-
“КЕЛИШИЛДИ”
Хамид Олимжон МФЙ раиси
С.Джураева
“ “ ______________2021 йил
|
|
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биринчи ўринбосари
___________Д.С.Нарзуллаева_
“___”________2021 йил
|
Бухоро шахар Хамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Қобилова Бахшанда Шароповнанинг 2021 йилга мўлжалланган
И Ш Р Е Ж А С И
Хотин – қизларни қўллаб – қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий – сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш.
|
№
|
Бажариладиган ишлар мазмуни
|
Ижро муддати
|
Маъсуллар
|
1.
|
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сонли Фармонига асосан маҳаллада хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва маънавий ёрдам кўрсатиш борасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш.
2. “Аёллар” дафтарида рўйхатга олинган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсизлар,эҳтиёжманд оилалар билан ишлаш, улар ҳолидан хабар олиш ва моддий ёрдам кўрсатиш.
|
2021 йил давомида
|
Хамид Олимжон МФЙ раиси, Хамид Олимжон МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар
ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари 1-сон ОП, бандликка кўмаклашиш маркази вакили, профилактика инспектори, фаоллар, лидер аёллар
|
2.
|
1. Маҳаллада фаол хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш.
(Рўйҳатлари илова қилинади)
2. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ажримларни олдини олишда, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишда, карантин даврида тўй-ҳашам ва маъракаларни тартибли ўтказилишида, қизларнинг кийиниш маданияти муомала маданияти, эрта никоҳ ва эрта турмуш, қариндошлар ўртасидаги никоҳларни салбий оқибатларини олдини олишда фаол аёллар фаолиятидан кенг фойдаланиш.
Юқоридаги мавзулар бўйича карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда йиғилиш, давра суҳбатлари ва кечалар уюштириш.
|
Январ
Йил давомида
|
Хамид Олимжон МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар
ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари фаол аёллар, отинойи
|
3
|
1. 2021 йил давомида маҳаллада карантин талабларига риоя қилган ҳолда қизларни ҳаётга тайёрлаш, эрта турмуш ва эрта туғруқни олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқий саводхонлик, кийиниш ва муомала маданияти, китобхонлик кечалари, муҳим саналарда тадбирлар ўтказиш.
Бунда:
2.Ўқувчи қизларни ва уюшмаган қизларни касбга ўргатиш, ҳунармандчилик фаолиятига кенг жалб этиш;
3.Миллий қадриятлар ва урф-одатларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
4.Оилавий ҳаётга тайёрлаш, репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.
5. Фаол, ташаббускор ва интилувчан қизлар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш.
|
Йил давомида
Йил давомида
Йил давомида
Йил давомида
Йил давомида
|
Хамид Олимжон МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар
ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Таълим муассасалари, отинойи,1-сон ОП, “Ота оналар университети” аъзолари
|
II. Хотин – қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатлари асосида уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш.
|
1
|
1. Маҳаллада хатлов асосида рўйхатлари шакллантирилган “Аёллар” дафтарига кирган аёллар рўйхатларини туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан берилган топшириққа асосан бандлари бўйича рўйхатларини олиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида манзилли чораларни белгилаш.
2. “Аёллар” дафтари рўйхатига кирган 45 нафар аёллар билан ишлаш ва уларга кўрсатилган ёрдамлар.
3. 1.Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсизлар рўйхати.
Кредит олувчи аёллар рўйхати.
Касб-ҳунарга ўқиш истаги борлар рўйхати.
2. Боқувчисини йўқотганлар рўйхати.
3. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 1 ва 2 гурух ногиронлари рўйхати.
4.Уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1 гуруҳ ногиронилиги бўлган аёллар рўйхати.
5. Нотурар жойда яшовчилар. (бўлса рўйхатлари)
6. Қорамоғида бир ва ундан ортиқ 1 ва 2 гурух ногирон лиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар рўйхати.
7. Тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёллар рўйхати.
8. Хуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёллар рўйхати.
9. Психологик маслаҳатга муҳтож аёллар рўйхати.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |