Кўчирма жиззах шаҳри



Download 35 Kb.
Sana22.01.2023
Hajmi35 Kb.
#901190
Bog'liq
110 баллик тизим юзасидан


Абдулла Қодирий номидаги ЖДПУ Инглиз тили ўқитиш методикаси кафедраси профессор-ўқитувчиларининг навбатдан ташқари (https://110.jdpu.uz)тизимидаги ўзгаришларни таништириш юзасидан ўтказилган йиғилиши баённомасидан
КЎЧИРМА
Жиззах шаҳри
28.10.2022.
Қатнашдилар: Кафедра мудири ва
кафедра профессор-ўқитувчилари


КУН ТАРТИБИ:

  1. Университет профессор-ўқитувчилар фаолиятини 110 баллик тизим асосида баҳолаш (https://110.jdpu.uz) платформасидаги ўзгаришлар тўғрисида.

Кун тартибидаги масала юзасидан кафедра мудири А.Жаббарова ахбороти эшитилди: “Кафедра профессор-ўқитувчилари таълим сифатини таъминлаш, кафедранинг рейтинг кўрсаткичларини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва уни амалга оширишда масъулиятни ҳис қилган ҳолда иш юритишлари лозим. Шу маънода, ушбу вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиб бориш мақсадида Университет ректорининг 2022 йил 16 сентябрдаги 346-У-сонли “Университет таълим асифатини назорат қилиш бўлимининг кафедралардаги масьул вакиллари таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан кафедра ўқитувчи Ш.Тураева масъул вакил сифатида тайинланди”.
Ш.Тураева ахбороти: “Жорий ўқув йилида университет профессор-ўқитувчилар фаолиятини 110 баллик тизим асосида баҳолашни холис, шаффоф ҳамда маълумотларни тезкор равишда алмашиш ва тайёрлаш мақсадида ишлаб чиқилган“Профессор-ўқитувчилар фаолиятини 110 баллик тизим асосида баҳолашни онлайн тарзда амалга оширувчи электрон платформа”сида бир қатор ўзгаришлар мавжуд: Университетда 2022-2023 ўқув йилида асосий штатдаги профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини 110 баллик тизимда баҳолашда энг кам (минимал) балл кўрсатгичи 45 балл (илмий даражаси, илмий унвони, лавозими ва штат бирлигидан қатъий назар) қилиб белгиланди; ушбу кўрсатгичдан паст балл тўплаган ва кейинчалик ишга қабул қилинган профессор-ўқитувчиларнинг реал ишлаган даври учун тегишли нисбатдан камайтириб ҳисоблаш натижасига кўра паст балл тўплаган профессор-ўқитувчилар билан тузилган меҳнат шартномаси ўрнатилган тартибда бекор қилиниши ҳамда 55-70 баллгача тўплаган профессор-ўқитувчиларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки (2,0) баробари, 70 баллдан юқори тўплаган профессор-ўқитувчиларни ойлик иш ҳақи миқдорининг бир (1,0) баробари миқдорида рағбатлантириш белгилаб қўйилди; 110 баллик тизим асосида баҳолаш жараёнида сохта, чалғитувчи, плагиат ва асоссиз маълумотларни тақдим этган профессор-ўқитувчиларнинг умумий баллидан тақдим этилган маълумот учун белгиланган миқдорга тенглаштирилган балл олиб ташланиши ҳамда қонунчиликда кўрсатилган жазо чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди; Университет профессор-ўқитувчиларнинг фаолиятини баҳолашда энг кам (минимал) балл кўрсатгичи ўқув йили давомида 10 календар ойи учун 100 % нисбатдан келиб чиқиб, кейинчалик ишга қабул қилинган профессор-ўқитувчиларнинг реал ишлаган даври учун тегишли нисбатдан камайтириб ҳисобланиши белгилаб қўйилди. Бу асосий маълумотлар. Қўшимча маълумотлар тақдимот материалларида акс этган”.
Йиғилиш қатнашчиларига университет таълим инспекцияси томонидан тақдим этилган тақдимот материали (слайд) намойиш этилди.
Шундан сўнг, кафедра профессор-ўқитувчиларидан Ш.Джаббаров У.Жуманазаровлар қўйилган индикатор талабларини ўз вақтида, белгиланган тақсимот асосида бажаришга ҳар бир кафедра аъзоси бирдек масъул эканлигини таъкидлаб ўтишди. Жумладан, мазкур индикаторлар бўйича қўйилган юкламалар кафедра профессор-ўқитувчилари ўртасида тенг тақсимланиши лозимлиги ва индикаторларнинг бажарилиши кафедрамизнинг институт ички кафедралар рейтингида ўрнини белгилаб бериши таъкидланди.


ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Университет профессор-ўқитувчилар фаолиятини 110 баллик тизим асосида баҳолашни онлайн электрон платформа (https://110.jdpu.uz) орқали амалга ошириш механизми ва рейтинг индикаторлари кўрсаткичларининг асосларини умумлаштириш тартиби тўғрисида Ш.Тураева ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

  2. Кафедра профессор-ўқитувчилари 2022-2023 ўқув йили учун ўз иш режаларини тузишда Университет “Профессор-ўқитувчилар фаолиятини 110 баллик тизим асосида баҳолашни онлайн тарзда амалга оширувчи электрон платформа”сидаги ўзгаришларни инобатга олишсин.

  3. Индикатор талабларини ўз вақтида, белгиланган тақсимот асосида бажаришга ҳар бир кафедра аъзоси бирдек масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.



Кафедра мудири: Жаббарова
Download 35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish