқда. Шу билан бирга, оилаларнинг узоқ муддатларда фойдаланиладиган айрим товар турлари билан таъминланганлик даражаси кўп жиҳатдан ривожланган мамлакатларнинг тегишли кўрсаткичларидан ортда қолади ва аҳолининг даромадлари ўсиши борасида катта ўсиш салоҳиятига эга ҳисобланади.
Аҳолининг реал даромадлари йил мобайнида 23,1 фоизга ортди. Аҳоли жами даромадларининг 47 фоизи тадбиркорлик фаолиятидан олинди. Шу даврда аҳоли ҳаражатларининг ўзгариши 24,1 фоизни ташкил этди ва даромадлар ўзгариши билан солиштирганда аввалги йилдаги фоиз пуктлари ўртасидаги фарқ билан деярли бир хил бўлди.
Аҳоли даромадларининг ўсиши ҳаражатлар таркибининг янада мукаммалроқ бўлишига олиб келди. 2007 йилдан бошлаб аҳолининг
ҳаражатлар структурасида товарлар хариди учун ҳаражатлар салмоғи камайди ва хизматлар учун ҳақ тўлашнинг салмоғи ўсди. Шу билан бир пайтда ёрдамчи хўжалик ва бизнес юритиш, кўчмас мулкларни харид қилиш ва жамғарма ҳаражатлари ўсмоқда. Ҳаражатларнинг товар таркибида озиқ- овқат маҳсулотларини харид қилиш ҳаражатлари салмоғининг камайиши билан бир вақтда, ноозиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, узоқ муддатларда фойдаланиладиган товарларни харид қилишга сарфланадиган ҳаражатлар улуши ўсди.
Do'stlaringiz bilan baham: |