Савол
КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
40
Фуқаролик кодексининг 108-моддасида битимнинг оддий ёзма шакли
назарда тутилган бўлиб, унга кўра фуқаролар ўртасида белгиланган
энг каам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар
оддий ёзма шаклда тузилади. Шунинг учун ёзма тилхатнинг ўзи қарз
шартномаси тузилганлигини тасдиқлайди.
Сиз берган қарзнинг хорижий валютада эканлиги бу қарзнинг
ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқармайди. Қонунга кўра қарзнинг
қиймати тегишли валютанинг тўлов кунидаги расмий курси бўйича
миллий валюта - сўмда белгиланади.
Жавоб
Ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада баҳо назарда тутилмаган
ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда
шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар,
ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши керак.
Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома
тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб
белгилаб қўйишга ҳақлидирлар.
Қонунда ёки шартномада шартноманинг амал қилиш муддати тугаши
тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор бўлишига олиб келади,
деб белгиланиши мумкин.
Бундай шарт ёзиб қўйилмаган шартнома тарафлар мажбуриятни бажа-
ришининг шартномада белгилаб қўйилган охирги муддатигача амал қилади,
деб ҳисобланади.
Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларни уни бузганлик
учун жавобгарликдан озод қилмайди.
1 .4 .2 . ШАРТНОМАЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
Фуқаролик кодексининг 364-моддасига кўра, агар тарафлар ўртасида
шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб
қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган
ҳисобланади.
Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонун ҳужжатларида бундай
турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунинг-
дек, тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган
ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади.
Шартнома тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф)
йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли
билан тузилади.
41
Қонун шартноманинг тузилиш пайтини қуйидагича белгилаган – оферта
йўллаган шахс унинг акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади.
Агар қонунга мувофиқ шартнома тузиш учун мол-мулкни топшириш ҳам
зарур бўлса, шартнома тегишли мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб
тузилган ҳисобланади (Фуқаролик кодексининг 185-моддаси).
Фуқаролик кодексининг 366-моддасига кўра, агар қонунда муайян турдаги
шартномалар учун маълум бир шакл белгилаб қўйилган бўлмаса, шартнома
битимлар тузиш учун назарда тутилган ҳар қандай шаклда тузилиши мумкин.
Нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган
шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан,
нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса –
шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган ҳисоб ланади.
Агар тарафлар шартномани муайян шаклда тузишга келишган бўлсалар,
гарчи қонунда бу турдаги шартномалар учун бундай шакл талаб қилинган
бўлмаса-да, шартнома белгиланган шаклга келтирилганидан кейин тузилган
ҳисоб ланади.
Ёзма шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан,
шунингдек почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат
шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини
берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши
мумкин.
Қонунга кўра шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва
тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
Фуқаролик кодексининг 367-моддасига кўра бир ёки бир неча муайян
шахсга юборилган, етарли даражада аниқ бўлган ва таклифни киритган шахс-
нинг ўзини таклиф йўлланган ва уни қабул қиладиган шахс билан шартнома
тузган деб ҳисоблаш ниятини ифода этадиган таклиф оферта ҳисобланади.
Офертада шартноманинг муҳим шартлари ифода қилинган бўлиши керак.
Оферта уни йўллаган шахсни оферта йўлланган шахс билан у офертани
олган пайтдан бошлаб боғлайди.
Агар офертани чақириб олиш тўғрисидаги билдириш офертанинг ўзидан
олдин ёки у билан бир вақтда келган бўлса, оферта олинмаган ҳисобланади.
Қонунга мувофиқ қабул қилувчи тараф олган оферта уни акцептлаш
учун белгилаб қўйилган муддат мобайнида чақириб олиниши мумкин эмас,
башарти бошқача тартиб офертанинг ўзида шарт қилиб қўйилган бўлмаса ёки
таклифнинг моҳиятидан ёхуд у йўлланган пайтдаги вазиятдан англашилмаса.
Оферта нафақат муайян бир аниқ шахсга, шунингдек доираси қатъий
чекланмаган шахсларга ҳам йўлланиши мумкин. Қонунда бу оммавий оферта
ҳисобланиб, номуайян шахслар доирасига йўлланган реклама ва бошқа
таклифлар, агар таклифда бошқача ҳол тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлмаса,
офертага таклиф этиш деб қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |