Кейс 1 Мақсад: Олган билимларидан амалий вазиятда фойдаланиш Берилган вазият



Download 19,67 Kb.
bet2/2
Sana23.02.2022
Hajmi19,67 Kb.
#127641
1   2
Bog'liq
Bank ishi KBIS-60 Kariyeva Munisa

КЕЙС 2


Берилган вазият:

Сиз Марказий Банкнинг ҳодими сиз. Кунларнинг бирида Давлат томонидан уюштирилган тадбирда Молия Вазирлиги ҳодими Алишер Ҳамидов билан танишиб қолдингиз. Алишер сизга яқинда режалаштирилаётган давлат облигациялари эмиссияси ҳақида маълумот берди. У билан суҳбат давомида, Алишер давлат заҳираларини облигация учун ишлатишга асос йўқ, негаки бизда Миллий валютамиз бор. Агар облигацияни миллий валютада чиқарсак уни ҳоҳлаган вақти миллий валюта эмиссияси билан қоплаши мумкинлиги иддао қилди.


Топшириқ:
1.Алишер Ҳамидовнинг фикрига ўз муносабатингизни билдиринг.
2.Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Тўғрисидаги Қонуннинг қайси моддалари ушбу ҳолатга қарши изоҳ беришини муҳокама қилинг.

Жавоб:
35-modda. Markaziy bankning obligatsiyalari
Markaziy bank faqat pul-kredit siyosatini amalga oshirish maqsadida obligatsiyalar emissiyasini amalga oshiradi.
Obligatsiyalarning emissiyasi, joylashtirilishi, muomalada bo‘lishi hamda muomaladan chiqarilishi tartibi va shartlari Markaziy bank tomonidan belgilanadi.
Ushbu qonunning 35-moddasiga muvofiq pul kredit siyosatini tartibga solish maqsadida davlat obligatsiyalari bn shugullanishni faqat markaziy bank tomonidan belgilanadi ushbu qonunni buzishga hech kimni haqqi yuq.Obligatsiyalarni sotishdan tushgan tushum esa davlat byudjeti taqchilligini qoplashga yo'naltiriladi.


КЕЙС. 3


Тижорат банклари фаолиятини ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари

АТ “Тараққиёт тижорат банки” молиявий жиҳатдан барқарор банклардан саналади. Банк салоҳияти жиҳатдан тижорат банклари орасида етарли мавъқеи ва ўрнига эга бўлган, мижозлари кўп бўлган банклардан хисобланади. Банкнинг республика миқёсида турли худудларда бўлинмалари фаолият юритади. Аммо, Хоразм вилоятининг Хозарасб туманида мазкур банкнинг бўлинмасини ва филиаллари йук ва уни очишга талаб мавжуд.




  1. Банк туманда ўз бўлинмасини очишни қандай ташкил этиши, нимадан бошлаши лозим?

  2. Марказий банкнинг тижорат банкини очиш бўйича талабларидан келиб чиқиб тижорат банки очиш бўйича харакатларни олиб боринг

  3. Тижорат банки Хозарсб филиалига кимни ва қай сифатларга эга бўлган кадрни қўйиш мумкин. Республика банк раҳбариятига раҳбар кадр бўйича ўз таклифингизни ва кадрингизнинг сифат ва салоҳият қиёфасини шакллантиринг ва тавсия қилинг.


Жавоб:
Банк номидан банк операцияларининг барчасини ёки бир қисмини, шу жумладан, филиал жойлашган ҳудудда ваколатхона (вакил) вазифаларини амалга оширувчи алоҳида бўлинма банк филиали ҳисобланади.
95. Филиал уни ташкил етган банк томонидан мол-мулк билан таъминланади. Филиал номи банк номига тўлиқ мос келиши керак.
96. Филиал ўз фаолиятини банк кенгаши тасдиқлаган филиал тўғрисидаги низом ва банк томонидан берилган ишончнома доирасида банкка берилган лицензия асосида амалга оширади.
97. Банк филиаллари қонун ҳужжатларига мувофиқ банк кенгаши қарорига биноан очилади (ёки тугатилади) ҳамда Марказий банкда рўйхатга олинади. Марказий банк томонидан банк филиалларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 10-мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Рўйхатга олингунга қадар филиал томонидан амалга оширилган фаолият ноқонуний ҳисобланади.


106. Банкларнинг филиаллари юридик шахс ҳисобланмайдилар ва улар рўйхатга олинган вақтдан бошлаб ўз фаолиятларини бошлайдилар.
107. Банк филиали юридик йиғмажилди қуйидагиларни ўз ичига олади:
банк кенгашининг мазкур филиални ташкил етиш тўғрисидаги ва унинг низомини тасдиқлаш ҳақидаги қарори;
банк филиалини ташкил етиш иқтисодий асослаб берилган ҳолда уни рўйхатга олиш тўғрисидаги мурожаат хати;
банк филиали тўғрисидаги низом. Унинг титул варағида банк филиали рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги, Марказий банкнинг ваколатли мансабдор шахси имзоси ҳамда муҳри қўйилган бўлиши керак;
Марказий банкнинг қароридан кўчирмарўйхатга олиш картаси.
108. Юридик йиғмажилд уч нусхада тайёрланади. Унинг бир нусхаси Марказий банкда сақланади, бошқа нусхалар филиални ташкил етган банкка ҳамда филиал жойлашган ҳудуддаги Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига юборилади.
109. Банклар томонидан чет елда ўз филиаллари, ваколатхоналари ва шўба банкларини очиш ҳамда банклар ташкил етишга қатнашиш учун Марказий банкнинг рухсатномаси олиниши шарт. Банклар томонидан чет елда ўз филиаллари, ваколатхоналари ва шўба банкларини очиш ҳамда банкларни ташкил етишда қатнашиш учун Марказий банкнинг рухсатномасини олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 10-мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
110. “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Aхборотномаси, 1995-й., 12-сон, 247-модда) мувофиқ белгиланган тартибда Марказий банк филиални тугатишни талаб қилиши мумкин.
111. Филиални тугатиш ишлари қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
111.1. Банк мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида банк хизматлари офисларини ташкил қилишга ҳақли.
Банк хизматлари офисларида, қоида тариқасида, депозит ҳисобварақлар очиш, омонатлар қабул қилиш, тўловларни ва халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, валюта айирбошлаш, истеъмол кредити ва микроқарз бериш каби базавий банк хизматлари кўрсатилади.
Банк хизматлари офисларида улар жойлашган ҳудуддаги талабдан келиб чиқиб юқоридаги хизматларга қўшимча равишда бошқа банк хизматлари ҳам кўрсатилиши мумкин.
Банк хизматлари офислари Марказий банкда ҳисобга қўйилади.
111.2. Банк хизматлари офисини ҳисобга қўйиш учун уни ташкил етиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб банк 10 кун ичида Марказий банкка ушбу қарор нусхасини ва банк хизматлари офиси тўғрисидаги низомни илова қилган ҳолда ёзма хабарнома юборади.
Банк томонидан банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, банк ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Марказий банкка тугатиш сабаблари ва муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юборади. Хабарномага банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги тегишли қарордан кўчирма илова қилинади.
Банк хизматлари офисини тугатиш тўғрисидаги ахборот унинг тугатилишидан камида ўн беш кун олдин банкнинг веб-сайтида ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида еълон қилиниши лозим.
Download 19,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish