«КЕЛИШИЛДИ»
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали директори в.в.б.
_____________О.Аманов
«___»________ 2022 й
|
|
«ТАСДИҚЛАНДИ»
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи _________С.К.Арипов «___»________ 2022 й
|
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали хамкорлиги тўғрисида
ШАРТНОМА
Қарши-2022 й.
Шартноманинг моҳияти
Ушбу шартнома Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиали “Ахборот хавфсизлиги” кафедраси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда-Ҳудудий бошқарма) билан хамкорликни ташкил этиш учун тузилди.
Шартноманинг мақсади:
Ҳудудий бошқарма билан “Ахборот хавфсизлиги” кафедраси орасидаги ўқув ва илмий-услубий билимларни амалда мустахкамлаш ҳамда ўзаро илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
Алоқа ва ахборотлаштириш сохасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, педагогларни илмий-амалий салохиятини ошириш бўйича “Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш;
Соҳанинг эҳтиёжларини ҳисобга олиб мутахассисларни тайёрлаш учун ўқув-услубий қўлланмалар ва кўрсатмалар билан таъминлашга эришиш;
Замон талаблари асосида талабаларни ўқитиш услубларини такомиллаштириш ва уларни жаҳон стандартлари даражасига етказиш.
Олиб борилаётган ишларнинг ҳажми, мазмуни ва муддатлари ушбу шартномага бириктирилган расмий ҳужжатлар билан аниқлаштирилади.
Ушбу шартнома бўйича бажарилган ишларни натижаларидан фойдаланиш томонларга тааллуқли ҳисобланади.
Ишларни натижаларини жорий этиш кафедра ўқув, илмий-тадқиқот, ўқув-услубий ва тарбиявий фаолиятда амалга оширилади.
Шартноманинг умумий қоидалари
Ушбу шартномани амалга ошириш кафедра мудири ва Ҳудудий бошқарма директори тасдиқланган тадбирлар режаси асосида олиб борилади. Тадбирлар режаси ечиладиган масалаларга биноан ҳар йили тузилади. Ҳамкорлик жараёнида тадбирлар режаси қайта ишланиши мумкин.
Ушбу шартнома бўйича олиб бориладиган ишлар ўзаро молиявий мажбуриятларсиз олиб борилади. Сарф-харажатларга эҳтиёж туғилса, томонлар қўшимча шартнома ва битим тузадилар.
Ҳамкорлик қилаётган томонлар бошқа ташкилотларга келишилган ҳолда қўшимча хизматларни кўрсатади.
Томонларнинг мажбуриятлари
Ушбу шартнома бўйича томонлар қуйдаги мажбуриятларни оладилар:
Илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда ҳамкорлик қилиш учун кафедрани ўқув-услубий ва тарбиявий ишларини ҳамда ўқитувчиларнинг педагогик махоратини такомиллаштиришни амалга ошириш;
Ўқув-услубий ишланмалар ва адабиётларни ўзаро тақриздан ўтказиш;
Талабаларнинг битирув ишлари мавзуларини тайёрлаш ва раҳбарлик қилиш;
Кафедрани ўқув-услубий базасини ривожлантиришда ўзаро ёрдам бериш;
Шартнома имзолаётган томонлар олиб борадиган илмий-услубий анжуманлар ва семинарларда қатнашиш;
Ҳудудий бошқарма бўлимларининг иш тажрибасини ўрганиш мақсадида стажировка ўтиш;
Профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
“Ахборот хавфсизлиги” бакалавр таълим йўналиши талабаларининг танишув, ишлаб чиқариш, малакавий ҳамда битирув олди амалиётларини ўташида амалий ёрдам бериш;
“Ахборот хавфсизлиги” бакалавр таълим йўналиши буйича Давлат аттестация комиссиялари таркибига Ҳудудий бошқарма етакчи малакали мутахассисларини жалб этиш;
Биргаликда илмий мақолалар ўқув қўлланмалар чоп этиш;
Томонларнинг илмий, амалий ва услубий ишларини ўқув жараёнида жорий этиш.
ШАРТНОМА МУДДАТИ:
Томонлар имзо қўйган кундан кучга киради.
Барча ишларни бажариш муддати 2022 йил 2 февралдан 20___ йил _______________гача белгиланади. Шартномани муддати томонларнинг келишувига биноан узайтирилиши мумкин.
Шартнома икки нусҳада тайёрланган бўлиб, бир хил кучга эга.
Ижрочилар:
«ТТ ва КТ» декани
и.ф.ф.д. (PhD) Ш.Мухитдинов ______________
АХ кафедра мудири
т.ф.ф.д. (PhD) Ш.Р. Давронов ______________
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |