169
12.2 - расм. Кўчмас мулк объектларини ижарага беришнинг асосий
тамойиллари
Ижара бўйича меъёрий база ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасидаги ўзига
хос шартнома муносабатлари соҳаси сифатида етарлича ишлаб чиқилган. Бироқ,
тадбиркорлик фаолиятининг шакли сифатида ижара меъёрий муносабатларда етарлича
йўлга қўйилмаган. Авваламбор, бошқарувчи компаниялар учун асосий бўлган ижарани,
фаолиятнинг асосий ёки қўшимча турига киритиш масаласи ечилмаган.
Фаолиятнинг асосий турига маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизмат
кўрсатиш киритилади. Ижара рўйхатга киритилмайди. У анъанавий тарзда қўшимча
фаолият сифатида баҳоланади. Шу аснода, бошқарув компанияларида ижара ҳақлари
барча бошқа фаолият турларидан келадиган даромаддан ортиб кетади.
Ҳаражатларни ва солиқларни тўғри ҳисоблаш учун бошқарувчи компаниянинг
тегишли ҳисоб моддаларига аниқлик киритиш ва асосий, иккиламчи ҳамда ёрдамчи
фаолият турларини аниқлаш зарур. Айниқса бозор иқтисодиёти шароитларида кўпчилик
ташкилотлар фаолияти ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, кўп қиррали бўлиб
олмоқда.
Асосий фаолият турини танлаб олишнинг бир неча мезонлари мавжуд: ишчилар
сони бўйича; маҳсулот (товар, хизмат) ишлаб чиқаришининг умумий ҳажмидаги
солиштирма салмоғи бўйича; умумий даромаддаги солиштирма салмоғи бўйича.
Танланган мезонларга мувофиқ максимал қиймат (фоизларда) хўжалик юритувчи субъект
фаолиятининг асосий турини аниқлаб беради. Икиламчи фаолият тури – бу асосий
фаолият салмоғига нисбатан кичик бўлган бошқа фаолият. Ҳар бир хўжалик субъекти бир
неча иккиламчи фаолият турига эга бўлиши мумкин.
Ёрдамчи фаолият тури бу – хўжалик субъектнинг асосий фаолият турини бажаришга
имкон берадиган мақсадли фаолиятдир.
Шундай қилиб, агар бошқарувчи ташкилот энг кўп даромадини кўчмас мулк
объектларини ижарага беришдан оладиган бўлса, у ҳолда, “даромадлар даражаси”
мезонидан келиб чиқиб, бу фаолият тури бухгалтер ҳисоби ва солиққа тортишдаги
муносиб ўзгаришлар билан бирга асосий деб тан олинади.
Ижара – тадбиркорлик фаолиятининг тури сифатида ОКОНХ да ўз аксини топган.
Кўчмас мулк объектларини тижорат бошқарувининг мақсади фойда олишдан
иборат.Ишончли бошқарувчига ижара муносабатларини бошқариш кўчмас мулк
объектларини самарали бошқариш нуқтаи назаридан ҳал қилувчи, муҳим бўлиб
ҳисобланиши мумкин. Пухта ўйланган ижара шартномаси ва ижара муносабатлари
жараёнида умумий ҳаражатларни инобат билан ҳал қилиш, ишончли бошқарувчи
обрўсига путур етказмай туриб, 5% дан 10% гача иқтисод қилишга олиб келиши мумкин.
Ижарачи нуқтаи назаридан, ижара муносабатларини, айниқса, тез мослашувчан бозорда
Кўчмас мулк объектларининг эгасига
моддий шаклда қайтиб келиши
Шартномавий муносабатлар
Пуллилик
Хўжалик субъекти алмашуви – кўчмас
мулк объектларини ижарачига топшириш
Томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги
Моддий ва юридик жавобгарлик
Do'stlaringiz bilan baham: