MC850
Телефонни тармоқга уланиш усулини созлашда кириш тармоқ тури танланади.
Қуйидаги уланиш усуллари танланиши мумкин:
Ethernet уланишда тармоқ кабели орқали кенг полосали тармоқга уланиш
Wi-Fi орқали уланишда симсиз кенг полосали тармоқга уланиш
Ҳар бир тармоқга уланиш усули қуйидаги усулларни қўллаб қувватлайди:
9-Амалиёт машғулоти
D-Link DES 3200-18 коммутаторда фойдаланувчи маълумотлари ва киришни бошқариш. Порт асосида VLANни созлаш. IEEE 802.1Q да атамалар билан танишиш.
9.1. Амалиёт машғулотининг мақсади ва мазмуни
Пакетли коммутация тармоғида фойдаланиладиган коммутаторни конфигурация қилиш, фойдаланувчиларни маълумотларини киритиш порт асосида VLAN ни созлаш.
9.2. Топшириқ
Амалий машғулотни бажаришда коммутатор қурилмаси билан танишиш, назарий қисмда келтирилган маълумотларни ўрганиш ва созлашни амалга ошириш лозим.
9.3. Амалиёт машғулотини бажариш тартиби
1. Коммутаторнинг функционал схемаси билан танишинг.
2. Келтирилган наъмунага асосан коммутатор қурилмасини конфигурациялаш.
3. Назорат саволларига жавоб бериш.
4. Амалиёт машғулоти бўйича ҳисобот ёзиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |