Кесар кесиш жарроҳлик амалиёти


А КК жарроҳлик амалиётида бачадон деворлари кюретажини бажариш ва антисептик  билан ишлов бериш  тавсия этилмайди



Download 5,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/68
Sana02.06.2022
Hajmi5,62 Mb.
#629661
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68
Bog'liq
кесарево сечение


КК жарроҳлик амалиётида бачадон деворлари кюретажини бажариш ва антисептик 
билан ишлов бериш 
тавсия этилмайди
.
Бачадон шиллиқ қаватини олиб ташлаш ва унинг ҳаддан ташқари жароҳатланиши 
синехиялар пайдо бўлишига ва Ашерман синдроми ривожланишига олиб келиши 
мумкин.

КК жарроҳлик амалиётида шифокорнинг ихтиёрига кўра бачадонни тикиш пайтида 
бачадонни экстериоризация қилиш (қорин бўшлиғидан ташқарига чиқариш) тавсия 
этилади: бачадон қорин бўшлиғидан чиқарилиши ёки қорин бўшлиғида қолдирилиши 
мумкин.
Бачадон қорин бўшлиғидан ташқарига чиқариб олинганда, бачадон томирларининг 
механик компрессияси ва қисилиши содир бўлади ва кам миқдорда қон йўқотилади. 
Шуни таъкидлаш керакки, бачадоннинг орқа юзасини тўлиқ текшириш керак 
бўлса, бачадонни қорин бўшлиғидан ташқарига чиқариб олиш керак бўлади (миома 
тугунларини олиб ташлаш, йўлдошнинг ўсиб киришида метропластикани бажариш ва 
бошқ.).


26

КК жарроҳлик амалиётида , операцион жароҳатнинг четларини бир бирига келтириш 
қийин бўлганда, кўп миқдорда қон кетаётганда ва инфекцион хавф даражаси юқори 
бўлганда, ҳам бир қаторли, ҳам икки қаторли чокни қўйиш тавсия этилади.
15 мингга яқин аёлни қамраб олган бир ва икки қаторли чокларни таққослаш бўйича 
ўтказилган тадқиқотларда онанинг умумий инфекцион касалланиши, эндометрит 
ривожланиш ҳолатлари ва қон қуйиш бўйича натижалар келтирилган. Бир қаторли 
чокни қўйиш операция вақтини қисқартириши, тўқималар камроқ жароҳатланиши 
ва операцион жароҳатда ёт тикиш материаллари камроқ бўлиши билан бирга келади. 
Ушбу потенциал афзалликлар операцион ва операциядан кейинги асоратлар камроқ 
юзага келишига олиб келиши мумкин. Бироқ сўнгги йилларда ўтказилган катта 
рандомизацияланган тадқиқотлар бачадон йиртилишининг частотаси бачадонни тикиш 
техникасидан фарқ қилмаслигини кўрсатди.

КК жарроҳлик амалиётида висцерал ва париетал қорин пардасини шифокорнинг 
ихтиёрига кўра тикиш тавсия этилади.
Висцерал ва/ёки париетал қорин пардасини тикмасдан қолдириш, асоратлар 
ривожланишига олиб келмайди, бироқ операция давомийлиги қисқариши, оғриқ 
қолдирувчи дори воситаларга бўлган эҳтиёж камайиши, операциядан кейинги 
даврда касалланиш ҳолатлари камайиши ва операциядан кейин стационарда бўлиш 
давомийлиги қисқариши билан бирга келади. Операциядан кейинги битишмалар ҳосил 
бўлишида қорин пардасини (висцерал ва париетал) тикиш ва тикмасдан қолдиришнинг 
ўртасида фарқ аниқланмаган.

КК жарроҳлик амалиётида қориннинг тўғри мушакларини шифокорнинг ихтиёрига 
кўра тикиш тавсия этилади ва мажбурий ҳисобланмайди. 
Қориннинг тўғри мушакларини тортмасдан тикиш керак, чунки бу оғриқ синдромига 
олиб келиши мумкин. Қориннинг тўғри мушакларини тикиш гемостаз учун қўшимча 
шароитлар яратади. Қорин мушаклари тикилмасдан қолдирилса, табиий равишда 
уларнинг анатомик жойлашиши тикланади ва уларни тортиб тикиш оғриқ синдромига 
ва битишмалар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.

Download 5,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish