Келлерман-Плутчик сўровномаси



Download 53 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi53 Kb.
#895545
Bog'liq
“Мен”ини психологик ҳимоя механизмлари


Келлерман-Плутчик сўровномаси
Ушбу сўровнома шахcнинг “Мен”ини психологик ҳимоя механизмларини аниқлашга қаратилган ва “тўғри-нотўғри” деб жавоб бериш талаб этиладиган 92 та таъкиддан иборат. Психологик ҳимоя механизмларининг 8 тури аниқланади: сиқиб чиқариш, рад этиш, ўрнини алмаштириш, компенсация, реактив тузилма, проекция, рационализация, регрессия. Ушбу психологик ҳимоя механизмларининг ҳар бирига турли вазиятларда шахсда юзага келадиган реакцияларни кўрсатиб берувчи 10-14 тадан таъкид тўғри келади. Жавоблар асосида синалувчиларнинг ҳимоя тизимининг профили намоён бўлади.
Сўровнома матни.
Йўриқнома: Қуйидаги мушоҳадаларни диққат билан ўқинг ва ткрли ҳаётий вазиятлардаги шахс хулқ атвори ва реакцияларининг вайси бири сизга мос келса, жавоблар бланкасига бирор белги қўйинг.

  1. Мен билан келишиш осон.

  2. Мен танишларимга нисбатан кўпроқ ухлайман.

  3. Менинг ҳаётимда мен ўхшашни истаган инсон ҳамиша бўлган.

  4. Агар мени даволашса, уларни барчасини нимага қилаётганларини билишга ҳаракат қиламан.

  5. Агар мен бирор нарса истасам, унинг амалга ошишига сабрим чидамайди.

  6. Мен тезда қизариб кетаман.

  7. Менинг энг ката фазилатим – ўзимни бошқара оламан.

  8. Менда баъзан деворни мушт билан уриш хохиши пайдо бўлади.

  9. Мен осонлик билан ўзимни йўқотиб қўяман.

  10. Агар мени кимдир оломон ичида итариб юборса, мен уни ўлдиришга тайёрман.

  11. Мен камдан-кам ҳолларда тушимни эслаб қоламан.

  12. Бошқалар устидан хукмронлик қиладиган одамлар мени жаҳлимни чиқаради.

  13. Мен кўпинча ўзимни ёмон хис қиламан.

  14. Мен ўзимни бошқаларга нисбатан адолатпарвар деб ҳисоблайман.

  15. Қанчалик кўп мулк тўпласам, шунчалик ўзимни бахтлироқ хис қиламан.

  16. Мени ўз орзуларимда ҳамиша атрофимдагиларнинг диққат марказидаман.

  17. Мен оила аъзоларимнинг ялонғоч юриши мумкин деган фикрнинг ўзиданоқ ноқулай ахволга тушаман.

  18. Менга одамлар кўпинча мақтанчоқлигим ҳақида гапиришган.

  19. Агар мени кимдир рад этса, баъзан ўзимни ўлдириш хохиши пайдо бўлади.

  20. Мен кўпинча одамларни хайратда қолдираман.

  21. Мен баъзан шундай ғазабланаманки, хаттоки буюмларни синдираман.

  22. Мени ҳар хил ғийбатлар тўқиб чиқарадиган одамлар жаҳлимни чиқаради.

  23. Мен ҳар доим ҳаётнинг яхши тарафини кўраман.

  24. Мен ўзининг ташқи кўринишимни ўзгартириш учун кўп вақт ва куч сарфлайман.

  25. Мен баъзан атом бомбаси бутун оламни йўқ қилиб юборишини ҳохлайман.

  26. Мен иримчи эмасман.

  27. Менга аллақачон жудаям импултсив бўлишимни айтишган.

  28. Мени бошқалар олдида ўзини кўрсатадиганлар жаҳлимни чиқаради.

  29. Мен адоватли одамларни ёмон кўраман.

  30. Мен тасодифан бошқаларни хафа қилиб қўймасликка ҳаракат қиламан.

  31. Мен кўп йиғламайдиганлар тоифасига кираман.

  32. Мен жудаям кўп чекаман.

  33. Менга ўзига тегишли бўлган нарсалар билан ажралиш қийин.

  34. Мен одамларни юзини яхши эслаб қола олмайман.

  35. Мен қийинчилик билан фамилияларни эслаб қоламан.

  36. Агар менга кимдир халақит берса, унга ҳеч нарса демайман, кимгадир арз қиламан.

  37. Агар мен ўзимнинг ҳақлигимни билсам ҳам ўзгалар фикрини тинглайман.

  38. Одамлар ҳеч қачон жонимга тегмайди.

  39. Мен бир жойда жим ўтира оламан.

  40. Мени болалигимдан кўп нарса эслай олмайман.

  41. Мен узоқ вақтгача танишларимнинг салбий жиҳатларини сезмайман.

  42. Жаҳл қилмасдан олдин ҳаммасини яхшилаб ўйлаб олиш зарур, деб ҳисоблайман.

  43. Мен хақимда ишонувчан деб гапирадилар.

  44. Менга ўзининг мақсадларига турли жанжаллар орқали эришадиган одамлар ёқмайди

  45. Ёқимсиз фикрларни миямдан чиқариб ташлашга харакат қиламан.

  46. Мен келажакка ишончни хеч қачон йўқотмайман.

  47. Мен саёҳат олдидан ҳар бир майда нарсани режалаштириб оламан.

  48. Баъзан мен керагидан ортиқ жахл қилаётганимни биламан.

  49. Агар ишлар мен ҳоҳлагандек бўлмаса ғамгин бўлиб қоламан.

  50. Мунозара вақтида бошқаларнинг мушоҳадасидаги хатоларни кўрсатишни яхши кўраман.

  51. Агар менга қарши чиқса, уни қабул қилишга кучли ҳохиш пайдо бўлади.

  52. Ёқимсиз филмлар мени ғазаблантиради.

  53. Агар менга эътибор беришмаса асабийлашаман.

  54. Одамлар мен ҳақимда бефарқ деб гапирадилар.

  55. Бирор қарор қабул қилиб бўлганимдан сўнг ҳам қайта ўйлаб кўришим мумкин.

  56. Агар мен ҳақимда бир ишни бажариш учун қобилятим етарли эмас деб гапирсалар, мен ушбу вазифани бажариш учун бутун имкониятимни ишга соламан.

  57. Машина бошқараётганимда баъзан бошқа машинани ургим келади.

  58. Кўпгина одамлар ўзларининг худбинликлари билан ғашимни келтирадилар.

  59. Таътилга кетаётганимда ўзим билан ҳар доим бирор -бир иш олиб кетаман.

  60. Баъзи озиқ-овқат маҳсулотларидан кўнглим беҳузур бўлади.

  61. Мен баъзан тирноқларимни тишлайман.

  62. Айтишларича мен, муаммолардан қочишга мойилман.

  63. Мен ичишни яхши кўраман.

  64. Мен беҳаё ҳазилларни эшитсам, ғазабланаман.

  65. Мени тушумга баъзан нохуш ҳодиса ва нарсалар киради.

  66. Амалпарастлар ғашимни келтиради.

  67. Мен кўп ёлғон гапираман.

  68. Беҳаё филмлар ғашимни келтиради.

  69. Ўзимнинг характерим туфайли ҳаётимда кўп кўнгилсизликка учраганман.

  70. Энг кўп иккиюзламачи ва ёлғончи одамларни ёмон кўраман.

  71. Бирор нарсадан кўнглим қолиши мени ёмон кайфиятга олиб келади.

  72. Агар мен бирор фожеа ҳақида эшитсам ёки ўқисам, бу мени кайфиятимни ўзгартирмайди.

  73. Бирор-бир муздек нарсага қўл теккизсам, совуқликни ҳис этаман.

  74. Мен кўтаринки кайфиятда бўлсам, ўзимни болаларча тута бошлайман.

  75. Мен барибирга ҳам одамлар билан кўп бахслашаман.

  76. Мен жанозаларда ўлган одам билан бир хонада эканлигимдан ҳеч қачон ёқимсиз хиссларни хис этмайман.

  77. Мен диққат марказида бўлишга харакат қиладиган одамларни ёқтирмайман.

  78. Кўпгина одамлар мени ғашимни келтиради.

  79. Бировнинг ваннасида чўмилиш мен учун азоб.

  80. Тақиқланган сўзларни айтиш мен учун азоб

  81. Одамларга ишониш мумкин эмаслигини сезсам асабийлашаман.

  82. Мен ҳақимда жозибадор деб гапиришларини истайман.

  83. Мен нимани бошласам ҳам охирига етказмайман.

  84. Мени жозибадорроқ қилиб кўрсатадиган кийимларни кийишга харакат қиламан.

  85. Мен танишларимга нисбатан қатъийроқ ахлоқий тамойилларга риоя қиламан.

  86. Бахсларда менинг далилларим бошқаларникига нисбатан мантиқийроқ бўлади.

  87. Ахлоқсиз одамлар мен учун ёқимсиз.

  88. Кимдир мени итариб юборса мени жаҳлим чиқиб кетади.

  89. Мен кўп севиб қоламан.

  90. Айтишларича, мен холис шахсман.

  91. Қоннинг кўриниши менда ҳеч қандай хавотирни келтириб чиқармайди.

Натижаларни қайта ишлаш. 8 та эго ҳимоя механизмлари 8 та шкалани ҳосил қилиб, уларнинг ҳар бирига алоҳида таъкидлар тўғри келади. Ҳар бир психологик ҳимоя механизмлари бўйича натижалар қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: n/N*100%, бу ерда n – ушбу ҳимоя механизмлари бўйича берилган ижобий жавоблар сони, N – ушбу шкалага мансуб барча таъкидлар сони. Шунда психологик ҳимоя механизмларининг умумий юкламаси қуйидагича ҳисобланади n/92*100%, бу ерда n –ҳимоя механизмлари бўйича берилган ижобий жавоблар умумий сонидир. В.Г.Каменскийнинг маълумотларига кўра (1999), Россия оммаси учун ҳимоя механизмларининг умумий ўрсаткичини меъёри 40-50%ни ташкил қилади, кўрсаткичларнинг 50%дан ортиши ички ва ташқи низолар мавжудлигини англатади.


Ҳимоя механизмларининг номи ва таъкидлар рақами.

  1. Сиқиб чиқариш: 6,11,31,34,36,41,55,73,77,92 – 10 та.

  2. Регрессия: 2,5,9,13,27,32,35,40,50, 54,62,64,68,70,72,75,84 – 17 та.

  3. Ўрнини алмаштириш: 8,10,19,21, 25,37,49,58,76,89– 10 та.

  4. Инкор этиш: 1,20,23,26,39,42,44,46,47,63,90 – 11 та.

  5. Проекция (кўчириш): 12,22,28,29,45,59,67,71,78,79, 82,88 – 12 та.

  6. Компенсация: 3,15,16,18,24,32, 52,57,83,85 – 10 та.

  7. Гиперкомпенсация: 17,53,61,65,66,69,74,80,81,86 – 10 та.

  8. Рационализация: 4,7,14,30,38,43,48,51,56,60,87,91 – 12 та.

Download 53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish