КЕЙНСНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ МУВОЗАНАТ МОДЕЛИ
6.1. Классик иқтисодчиларнингг иқтисодий мувозанат назарияси хусусиятлари.
Классик мактаб намоёндалари бозорлар ва баҳоларнинг умумий мувозанати назариясини яратдилар. Уларнинг умумий мувозанат концепциясига кўра иқтисодиётда фақатгина тўлиқ бандлилик шароитидаги мувозанат мавжуд бўлиши мумкин. Бундай хулоса Ж.Б.Сэйнинг бозорлар қонунига таянади. Бу қонунга кўра меҳнат тақсимотига асосланган иқтисодиётда ҳар бир субъектнинг ишлаб чиқариши бир вақтнинг ўзида бошқа субъектларнинг ишлаб чиқариш натижаларига талаб ҳисобланади. Охир-оқибат ялпи талаб ялпи таклифга тенг бўлади. Классик иқтисодчилар фикрига кўра АD ≠ AS ҳолати рўй бермайди, умумий харажатлар миқдори етишмай қолган, яъни АD< AS ҳолати рўй берган шароитда ҳам баҳо, иш ҳақи ва фоиз ставкаси каби дастаклар ишга тушади ва натижада харажатлар миқдорининг камайиши ишлаб чиқаришнинг реал ҳажми, бандлик ва реал даромадлар миқдорининг камайишига олиб келмайди.
Макроиқтисодий мувозанатнинг классик модели ишлаб чиқариш ҳажми ресурсларнинг бандлилиги ва ишлаб чиқариш технологияларининг функцияси ҳисобланади, ва эгилувчан баҳолар механизми томонидан потенциал даражада тутиб турилади деган шартларга таянади. Эгилувчан баҳолар механизми ҳисобига бозор иқтисодиёти барча мавжуд ресурсларнинг тўлиқ бандлилгини таъминлаб туради.
Классик макроиқтисодий мувозанат моделининг ўзига хос хусусияти пулнинг нейтраллиги принципини кўзда тутишидир. Бу модел пул массаси реал ишлаб чиқаришга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди деган принципга асосланиб тузилади. Классиклар моделида пул бозор агентларига фақатгина битимларга хизмат қилиши, яъни олди-сотти жараёнида соф техник вазифаларни бажариши учунгина керак. Бу асосга кўра классиклар томонидан классик дихотомия концепцияси шакллантирилган. Классик дихотомия концепциясида – икки параллел бозор, реал ва пул бозори алоҳида-алоҳида амал қилади, улар ўртасидаги мувозанат автоматик барқарорлаштиргичлар орқали таъминлаб туради деб ҳисобланади.
Пул бозори инвестиция ва жамғармалар тенглигини ҳамда тўлиқ бандлик шароитини таъминлайди. Фақатгина, ишсизликнинг табиий даражасида «ихтиёрий» ишсизлик бўлиши мумкин, деб ҳисоблашади. Бу шуни билдирадики, АD ва AS нинг мувозанат нуқтасида ишлаб чиқариш ҳажми (Y) унинг потенциал ҳажмига эса (Y*) тенг. Иқтисодиётда яратилган даромадланинг бир қисми жамғарилиши ялпи талабнинг ялпи таклифни қоплаши учун етишмаслигига олиб келмайди, чунки ҳар бир жамғарилган сўм тадбиркорлар томонидан инвестицияланади, деб таъкидлашади.
R
S
R
I
I, S
I=S
Do'stlaringiz bilan baham: |