КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
126
Барча солиқлар ва бошқа коммунал тўловлар Д.Каримова
томонидан амалга
ошириб келинган.
Низоли хонадоннинг мулкдори С.Владимиров Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган
бўлиб, Д.Каримова ушбу хонадонга яшаш учун кирганидан кейин қайтиб келмаган, ушбу
хонадонга нисбатан ўзининг мулкий ҳуқуқларини амалга оширмаган, мажбуриятларини
бажармаган, хонадонга нисбатан ҳеч қандай даъво билан мурожаат қилмаган.
Д.Каримова судга ушбу хонадонда 1996 йил сентябрь ойидан бери яшаб
келиши ҳақида ўзи яшаётган маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тасдиқланган
далолатнома, ўзининг низоли хонадонда рўйхатда туриши ҳақида тегишли Ф-16 ва
Ф-17 ҳужжатлари, ўтган даврда амалга оширган коммунал тўловлари ва солиқларга
оид квитанцияларни илова қилган ҳолда эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат
асосида мулк ҳуқуқини белгилаш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд томонидан жавобгар С.Владимировнинг яшаш манзилини аниқлашнинг
имкони бўлмасдан, иш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг
139-моддаси тартибида кўриб чиқилган.
Судда иштирок этган маҳаллий давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини-
ўзи бошқариш органлари вакиллари томонидан даъво аризасида келтирилган
ҳолатларнинг тўғрилиги эътироф этилган.
Судда кўрсатма берган гувоҳлар томонидан даъвогар Д.Каримова ҳақиқатдан
ҳам низоли хонадонда 20 йилдан ортиқ муддат давомида
узлуксиз равишда оила
аъзолари билан рўйхатдан ўтган ҳолда яшаб келаётганлиги, низоли хонадоннинг
аввалги мулкдори ўтган вақт мобайнида бирор марта ҳам келмаганлиги ва ушбу уйга
нисбатан бирон-бир важ билан даъво қилмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 187-моддасининг 1-қисмига кўра,
мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-
мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу
мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Мазкур модданинг 5-қисмига кўра, шахс ихтиёрида бўлиб, ушбу Кодекснинг 228,
229, 230 ва 232-моддаларига мувофиқ унинг эгалигидан талаб қилиб олиниши мумкин
бўлган ашёларга доир эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга
келтирувчи муддат тегишли
талаблар бўйича даъво муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Иш ҳужжатларида мавжуд ва суд томонидан аниқланган далиллар билан
даъвогар Д.Каримова низоли хонадондан қонунда белгиланган эгалик ҳуқуқини
вужудга келтирувчи муддат давомида ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб, яшаб,
фойдаланиб келаётганлиги тасдиқланган.
Олий суд Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Якка тартибда қурилган уйга
бўлган мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 14-сонли
қарори 27-бандининг 2-қисмига кўра, эгалик қилиш ҳуқуқини
вужудга келтирувчи
муддат туфайли мулк ҳуқуқи вужудга келиши билан аввалги мулкдор уйга бўлган мулк
ҳуқуқини йўқотади.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогар Д.Каримованинг эгалик ҳуқуқини
вужудга келтирувчи муддат асосида мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги даъво
талаби қаноатлантирилиб, унинг низоли хонадонга нисбатан эгалик ҳуқуқи
белгиланган, хонадоннинг аввалги мулкдори жавобгар С.Владимировнинг
мазкур
уйга нисбатан мулк ҳуқуқи тугатилган.