XI. Ҳудудда халқ таълими тизими мулкидан самарали фойдаланиш ва давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш
|
Сармоядан ташқари маблағ топиш бўйича иш ўрни ташкил этиш ҳамда 1 нафардан ходимларни ишга қабул қилиш.
|
1. Таълим муассасалардаги мавжуд бўш ер майдонларидан унумли фойдалиниш, ер ва боғлардан режа асосида тушумларини, ижара тўловларни, пуллик тўгараклар, мобил алоқа компаниялари алоқа тизимлари пул маблағлари, ҳомийлик маблағларини доимий назорат қилиш бориш учун туман халқ таълими бўлимида иш ўрни яратиш ҳамда 1 нафар молиявий билими юқори бўлган ходимни иш билан таъминлаш
|
2022 йил март
|
|
Белгиланган режа графиклар асосида тўловчилар ҳисобидан
|
Туман халқ таълими бўлими, молия бўлими
|
|
2022 йилда сармоядан ташқари маблағ топиш бўйича йиллик режа графигини ишлаб чиқиш ҳамда бошқармага тақдим этиш.
|
1. Туман халқ таълими бўлимида ишлаб чиқилган режа-график асосида ҳар бир таълим муассасасининг йиллик сармоядан ташқари маблағ топиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган истиқбол режасининг тақдимотини кўриб чиқиш орқали таҳлил қилиш.
2. Сармоядан ташқари маблағ топиш бўйича туман халқ таълими бўлимининг йиллик режасини шакллантириш
|
2022 йил январь-февраль
|
|
Белгиланган режа- графиклар асосида тўловчилар ҳисобидан
|
Туман халқ таълими бўлими, мактаб раҳбарлари
|
|
Умумтаълим мактабларининг ошхоналарида замонавий ва сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш.
|
1. Ошхонаси мавжуд бўлмаган умумтаълим мактабларида ташаббускор тадбиркорлик субъектлари томонидан 5-10 йиллик муддатга ижара тўловисиз таълим муассасаси раҳбари билан тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда таълим муассасаси балансида, лойиҳа асосида ошхона қуриш учун ер майдонлари ажратиш.
2. Тадбиркорлик субъектларига ошхоналарнинг инвестиция (таъмирлаш ва жиҳозлаш) ва ижтимоий мажбуриятларини юклаган ҳолда 10 йил муддатгача давлат-хусусий шерикчилик асосида ижарага бериш.
|
2022 йил сентябрь
|
|
Ташаббускор тадбиркорлар маблағлари асисда
|
Туман ҳокимлиги, Туман халқ таълими бўлими, Ташаббускор тадбиркорлар
|
|
Бўш турган, 0.7 коэффицентдан паст бўлган мактабларда давлат-хусусий шерикчилик асосида мактаблар ташкил этиш чорларини кўриш.
|
1. Хусусий сектор субъектлари билан давлат-хусусий шерикчилик асосида мактаблар ташкил этиш ташаббусларини кўриб чиқиш.
2. Келиб тушаётган таклифлар асосида ғолибни аниқлаш.
|
2022 йил февраль-декабрь
|
|
Ташаббускор тадбиркорлар маблағлари асисда
|
Туман ҳокимлиги, Туман халқ таълими бўлими, Ҳамкор ташкилотлар.
|
|
Бошланғич синфларда куни узайтирилган гуруҳларни тўгараклар шаклида ташкил этиш.
|
1. Муассаса низоми тегишли бандларига асосан ташкил этиш.
2. Тўловларни қатъий банк ҳисоб рақамлари орқали айланишини таъминлаш
|
2022 йил февраль-декабрь
|
|
ота-оналар тўлов бадали ҳисобидан
|
Туман халқ таълими бўлими, мактаб раҳбарлари
|
|