173
уларнинг арифметик йиғиндисини англатмайди. Ҳар доим ижарачи таклифни кўриб
чиқиши мумкин бўлган нарх чегараси мавжуд.
Ижарачига безовталик ва ноқулайлик туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ижара
ставкасида ўз аксини топади. Бу – ноқулай транспорт қатнови, катта йўлга қараган дераза
тагидаги жадал ҳаракат, биринчи ёки охирги қават, кириш жойларнинг таъмир талаблиги,
эскирган мебель, безовта қилувчи қўшнилар ва бошқалар.
Узоқ бўлмаган муддатга ёки бир неча ой пулини олдиндан тўлаб олинадиган
хонадонлар бундай авансларсиз ҳамда узоқ муддатга ижарага олинадиган хонадонлардан
анча арзонроқ.
Асосий параметрлардан бири – бу туман.
Арзон меҳмонхона ўринларининг тақчиллиги уй-жой эгаларининг уйларини
суткалик (яъни, қисқа муддатли ижара, 5-7 кун) ижарага беришларига имкон беради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича объектни суткали тўлдириш, ижарага
берувчининг хохлаган пайтда хонадонни кўрсатишга тайёрлиги ва қизиқиш билдирган
ижарачини қўлдан чиқармаслик учун доимо тайёрлиги ҳолатида 65-70% ни ташкил
қилади.
Таъкидлаш зарурки, турар жойлар ижарасининг ҳар қандай кўринишида ҳам
албатта шартнома тузилиши зарур. Уй-жой эгаси ва ижарага олувчи ўртасидаги ижара
шартномаси оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади ва нотариал тасдиқни талаб
қилмайди, лекин томонлар хоҳишига кўра буни амалга оширишлари ҳам мумкин. Уй-
жой ижараси шартномасининг ажралмас қисми топшириш-қабул қилиш акти, шунингдек,
бино ичида жойлашган мол-мулк рўйхати, томонлар ўртасидаги ҳисобланади Ижара
шартномасининг узвий қисми сифатида топшириш-қабул қилиш акти ва ижарага
берилаётган
хонадондаги
жихозлар
рўйҳати,
ижарачи
билан
ҳисоб-китоб
маълумотномаси(расписка), ижара шартномаси тузилишида қатнашган киши қайд этилган
баённома, ижарага берилаётган хонадонда яшовчилар барчасининг розилиги.
Шартноманинг асосий белгиларидан: имзо чекилган сана, муддати, ҳар икки
томонларнинг паспорт маълумотлари (юридик шахсларнинг реквизитлари), ижара хақи,
тўлаш тартиби (муддати, ўз вақтида тўланмасаган холда пенилар), шартнома шартларини
бузган холларда жарималар, шартномани тугатиш).
Шартнома икки нусхада тузилади ва имзоланади, агар келишув пайтида кўчмас мулк
агентлигидан вакил иштирок этса, у ҳолда иккинчи нусха агентликка юборилади.
Хонани ёллаш шартномасини имзолагандан сўнг, ёлланувчига фақатгина хонада
яшаш ҳуқуқи эмас, умумий фойдаланишдаги жойлардан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, хонадон эгаси унинг бошқарувини риэлторлик
фирмасига топшириши мумкин. Бундай ҳолатда агентлик - ижарачилар танлови,
хонадонда тартибни ушлаб туриш, тўловни йиғиб олиш бўйича барча юмушларни ўз
зиммасига олади. Сўзсиз, ишончли бошқариш учун тўловга даромад камайтирилади. Бу
ҳолатда хонадонни албатта суғурта қилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: