X. Ҳаракатлар режаси ижросини назорат қилиш, давомийлик ва даврийликни таъминлаш
|
Ҳаракатлар режасида белгиланган тадбирлар ижроси юзасидан фуқаролар йиғини кенгашида жамоатчилик эшитувларини ўтказиш.
|
1. Мазкур ҳаракатлар режасида белгиланган тадбирлар ижросини таҳлил этиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш.
2. Аниқланган муаммолар асосида Фуқаролар йиғини кенгаши кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш.
3. Фуқаролар йиғини Кенгашида жамоатчилик эшитуви ўтказиладиган кунини, жойини белгилаш ва Кенгаш аъзоларини хабардор этиш, ҳисобот берувчиларни аниқлаш.
4. Фуқаролар йиғини Кенгашида жамоатчилик эшитуви ўтказиш, кун тартибига киритилган масалаларни муҳокама этиш.
5. Ҳаракатлар режасида ижроси таъминланмаган тадбирларни ҳал этиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича 3-сектор раҳбарига ахборот киритиш.
|
ҳар ойда
1 марта
|
МФЙ раиси
(Ч. Эшқувватов),
Фуқаролар йиғини Кенгаши аъзолари,
МФЙ масъул котиби
(Б. Мухаммадиев)
|
Ҳаракатлар режаси ижроси устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади. Маҳаллада амалга оширилаётган ўзгаришлардан аҳолининг хабардорлиги оширилади.
|
|
Сектор таркибига бириктирилган Қизилнавр маҳалла фуқаролар йиғини томонидан Ҳаракатлар режаси белгиланган тадбирларини ижро этишга кўмаклашиш
|
1. Ҳаракатлар режасида белгиланган тадбирлар бажарилишини таҳлил этиш натижасида маҳалла миқёсида ижроси таъминланмаган муаммо ва камчиликларни аниқлаш.
2. Сектор йиғилишида муаммо ва камчиликларни муҳокама қилиш ва масъуллар назорат ҳисоботини эшитиш.
3. Ҳаракатлар режасида ижроси таъминланмаган тадбирларни ҳал этиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича туман Маҳаллалар кенгашига ахборот киритиш.
|
ҳар ойда
1 марта
|
МФЙ раиси
(Ч. Эшқувватов),
3-сектор раҳбари (Э.Нуриллаев), секторга бириктирилган давлат ва жамоат ташкилотлари тузилмалари
|
“Ҳаракатлар режаси” бўйича топшириқлар ижроси назоратга олинади.
|
|
Қизилнавр маҳалла фуқаролар йиғинида Ҳаракатлар режасида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлашдаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш.
|
1. Сектор раҳбарлари томонидан тақдим этилган ахборотларни кўриб чиқиш, Ҳаракатлар режаси ижросини таъминлашдаги камчиликларни соҳалар кесимида таҳлил этиш.
2. Маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши йиғилишини ташкил этиш ва масъуллар ҳисоботини эшитиш.
3. Ҳаракатлар режаси ижроси юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига таҳлилий маълумот киритиш .
|
ҳар 2 ойда
1 марта
|
Кенгаш бошқаруви раиси (Ч. Эшқувватов)
|
Маҳаллий аҳамиятли муаммолар ҳал этилади.
|
|
Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан Ҳаракатлар режаси бажарилишини халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида муҳокама этиш
|
1. Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари томонидан сессия муҳокамасига ўзлари сайланган округ бўйича муаммоли масалаларни киритиш.
2. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, бу борада раҳбарлар ва депутатларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича сессиянинг тегишли қарорини қабул қилиш.
|
ҳар чоракда бир марта
|
Туман ҳокими (Ў.Тўраев)
Халқ депутатлари Бойсун туман кенгаши
|
Ҳаракатлар режасидаги тадбирларни ижросини таъминлашда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари ва масъул раҳбарлар масъулияти оширилади
|
|
Маҳалла аҳолиси муаммоларини ҳал этишда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари фаоллигини ошириш.
|
1. Депутатнинг сайланган округидаги Қизилнавр маҳалласида сайёр қабулларини ташкил этиш.
2. Фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларининг сайёр қабулларини ташкил этиш.
3. Учрашувларда кўтарилган масалалар моҳиятидан келиб чиқиб, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ўз ваколатлари доирасида чора-тадбирларни амалга оширишни йўлга қуйиш.
|
ҳар
ойда
|
3-Сектор раҳбари
(Э.Нуриллаев),
туман ҳокими (Ў.И.Тўраев)
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари,
МФЙ раиси
(Ч. Эшқувватов)
|
Депутатларнинг аҳолини ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш борасидаги фаоллиги ошишига эришилади.
|