28. Шахсий таркибни ўқитиш ва тузилмаларни тайёргарликдан ўтказиш Қонун хужжатлари доирасида амалга оширилади:
тузилмаларнинг қўмондон-бошлиқлар таркиб раҳбарлари –Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Аҳолини ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказида ва қўмондон-штаб машқларини ўтказиш даврида;
тузилмаларнинг шахсий таркиби – объектларда, тайёрлаш режалари доирасида тегишли дастурлар бўйича, шунингдек махсус-тактик машғулот ва машқларида.
29. Фавқулодда вазиятлар ўчоқларида қутқарув ишларига бевосита жалб этиладиган қуйидаги тузилмалар ва уларнинг шахсий таркиби қонунчиликга мувофиқ мажбурий тартибда шаходатлашдан ўтади:
йиғма команда (гуруҳ);
қутқарув команда (гуруҳ);
ёнғинга қарши командалар (бўлинма, звено);
разведка гуруҳи;
Х – Боб. Фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг шайлиги 30. Объект фуқаро муҳофазаси бошлиғи тузилмаларни шай холатга келтириш режаларини ишлаб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
Режада- объектнинг ҳар бир тузилмалари учун қуйидагилар назарда тутилиши керак:
фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда шахсий таркибга хабар бериш ва йиғиш тартиби;
шахсий таркибга рўйхат бўйича мулк ва шахсий ҳимоя воситаларини тарқатиш муддати ва тартиби;
тузилмаларни тўлиқ тайёр ҳолатига келтириш муддатлари;
тузилмаларни йиғиш жойлари ёки қутқарув ишларини олиб бориш жойларига етиб бориш харакатларини тартибга солиш;
тузилмаларни йиғиш, уларни шай ҳолатга келтириш ва қутқарув ишлари олиб бориладиган жойларига етказишда бошқарувни ташкил этиш ҳамда комендантлик хизматини йўлга қўйиш масалалари;
қидирув – қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларига ўргатиш;
моддий - техник таъминоти тартиби.
31. Тузилмаларнинг шайлигини текшириш тегишли органлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари шахсан ёки уларнинг топшириқларига асосан, бошқа шахслар томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи шахсан ёки уларнинг топшириқларига асосан;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари – фуқаро муҳофазаси хизматлари бошлиқлари, шунингдек уларнинг кўрсатмаларига асосан мансобдор шахслар томонидан.
32. Тузилмаларнинг шайлиги ўқув машғулотларида, фуқаро муҳофазаси ўқув машқларида, мусобақалар, кўрик ва бошқа тадбирларда текширилади.
Тузилмаларнинг шайлигини текширишда қуйидагилар аниқланади:
тузилмаларни тузиш бўйича ҳисобларнинг асосланганлиги;
тузилмаларнинг шайлиги ва уларнинг фуқаро мухофазаси вазифаларини бажариш қобилияти;
тузилмаларнинг ташкилий тузилмаси, объетнинг ишлаб чиқариш фаолиятига, бажариладиган вазифалар хажмига ва турига мувофиқлиги;
тузилмаларнинг шахсий ҳимоя воситалари, техникалар, асбоб-анжомлар
ва воситалар ҳамда махсус кийим-кечак билан таъминланганлиги, сақлаш тартиби ва улардан фойдаланишга шайлиги;
тузилмаларнинг йиғилиши ва белгиланган жойларга ва ёки ишларни бажариш объектга етиб бориш вақти.
Барча даражадаги фуқаро муҳофазаси бошлиқлари, йиллик режалари асосида, тузилмаларни белгилаган вақтда йиғиш ва шай ҳолатига келтириш бўйича машғулотлар ўтказади.
Назорат текширувларида тузилмаларнинг шайлиги қуйидагича баҳоланади:
“Тайёр”: тузилманинг штати 90 % дан кам бўлмаган қисми жамланган;
тузилма 85 % дан кам бўлмаган миқдорда меъёрда белгиланган асбоб-анжомлар ва техникалар билан таъминланган;
тузилманинг фаолиятини ташкилаштириш бўйича 85 % дан кам бўлмаган керакли меъёрий ҳужжатлар талаб даражасида ишлаб чиқилган;
“Йиғин” сигнали бўйича 85 % дан кам бўлмаган шахсий таркиб ва техника белгиланган вақтда йиғилган.
Агарда, қайд қилинган мезонлардан бири ёки ундан ортиғида кўрсаткичлар пастроқ бўлганда, баҳо “Чекланган тайёр”гача тушурилади.
“Чекланган тайёр”: тузилманинг штати 65% кам бўлмаган қисми жамланган;
тузилманинг 65% дан кам бўлмаган шахсий таркиб ўз хизмат вазифаларини тўлиқ билади;
тузилма 65 % дан кам бўлмаган миқдорда меъёрда белгиланган асбоб-анжомлар ва техникалар билан таъминланган;
тузилманинг фаолиятини ташкилаштириш бўйича 65 % дан кам бўлмаган керакли меъёрий ҳужжатлар талаб даражасида ишлаб чиқилган;
“Йиғин” сигнали бўйича 65 % дан кам бўлмаган шахсий таркиб ва техника белгиланган вақтда йиғилган.
Агарда, қайд қилинган мезонлардан иккитаси ёки ундан ортиғида кўрсаткичлар пастроқ бўлганда, баҳо “Тайёр эмас”гача тушурилади.
“Тайёр эмас” тузилманинг штати 65% дан кам бўлган ҳолда жамланганган;
тузилманинг 65% дан кам бўлган шахсий таркиб ўз хизмат вазифаларини тўлиқ билади;
тузилма 65 % дан кам бўлган миқдорда меъёрда белгиланган асбоб-анжомлар ва техникалар билан таъминланган;
тузилманинг фаолиятини ташкилаштириш бўйича 65 % дан кам бўлган керакли меъёрий ҳужжатлар талаб даражасида ишлаб чиқилган;
“Йиғин” сигнали бўйича 65 % дан кам бўлган шахсий таркиб ва техника белгиланган вақтда йиғилган.