Кўчмас мулк кадастрини яратиш ва юритишда ишлатиладиган атамалар ва тарърифлар


Литера – бинолар, иморатлар ва иншоотларнинг инвентаризацион техник ҳужжатлардаги ҳарфли белгиси. Ер сатҳининг режавий белгиси



Download 22,16 Kb.
bet4/9
Sana09.07.2022
Hajmi22,16 Kb.
#763053
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
2-mavzu

Литера – бинолар, иморатлар ва иншоотларнинг инвентаризацион техник ҳужжатлардаги ҳарфли белгиси.
Ер сатҳининг режавий белгиси – ернинг отмостка чегарасидаги сатҳи (ҚМҚ 2.08.01-2002, 1-илова).
Доимий яшаш учун яроқли бўлган яшаш хона-жойларига уй-жой, квартира, уй-жой ёки квартиранинг бир қисми (хона) киради.
Яшаш хонаси – квартиранинг, ётоқхонанинг яшаш, дам олиш, дарсдан ташқари машғулотлар (ётоқхоналарда, болалар уйларида ва ҳ.к.) учун мўлжалланган бошқа жойлардан (хоналардан) алоҳида қиисми.
Яшаш квартирасига яшаш хоналаридан ташқари коридорлар, холлар, ошхоналар, санузеллар, ваннахоналар, омборхоналар, ички тамбурлар, даҳлизлар киради.
Агар жой (квартира) иккита хона-жойга қайта жиҳозланган бўлса, шу билан бирга иккита чиқиш жойи, иккита ошхона, иккита санузел бўлса, у иккита алоҳида хона-жой сифатида, агар улар ўртасида ички алоқа мавжуд бўлмаса, ҳисобга олинади.
Чердакларда ташкил қилинган турар жой хоналари, башарти улар мавжуд санитар-техник талабларга жавоб берса, ўзининг тўғридан-тўғри вазифаси бўйича ҳисобга олинади.
Коридор тизими бўйича қурилган уй-жойларда коридорга чиқадиган ва ички алоқа билан боғланмаган хона-жойлар (квартиралар, хоналар) алоҳида ҳисобланадилар.
Изоҳ: коридор, хона-жойнинг бинодаги бошқа хоналар билан аоқа воситаси бўлмиш бир қисми сифатида, кенглиги ва ёруғлик даражасидан қатъий назар, турар жой бўлмаган хона-жой сифатида ҳисобга олиниши керак.
Ётоқхона сифатида банд бўлган биноларда овқатланиш, буфет, клуб, қироат хоналари ва ҳ.к.лар тез-тез учраб туради. Бу хоналар тегишли типга (савдо, маданий-маърифий ва бошқа хоналар) киритилиши лозим. Уларнинг номи ва майдонлари, агар тузиладиган бўлса, планда ҳамда экспликацияда ёзиб кўсатилиши керак.
Асосий иморатга туташ ва, одатда у билан алоқаси мавжуд иморат ёнбошга қурилган бино деб аталади. Ёнбошга қурилган бинолар аксарият ҳолларда асосий бино билан ички алоқага эга бўлади. Улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин: ёнбошга қурилган ошхоналар, тураржой бинолари, овлоқлар, тамбурлар верандалар ва ҳ.к.
Барча ёнбошга қурилган бинолар иситиладиган ва иситилмайдиган хилларга бўлинади, иситиладиган ёнбошга қурилган бинолардаги хона-жойларнинг умумий майдони уй-жой фонди таркибида ҳисобга олинади.
Ёнбошга қурилган бино турар жой бўлиши ва турар жой бўлмаслиги мумкин. Катта иморатга ёнбошлаб қурилган ҳажми жиҳатдан кичик бўлган иморат ёнбошга қурилган турар жой биноси деб аталади. Ёнбошга қурилган турар жой биноси аксарият ҳолларда асосий иморат билан бир хил девор конструкциясига эга бўлади, лекин буни мажбурий шарт деб ҳисоблаб бўлмайди. У асосий иморат билан бир хил вазифада ёки ёрдамчи аҳамиятда (масалан, турар жойга ёнбошлаб қурилган ошхона, ва ҳ.к.) бўлиши мумкин.
Асосий иморатга ёрдамчи майдонга эга бўлиш мақсадида ёнбошлаб қурилган ёрдамчи иморат ёнбошга қурилган турар жой бўлмаган бино деб аталади ва ундан тамбурлар, омборхоналар, зинахоналар, айвонлар, террасалар сифатида фойдаланилади. Улар асосий иморат билан алоқага эга бўладилар ва уйнинг яшаш учун мўлжалланган қисмини қўрғон ҳовли ёки шаҳарнинг тор кўчаси (кўчаси) билан бирлаштирадилар.
Даҳлиз – хона-жойнинг зинага, умумий фойдаланишдаги коридорга ва ҳ.к.га бевосита чиқиш жойига эга бўлган қисми. Агар даҳлиз берк пардевор билан бўлинган бўлса, у ҳолда даҳлизнинг ажратилган қисми бўлмиш ташқи деворда деразалари бор жой – яшаш хонаси ҳисобланади.
Бинолар турар жой бинолари ва турар жой бўлмаган биноларга бўлинади.

Download 22,16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish