Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
30
Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари
Меҳнат фаолияти
Давлат мулкини хусусийлаштириш
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат
Мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва 
бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни 
яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш
Мерос қилиб олиш
Қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар
Мулк ҳуқуқи кенг қамровли муносабатларга киришиши туфайли бошқа 
бир қатор ҳуқуқлар билан ўзаро чамбарчас боғлиқ тарзда амалга оширилади. 
Ушбу жараёнда ашёвий ҳуқуқлар мулк ҳуқуқининг таркибий ва ажралмас 
қисми ҳисобланади.
ашёвий ҳуқуқлар. Мулкдор ҳар доим ҳам ўз мол-мулкига нисбатан 
барча ваколатларни амалга ошириш имкониятига эга бўлмайди. Ана шундай 
ҳолларда мулкдор бўлмаган шахс ашёвий ҳуқуқлар орқали бошқаларнинг 
мол-мулкига эгалик қилиши, фойдаланиши ва мулкдор рухсат берган 
доирада тасарруф қилиши мумкин. Ашёвий ҳуқуқлар чегараланган 
характер ва таркибга эга бўлиши, мулкий ҳуқуқлардан келиб чиқиб, унга 
боғлиқ бўлиши, мутлақ тартибда ҳимоя қилиниши каби хусусиятлари билан 
характерланади. 
Хўжалик 
юритиш ҳуқуқи 
ва оператив 
бош қариш 
ҳуқуқи
Мерос қилиб 
қолдирилган ер 
участкасига умрбод 
эгалик қилиш ҳуқуқи
Ер участасига 
доимий эгалик 
қилиш ва ундан 
фойдаланиш 
ҳуқуқи
Сервитут 
ҳуқуқи
Ашёвий ҳуқуқларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, агар қонун 
ҳужжатларида ўзга тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу мол-мулкка нисбатан 
ўзга ашёвий ҳуқуқларнинг бекор бўлиши учун асос бўлмайди.
Мулк ҳуқуқини қўлга киритишнинг фуқаролик муомаласида энг кенг 
тарқалган ва кўп амалга ошириладиган тури битимлар асосида мол-мулкни 
олиш бўлиб, Фуқаролик кодекси 184-моддасининг 1-қисмига кўра, мол-мулк 


31
олиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари ҳамда қонун билан 
тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин.
Шартнома асосида мол-мулк олинганда унга нисбатан мулк ҳуқуқининг 
вужудга келиш пайти мулкнинг тури ва хусусиятига қараб белгиланади ва 
умумий асосларга кўра шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, 
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат 
рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни 
олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган 
пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан 
ўтказиш зарур бўлганида эса – рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга 
келади.
Онам 1998 йилда, отам 2001 йилда вафот этган. Мен яшаб келаётган 
уй-жой онамнинг номига расмийлаштирилган.
Эшитишимча, кўчмас мулкдан 15 йил давомида узлуксиз фойдаланиб 
келган шахс ушбу мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини олиши мумкин экан. 
Мен ушбу уйда кенжа ўғил сифатида ўзим яшаб келаман, ака ва опаларим 
ота-онам ҳаётлик вақтида алоҳида чиқиб кетишган.
Мен ота-онамга тегишли бўлган уйда уларнинг вафотидан сўнг 
15 йилдан ортиқ бир ўзим узлуксиз яшаб келаётганлигим учун ака-
опаларимни меросга жалб қилмаган ҳолда эгалик ҳуқуқини вужудга 
келтирувчи муддат асосида эгаллай оламанми?
Савол
Эгаллай олмайсиз. Мулкдор вафот этганидан кейин унга тегишли мулк 
ворислари томонидан эгалланади. Амалдаги фуқаролик қонунчилигида 
меросни қабул қилишнинг муддати белгиланмаган.
Бундан ташқари, эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат 
асосида мулк ҳуқуқини қўлга киритиш учун кўчмас мулкка 15 йил эмас, 
18 йил мобайнида эгалик қилиш лозим. Чунки 15 йиллик муддатнинг 
ўтиши ушбу мулкка нисбатан талаблар бўйича уч йиллик даъво муддати 
тамомланганидан кейин бошланади. 
Агарда Сиз ота-онангизнинг вафотидан кейин уларга тегишли 
бўлган уй-жойни ака-опаларингиз билан мерос мулки сифатида қабул 
қилиб олиб, шундан кейин 18 йил давомида ўзингиз эгаллаб келганингизда 
эди, уларнинг улушига нисбатан эгалик ҳуқуқини вужудга келтирувчи 
муддат асосида эгалик ҳуқуқини белгилашни талаб қилишга ҳақли 
бўлар эдингиз.

Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish