Казус Аризачи – якка тартибдаги тадбиркор Мадаминов Алижон Ботирович иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Сирдарё вилоят ҳакамлик судининг 2017 йил 28 июлдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Сирдарё вилоят ҳакамлик судининг 2017 йил 28 июлдаги 12/1-17-1-052-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар “Сирдарёпахтасаноат” ҲАБдан даъвогар хусусий тадбиркор Мадаминов Алижон фойдасига 20 000 000 сўм асосий қарз, 100 000 сўм пеня, 40 000 сўм ҳакамлик йиғими ундирилиши белгиланган. “Сирдарёпахтасаноат” ҲАБ томонидан юқорида қайд этилган ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ихтиёрий равишда ижро этилмаганлиги сабабли, аризачи иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни сўраган. Суднинг 2011 йил 7 сентябрдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилган. Кассация протестида биринчи инстанция суди томонидан аризани қаноатлантириш ҳақида хулосага келган бўлишига қарамасдан, ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатлари “Сирдарёпахтасаноат” ҲАБ ҳисобидан ундириш масаласи ҳал этилмаганлиги асос сифатида келтирилиб, ажримни ўзгартириб, қонунга мувофиқлаштириш сўралган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишида процессуал қонун талаби тўғри қўлланилганми? Вазиятни моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига асосан таҳлил қилинг?
Ҳакамлик суди “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси ҳакамлик судлари томонидан ҳал этиладиган низолар Ҳакамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этади. Аммо ҳал қилув қарорини қабул қилишда камчиликка йўл қўйилган яъни ушбу қонунинг 38-моддаси иккинчи қисмига кўра ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини ўқиб эшттириши мумкин. Шундан келиб чиқиб уш бу қонуннинг 39-моддаси иккинчи қисмида шундай белгиланган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида арз қилинган ҳар бир даъво талабини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳакамлик судининг хулосалари бўлиши керак. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатлар суммаси, мазкур харажатларнинг ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тақсимланиши, зарур ҳолларда эса, қабул қилинган ҳал қилув қарорини ижро этиш муддати ва тартиби кўрсатилади. Юқоридаги ҳал қилув қарорида низони ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тақсимланмаган ва бу 39-модданинг иккинчи қисмига зид ҳисобланади. Бундай ҳолатда, Иқтисодий процессуал кодекснинг 302-моддаси 3-бандига кўра яъни ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслигини инобатга олган ҳолда ушбу Кодекснинг 305-моддаси 3-қисмига мувофиқ Кассация тартибида ишни кўраётган суд бринчи инстансия суди томонидан чиқарилган ажримни ўзгартиришга ҳақли.