Кенг полосали тармоқлар” фанидан амалий машғулотларини бажаришга оид



Download 10,85 Mb.
bet2/47
Sana05.10.2022
Hajmi10,85 Mb.
#851424
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Кенг полосали тармоқ методичка

1-Амалиёт машғулоти


Кенг полосали тармоқни ташкил этишда фойдаланилган қурилмалар ва унинг архитектураси билан танишиш


1.1. Амалиёт машғулотининг мақсади ва мазмуни
Ушбу ишда, ТАТУда ташкил этилган кенг полосали тармоқлар амалиёт хонасида IP-телефония ва VoIP тармоғини ташкил этиш ва унинг ишлаш учун зарур қурилмалар ва дастурий таъминотлар, уларда фойдаланилган протоколлар кўриб чиқилади.


1.2. Топшириқ
Амалиёт машғулотини бажаришда Кенг полосали тармоқ архитектураси билан танишиб, тармоқдаги қурилмаларнинг вазифаси билан танишинг, сўнгра қурилмалар характеристикасини ўрганинг.


1.3. Амалиёт машғулотини бажариш тартиби
1. Кенг полосали тармоқ архитектурасини ўрганиш;
2. Амалиёт машғулотининг назарий қисмини ўрганиб чиқиш;
3. Назорат саволларига жавоб бериш;
4. Амалиёт машғулоти бўйича ҳисобот ёзиш.


1.4. Амалиёт машғулотинининг ҳисоботи
Ҳисоботда қуйидаги қурилмалар хақида қисқача тушунчалар бўлиши талаб этилади:

  • DSL модем

  • SIP сервер

  • Gateway (шлюз)

  • D - Link коммутатор

  • DSLAM

  • IAD (контцентратор)

  • IP видео телефон аппарати ва аналог телефон аппарати

  • Локал компьютер тармоғи



1.5. Назорат саволлари
1. Кенг полосали тармоқнинг тор поласали тармоқдан фарқи?
2. D - Link коммутатор қурилмасининг вазифаси?
3. Кенг полосали тармоқда SIP сервернинг вазифаси?
4. IAD қурилмасининг вазифаси?


1.6. Назарий қисм
Ҳозирги кунда телекоммуникация хизматларига бўлган талаблар жадаллик билан ортиб бормоқда, ушбу талабларни қондириш мақсадида телекоммуникация хизматларини тақдим этувчи операторлар томонидан фойдаланувчиларга IP-телефония хизматлари тақдим этмоқда, ушбу тизим операторларга алоқа хизматлари нархини сезиларлик даражада арзонлаштиришига олиб келади. Шунингдек телефон ва интернет хизматларини интеграллашишига ва интеллектуал хизматларни тақдим этишга имкон яратади. Кенг полосали хизматларни тақдим этувчи операторлар фойдаланувчиларга турли хил инфокоммуникацион ҳамда ўйин-кулгуга доир хизматларни тақдим этишни мақсад қилиб олишган. Бундай хизматлар турли хил тармоқлар ва қурилмалар орқали узатилиши сифатли хизматларни тақдим этишда муаммоларни юзага келтирмоқда. Масалан ҳозирги кунда IP пакетлар орқали овозли хабарларни узатиш энг машҳур хизматлардан бири саналади, аммо ҳозиргача тармоқларнинг барчаси тўлиқ IP пакетларни узатишга мўлжалланмаган. Ҳозирда кўплаб телеком операторлари томонидан тармоқни оптимизация қилиш ишлари олиб борилмоқда ва ИКМ каналлари(каналли коммутация тармоғи) ўрнига пакетли коммутация тармоқлари кенг тадбиқ этилмоқда. Тезлик билан ривожланиб бораётган дастурий иловалар одатий телефон алоқасига қараганда қулай хисобланиб, дастурий телефонларни компьютерларга ёки ақлли телефонларга ўрнатиб олиш имконини беради. Шунингдек, дастурий телефон орқали алоқа ташкил қилинганда абонент кириш тармоғида ихтиёрий технологиядан фойдаланиш мумкин бўлади. Масалан DSL, Wi-Fi, Ethernet, ёки бошқа турдаги кенг полосали тармоқлар.
Ушбу амалиёт машғулотида кенг полосали тармоқ амалиёт хонасида ташкил этилган тармоқ архитектураси (1.1-расм) билан танишамиз ва ундаги қурилмаларнинг вазифасини ўрганамиз.
Қуйида келтирилган жадвалда кенг полосали тармоқда фойдаланиладиган қурилмаларнинг рўйхати ва қурилмаларнинг ишлаб чиқарилган модели келтирилган.

1.1-жадвал



Ажратилган белгилари

Қурилмаларнинг тури

Ишлаб чиқарувчи модел




Switch

D-Link xStack DES-3200-18




DSLAM

ZyXEL IP Express IES-1000




IAD

HUAWEI U-SYS IAD208




Broadband Multiplay Center

HUAWEI EchoLife MC820c




Media Phone

HUAWEI MC850


1.1-расм. Кенг полосали тармоқ архитектураси


Юқоридаги архитектурада IP пакетли коммутация асосида ишловчи қурилмалар келтирилган. Тармоқдаги барча қурилмаларни коммутацияси D-Link коммутатор орқали амалга оширилади. Барча телефонлар SIP серверда рўйхатдан ўтказилган бўлиб, алоқа ташкил қилиш жараёнида SIP протоколи орқали терминал ва SIP сервер ўртасида сигнал алмашинуви содир бўлади.
Кенг полосали тармоқлар амалиёт хонасида ташкил этилган IP-телефония тармоғи (1.1-расм) ни ташкил этишда D-Link русумли коммутатор қурилмаси тармоқда қурилмалардан келиб тушган пакетларни IP адрес маълумотларига кўра йўналтириб беради. SIP серверда Elastix дастурий таъминоти ўрнатилган, тармоқдаги қурилмаларни рўйҳатга олиш ва уларга IP адрес ва ягона номер бериш, IP-телефонлар учун турли хизматларни ёқиш имкони беради. Huawei IAD қурилмаси тармоқга уланган телефон қурилмаси аналог бўлса, қурилмага келаётган сигнални рақамлига ўзгартиради, шунингдек пакетли тармоқга уланиш имконини беради. IP телефон қурилмалари коммутаторга тўғридан-тўғри уланади.
Овозли сигналларни IP тамоқдан узатиш учун, фойдаланувчи терминалида аналог сигнални ИКМ (Импулс кодли модуляция)дан фойдаланиб, рақамли оқим кўринишига айлантирилади ва пакетлар кетма-кетлигига бўлинади. Қабул қилувчи терминал пакет кўринишидаги бит оқимларини аввалги ҳолатга келтириш учун тескари аммаларни бажаради. Овозли ва видео қўнғироқларни амалга оширишда SRTP протоколидан фойдаланилмоқда, ушбу протокол фойдаланувчиларнинг маълумотларини хавфсизлигини таъминлайди.
Фойдаланувчи терминалини серверга регистрация қилишда SIP протоколидан фойдаланилади. SIP алоқа ўрнатиш сеанс протоколи бўлиб овоз, видео ва шунингдек тизимдаги юклама ҳабарларини узатишни таъминлайди. Одатда сигнализация учун 5060 UDP портидан фойдаланилади.
D-Link коммутаторлари бошқариш имконийлига кўра 3 гуруҳга ажратилади:
Бошқарилмайдиган коммутаторлар - дастлабки фукнкционаллик асоси да ишлайдиган, ҳамда бошқариш, созлаш имкони бўлмаган коммутаторлар. Бундай коммутаторлар тармоқ тавсифларига талаб стандарт ва қўшимча созлашларни талаб этмайдиган ҳолларда фойдаланилади. Одатда SOHO (Small Office Home Office) тармоқларида кенг қўлланилади;
Созланадиган коммутаторлар Wеб-интерфейс ёки компакт интерфейс команда сатри қатори (CompactCommandLineInterface, CLI) ёрдамида тармоқ параметрларини созлашни амалга оширади. Асосан кичик ва ўртача корхоналар (Small-to-Medium Business, SMB) да кириш сатҳида фойдаланилади. Қиммат бўлмаслиги, ҳамда созлашлар соддалиги, созлаш интерфейсининг мураккаб бўлмаслиги билан ажралиб туради;
Бошқариладиган коммутаторлар мураккаб қурилмалар бўлиб, OSI моделининг 2 ва 3 сатҳларида ишлай олади. Бундай қурилмалар кўп сонли ва турли интерфейслар, юқори тезликли ички магистралга эга, шунингдек, қўшимча модуллар ва физик стеклашни амалга ошира олади. Коммутаторни бошқариш Wеб-интерфейс, команда сатри (CLI), SNMP протоколи, Telnet тармоқ консоли, SSH каби воситалар ёрдамида созланиши мумкин. Бундай коммутаторларнинг қулланиш соҳаси — хизмат провайдерлари тармоқлари, ўртача ва йирик корпоратив тармоқлар ва бошқалар ҳисобланади.


Download 10,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish