Кенг полосали тармоқлар” фанидан амалий машғулотларини бажаришга оид


Хатоликларни аниқлаш ва тўғирлаш усуллари



Download 10,85 Mb.
bet44/47
Sana05.10.2022
Hajmi10,85 Mb.
#851424
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Кенг полосали тармоқ методичка

Хатоликларни аниқлаш ва тўғирлаш усуллари
Олдинги бўлимларда таъкидланганидек канал поғонада бит хатоликларни аниқлаш ва тўғирлаш канал поғонанинг иккита хизмат турларидир. Биз биламизки, хатоликларни аниқлаш ва тўғирлаш транспорт поғона протоколи(TCP)да ҳам амалга оширилади. Ушбу бўлимда биз хатоликларни соддароқ усуллар билан аниқлаш ва баъзи ҳолатларда хатоликларни тўғирлаш бўйича батафсилроқ кўриб чиқамиз.

10.3-расм. Хатоликларни аниқлаш ва хатоликларни тўғирлаш сенарийси

Юқоридаги расмда хатоликларни аниқлаш ва хатоликларни тўғирлаш сенарийси келтирилган. Узатувчи тугунда хабар D бит хатоликларига қарши хатоликларни аниқлаш ва тўғирлаш битлари(EDC)ни қўшади. Одатда кадрда нафақат дейтаграмма хатоликлардан химояланади, бундан ташқари кадрнинг сарлавҳада канал поғона адреслари, кетма-кетлик тартиб рақамлари ва бошқа кадрнинг сарлавҳа қисмидаги бит хатоликлари ҳам химояланади. D ва EDC иккаласи биргаликда канал поғонада қабул қилувчи нуқтага узутилади. Қабул қилиш қисмида маълумотлар оригинал ҳолатда етиб бормаслиги мумкин. Қабул қилгичдаги мураккаб жараён, бу D ни бит хатоликлардан ажратиб, аниқлаб олиш.




Кўп киришли каналлар ва протоколлар

Ушбу бўлимнинг бошланишида таъкидланганидек, канал поғонада икки хил турдаги каналлар мавжуд: нуқта-нуқта(симли) канал ва тарқатувчи(симсиз) канал. Узатиш тугунида 1та қурилма ва қабул қилиш тугунида 1та қурилма ўртасидаги канал. Кўплаб канал поғона протоколлари нуқта-нуқта усули учун ишлаб чиқилган: нуқта-нуқта протоколи(point-to-point protocol (PPP)) ва юқори поғона канални бошқариш протоколи(high-level data link control (HDLC)) тўғрисида ушбу бўлимда кўриб чиқамиз. Иккинчи турдаги канал поғона протоколи тарқатувчи канал яъни симсиз тармоқда кўплаб узатувчи ва қабул қилувчи қурилмалар ягона тармоқ қурилмасига радио эфир орқали боғланади. Тарқатувчи(broadcast) термини бу ерда фойдаланганлигининг сабаби, қачонки исталган тугун кадрни узатса, радио канал орқали кадр тарқалади ва ҳар бир қабул қилувчи қурилма кадрнинг копиясини қабул қилади. Ethernet ва симсиз (wireless LAN) локал кириш тармоқлари мисол бўла олади ушбу технологияга. Ушбу бўлимда биз қандай қилиб кўплаб терминалларни радио канал орқали тармоқга киришини бошқарилишини кўриб чиқамиз. Кўп киришли канал одатда локал кириш тармоғида фойдаланилади.


Биз биламизки телевидения сигналлари бир томонлама тарқатилади, яъни бизнинг телевизоримиз сигнални фақат қабул қилади. Аммо комьпютер тармоғида сигнал радио канали орқали ҳам қабул қилади ҳамда узатади. Бунга мисол тариқасида аудиториядаги профессор ва талабаларни олишимиз мумкин. Қачонки профессор гапирса ҳамма талаба эшитади, агар талаба профессорга савол берса професор жавоб беради, шу маънода талабалар бир пайтда профессорга мурожат қилмайди, навбатма-навбат мурожат этади. Қуйидаги алгоритм асосида синфдаги суҳбатлашиш қоидасини батафсилроқ тушунамиз.
"Ҳар бир талабага гапиришга имконият беринг"
"Агар сизга гапираётган бўлса тингланг"
"Суҳбатлашишни эгаллаб олма"
"Саволингиз бўлса қўлингизни кўтаринг "
"Агар кимдир гапираётган бўлса халақит берманг"
"Агар кимдир сизга гапираётган бўлса ухламанг"
Компьютер тармоқларида шунга ўхшаш протокол мавжуд бўлиб бунинг номланиши кўп киришли протоколлар - тугунлар тармоқга кадрни узатишда шу алгоритмдан фойдаланади. Қуйидаги 8.4-расмда келтирилганидек кўп киришли протоколлар турли хил тармоқларда, симли ва симсиз кириш тармоқларида ва суний йўлдош тармоқларда фойдаланилади. Ҳар бир тугун тарқатувчи (broadcast) каналга ўзининг тармоқ адаптери орқали боғланади, ушбу бўлимда биз тугунларни узатувчи ва қабул қилувчи қурилма деб номлаймиз. Амалиётда, юзлаб ёки минглаб тугунлар тарқатувчи канал орқали алоқа қилишлари мумкин.
Ҳамма тугунлар кадрларни узатиш имконияти бўлганлиги сабабли, икки ва ундан ортиқ тугунлар бир пайтда каналга кадрни юбориши мумкин. Агар бундай жараён бўлса каналга узатилган кадрлар тўқнашиб(collide) кетади. Агар коллизия (тўқнашув)га учраган кадрларни қабул қилувчи қурилма қабул қилса узатилган кадрларни аниқлай олмайди, кадрлар чалкаш аралашиб кетган бўлади. Коллизияга учраган ҳамма кадрлар йўқолиб кетади ва тарқатилган (broadcast) канал коллизия даврида самарасиз ишлаган бўлади. Агар бир нечта тугунлар бир вақтда каналга кадрни узатишни хохласа бунда бошқарув протоколи ишламаса канал беҳуда фойдаланилган бўлади ва узатилган кадрлар коллизия билан тамомланади.
Ушбу коллизия муаммосини ҳал этиш учун тармоқдаги актив тугунларни кадр узатишини бошқарувини амалга ошириш керак бўлади. Бу бошқарувни амалга оширишга жавобгар протокол кўп киришли протокол. Охирги 40 йил мобайнида канал поғонасида кўп киришни таъминловчи кўплаб протоколлар ишлаб чиқилган бўлиб, биз ушбу бўлимда каналларни ажратиш протоколи(channel partitioning protocols), тасодифий кириш протоколи(random access protocols) ва навбат асосида ишловчи протокол (taking-turns protocols)ни кўриб чиқамиз.

12.4-расм. Кўп киришли каналлар
Ушбу бўлимни хулоса қилишдан олдин этиборингизни қуйидагиларга қаратмоқчимиз. Идеал ҳолатда кўп киришли протокол учун тарқатиш каналинигн тезлиги R бит/с да қуйидаги керакли характеристикалар бўлиши керак:
1. Агар бир дона тугун маълумот юбормоқчи бўлса, бу тугунниг ўтказиш қобиляти R бит/с га тенг бўлади.
2. Агар М та тугун бир пайтда маълумот юбормоқчи бўлса, ҳар бир тугуннинг ўтказиш тезлиги ўртача R/М бит/с.
3. Ушбу протокол марказлашмаган; тармоқ учун ягона хатоликлар нуқтасини акс этувчи мастер тугун мавжуд эмас.
4. Протокол содда, ушбу протоколни тадбиқ этиш арзон тушади.

Download 10,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish