Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Баҳолаш фаолияти маълумот манбаларини ривожлантиришнинг асосий вазифалари 
қуйидагилардир

1.
Баҳоловчиларни баҳолаш объекти бўйича маълумотлар билан таъминлаш; 


207 
2.
Баҳолаш объекти бўйича тасдиқлашни талаб қилмайдиган маълумотнинг 
аниқлиги ва етарлилиги; 
3.
Маълумотларни сифатли ва тез тўплаш, таҳлил қилиш, сақлаш ва узатиш 
механизмини яратиш. 
Баҳолаш фаолиятини лицензияловчи органнинг ривожланишининг (давлат 
томонидан берилган ваколатлар доирасида) асосий вазифалари қуйидагилардир: 
1.
Баҳолаш фаолияти соҳасида янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш 
ва амалдагиларига ўзгартиришлар киритиш; 
2.
Баҳолаш соҳасида миллий стандартлар ишлаб чиқиш ва уларни 
такомиллаштириш; 
3.
Мулкни баҳолаш бўйича меъёрий-услубий ҳужжатларни тузиш ва 
такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш; 
4.
Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш; 
5.
Баҳоловчиларни сертификатлаш; 
6.
Баҳолаш фаолияти соҳасида қонунга амал қилиниши бўйича назоратни амалга 
ошириш; 
7.
Баҳолаш ҳисоботларини аниқ ва ишончлилигини тасдиқловчи экспертлар 
хулосаларини ўрганиб чиқиш; 
8.
Суд органлари талабларига биноан келиб тушган баҳолаш материалларини 
кўриб чиқиш бўйича, ҳукумат қарорига мувофиқ тузилган, эксперт комиссиясида 
иштирок этиш. 
Юқорида келтирилган вазифаларни амалга ошириш учун ихтисослаштирилган 
компьютер маълумотлар базасини жорий қилиш ва персонални у билан ишлашга 
ўргатишни йўлга қўйиш орқали лицензияловчи органнинг хизматини автоматлаштириш 
зарур. Бунинг учун қуйидаги компьютер дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш 
лозим: 

баҳолаш ташкилотлари ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш ва олиб 
бориш бўйича; 

баҳоловчилар ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш ва олиб бориш 
бўйича; 

лицензияловчи орган ва баҳолаш ташкилотлари ўртасида ҳисоботларни ахборот 
технология воситаларидан фойдаланган ҳолда (электрон имзо билан) тақдим қилиш 
орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини ташкил этиш бўйича. 
Шунингдек, лицензияловчи ташкилотга хос бўлмаган функциялар қисмини баҳолаш 
фаолияти инфратузилмасига, унинг ривожланиш ва тайёрлик даражаси бўйича босқисма-
босқич ўтказишни амалга ошириш ҳам муҳимдир. 
Таълим муассасаларида баҳоловчиларни тайёрлаш ва малакасини оширишни 
ривожлантиришнинг асосий вазифалари қуйидагилардир: 
1.
Бўлажак мутахассис-баҳоловчиларга сифатли таълим бериш; 
2.
Баҳоловчиларнинг малакасини самарали ошириш; 
3.
Баҳолаш бўйича фанлардан малакали ўқитувчиларни тайёрлаш; 
4.
Ўқитишнинг самарали дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 
5.
Ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш; 
6.
Баҳолаш соҳасида илмий тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва амалга ошириш. 
Таълим муассасаларида баҳоловчиларнинг малакасини оширишни ривожлантириш 
йўналиш ва босқичлари қуйидаги ечимларни кўзда тутади: 
1.
Иқтисод, техника ва ҳуқуқ йўналиш мутахассисликларининг бакалавриат 
даражасига “Мулкни баҳолаш” фанини жорий қилиш; 
2.
Магистратура даражасига “Мулкни баҳолаш” фанларини баҳолашнинг ҳар бир 
йўналишини алоҳида ўргатувчи ихтисослик фанлари сифатида жорий қилиш; 
3.
Олий таълим муассасаларида мулкни баҳолаш бўйича кафедраларни яратиш; 


208 
4.
Баҳолашнинг ҳар бир йўналишини ўқитиш жараёни ҳажми ва таркиби бўйича 
қатъий талабларни аниқлаш; 
5.
Таълим дастурларининг амалий машғулотларига реал мавжуд объектларини 
баҳолашни киритиш; 
6.
Олий таълим муассасалари ва ўқув марказларида ўқитувчилар таркибининг 
малакасини ошириш борасида мулкни баҳолаш фанлари ўқитувчиларига қўйиладиган 
талабларни ва малакаларини ошириш тартибини акс эттирувчи меъёрий ҳужжат тайёрлаш 
лозим; 
7.
Ўқув, илмий ва услубий адабиётларни давлат ва рус тилларида ишлаб чиқиш ва 
чоп этиш, ҳамда мулкни баҳолаш бўйича хорижий адабиётларни таржима қилиш; 
8.
Баҳолаш соҳасида амалий илмий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича 
ишларни ташкил қилиш, бунинг учун баҳолаш фаолиятига оид илмий тадқиқотларни 
Ўзбекистон Республикаси илм соҳасида ривожланишнинг муҳим йўналишлари қаторига 
киритиш; 
9.
Олий таълим муассасалари ва ўқув марказларида баҳолаш фаолиятига оид ўқув 
кутубхоналарини (шу жумладан, электрон) ташкил қилиш; 
10.
Баҳоловчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича илғор тажрибаларга 
эга бўлиш мақсадида хорижий таълим муассасалари ва ўқув марказлари билан алоқалар 
ўрнатиш. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish