Киберхавфсилик асослари Mustaqil ish



Download 114,18 Kb.
bet1/4
Sana28.10.2022
Hajmi114,18 Kb.
#857885
  1   2   3   4
Bog'liq
Raxmonov Sherzod Mustaqil ish (2)


Ўзбекистон Респйбликаси Ахборот Технологийлари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазирлиги
Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети

Киберхавфсилик асослари


Mustaqil ish

Гуруҳ: 030-19


Бажарди: Рахмонов Шерзод

Тармоқдаги асосий тақдидлар
Режа:

  1. Кириш.

  1. Тармоқ хавфсизлиги камчилиги, таҳдид турлари

  1. Асосий қисм:

  1. Тармоқдаги ахборотга бўладиган наъмунавий ҳужумлар.

  2. ДОС ва ДДОС ҳужумлари

  3. Ички ҳужумлар

  1. Хулоса



Тармоқ хавфсизлиги камчилиги, таҳдид турлари
2003 йилнинг биринчи чорагида дунё миқёсидаги йўқотишлар 2002 йилдаги барча йўқотишлар йиғиндисининг 50%ини ташкил этган, ёки бўлмаса 2006 йилнинг ўзида Россия Федереатсиясида 14 мингдан ортиқ компютер жиноятчилиги ҳолатлари қайд этилган.
Корпоратив тармоқларда ишланадиган ахборот, айниқса, заиф бўлади. Ҳозирда рухсатсиз фойдаланишга ёки ахборотни модификациялашга, ёлғон ахборотнинг муомалага кириши имконининг жиддий ошишига қуйидагилар сабаб бўлади:

  • компютерда ишланадиган, узатиладиган ва сақланадиган ахборот ҳажмининг ошиши;

  • маълумотлар базасида муҳимлик ва маҳфийлик даражаси турли бўлган ахборотларнинг тўпланиши;

  • маълумотлар базасида сақланаётган ахборотдан ва ҳисоблаш тармоқ ресурларидан фойдаланувчилар доирасининг кенгайиши;

  • масофадаги ишчи жойлар сониниг ошиши;

  • фойдаланувчиларни боғлаш учун Интернет глобал тармоғини ва алоқанинг турли каналларини кенг ишлатиш;

  • фойдалувчилар компютерлари ўртасида ахборот алмашинувининг автоматлаштирилиши.

Ахборот хавфсизлигига таҳдид деганда ахборотнинг бузилиши ёки йўқотилиши хавфига олиб келувчи ҳимояланувчи объектга қарши қилинган ҳаракатлар тушунилади. Олдиндан шуни айтиш мумкинки, сўз барча ахборот хусусида эмас, балки унинг фақат, мулк эгаси фикрича, коммертсия қийматига эга бўлган қисми хусусида кетяпти.
Замонавий корпоратив тармоқлар ва тизимлар дучор бўладиган кенг тарқалган таҳдидларни таҳлиллаймиз. Ҳисобга олиш лозимки, хавфсизликка таҳдид манбалари корпоратив ахборот тизимининг ичида (ички манба) ва унинг ташқарисида (ташқи манба) бўлиши мумкин. Бундай ажратиш тўғри, чунки битта таҳдид учун (масалан, ўғирлаш) ташқи ва ички манбаларга қарши ҳаракат усуллари турлича бўлади. Бўлиши мумкин бўлган таҳдидларни ҳамда корпоратив ахборот тизимининг заиф жойларини билиш хавфсизликни таъминловчи энг самарали воситаларни танлаш учун зарур ҳисобланади.
Тез-тез бўладиган ва хавфли (зарар ўлчами нуқтаи назаридан) таҳдидларга фойдаланувчиларнинг, операторларнинг, маъмурларнинг ва корпоратив ахборот тизимларига хизмат кўрсатувчи бошқа шахсларнинг атайин қилмаган хатоликлари киради. Баъзида бундай хатоликлар (нотўғри киритилган маълумотлар, дастурдаги хатоликлар сабаб бўлган тизимнинг тўхташи ёки бўзилиши) тўғридан тўғри зарарга олиб келади. Баъзида улар нияти бузуқ одамлар фойдаланиши мумкин бўлган нозик жойларни пайдо бўлишига сабаб бўлади. Глобал ахборот тармоғида ишлаш ушбу омилнинг етарлича долзарб қилади. Бунда зарар манбаи ташкилотнинг фойдаланувчиси ҳам, тармоқ фойдаланувчиси ҳам бўлиши мумкин, охиргиси айниқса хавфли.
Зарар ўлчами бўйича иккинчи ўринни ўғирлашлар ва сохталаштиришлар эгаллайди. Текширилган ҳолатларнинг аксариятида ишлаш режимлари ва ҳимоялаш чоралари билан аъло даражада таниш бўлган ташкилот штатидаги ходимлар айбдор бўлиб чиқдилар. Глобал тармоқлар билан боғланган қувватли ахборот каналининг мавжудлигида, унинг ишлаши устидан етарлича назорат йўқлиги бундай фаолиятга қўшимча имкон яратади.
Хафа бўлган ходимлар (ҳатто собиқлари) ташкилотдаги тартиб билан таниш ва жуда самара билан зиён етказишлари мумкин. Ходим ишдан бўшаганида унинг ахборот ресурсларидан фойдаланиш хуқуқи бекор қилиниши назоратга олиниши шарт.
Ҳозирда ташқи коммуникация орқали рухсатсиз фойдаланишга атайин қилинган уринишлар бўлиши мумкин бўлган барча бузилишларнинг 10%ини ташкил этади. Бу катталик анчагина бўлиб туюлмаса ҳам, Интернетда ишлаш тажрибаси кўрсатадики, қарийб ҳар бир Интернет-сервер кунига бир неча марта суқилиб кириш уринишларига дучор бўлар экан. Хавф-хатарлар тахлил қилинганида ташкилот корпоратив ёки локал тармоғи компютерларининг хужумларга қарши туриши ёки бўлмаганида ахборот хавфсизлиги бузилиши фактларини қайд этиш учун етарлича ҳимояланмаганлигини ҳисобга олиш зарур. Масалан, ахборот тизимларини ҳимоялаш Агентлигининг (АҚШ) тестлари кўрсатадики, 88% компютерлар ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан нозик жойларга эгаки, улар рухсатсиз фойдаланиш учун фаол ишлатишлари мумкин. Ташкилот ахборот тузилмасидан сасофадан фойдаланиш холлари алоҳида кўрилиши лозим.
Ҳимоя сиёсатини тузишдан аввал ташкилотда компютер муҳити дучор бўладиган хавф-хатар баҳоланиши ва зарур чоралар кўрилиши зарур. Равшанки, ҳимояга таҳдидни назоратлаш ва зарур чораларни кўриш учун ташкилотнинг сарф-ҳаражати ташкилотда активлар ва ресурсларни ҳимоялаш бўйича ҳеч қандай чоралар кўрилмаганида кутиладиган йўқотишлардан ошиб кетмаслиги шарт.
Умуман олганда, ташкилотнинг компютер муҳити икки хил хавф-хатарга дучор бўлади:
1. Маълумотларни йўқотилиши ёки ўзгартирилиши.
2. Сервиснинг тўхтатилиши.
Таҳдидларнинг манбаларини аниқлаш осон эмас. Улар нияти бузуқ одамларнинг бостириб киришидан то компютер вирусларигача турланиши мумкин.
Бунда инсон хатоликлари хавфсизликка жиддий таҳдид ҳисобланади. 1.1-расмда корпоратив ахборот тизимида хавфсизликнинг бузилиш манбалари бўйича статистик маълумотларни тасвирловчи айланма диаграмма келтирилган.

1.1.-расмда келтирилган статистик маълумотлар ташкилот маъмуриятига ва ходимларига корпоратив тармоқ ва тизими хавфсизлигига таҳдидларни самарали камайтириш учун харакатларни қаерга йўналтиришлари зарурлигини айтиб бериши мумкин. Албатта, физик хавфсизлик муаммолари билан шуғулланиш ва инсон хатоликларининг хавфсизликка салбий таъсирини камайтириш бўйича чоралар кўрилиши зарур. Шу билан бир қаторда корпоратив тармоқ ва тизимга ҳам ташқаридан, ҳам ичкаридан бўладиган хужумларни олдини олиш бўйича тармоқ хавфсизлиги масаласини ечишга жиддий эътиборни қаратиш зарур.

Download 114,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish