Ногиронлик пенсиясига мурожаат этганда талаб этиладиган ҳужжатлар
Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;
ариза берувчининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси (2005 йил 1 январдан кейин);
бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришда бошқа шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки агар ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса - бошқа расмий ҳужжат.
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ариза берувчи яшаш жойи бўйича бир ўзи яшаши (рўйхатдан ўтказилганлиги) тўғрисидаги маълумотнома;
Ёшга доир пенсияга мурожаат этганда талаб қилинадиган қўшимча ҳужжатларнинг "а" - "о" бандларида кўрсатилган ҳужжатлар.
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясига мурожаат этганда талаб этиладиган ҳужжатлар
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:
пенсия тайинланаётган шахснинг ёшини тасдиқловчи туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт;
оила аъзосининг вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, у бўлмаган тақдирда - фуқаролик ҳолати далолатномаларидаги ёзувдан кўчирма, ваколатли ташкилотларнинг ёки хорижий давлатлар мансабдор шахсларининг маълумотномаси);
боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг бедарак йўқолганлиги тўғрисида суднинг қарори;
вафот этган боқувчининг иш стажини, шу жумладан, махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
вафот этган боқувчининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси (2005 йил 1 январдан кейин);
вафот этган боқувчининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома.
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясига мурожаат этганда талаб этиладиган ҳужжатлар
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотномаси;
таълим муассасасининг вафот этган боқувчининг оила аъзолари 16 - 18 ёшдаги ўқувчилар ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотномаси;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган боқувчининг ота-оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, акаси (укаси) ёки опаси (синглиси) вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларига, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан бандлигини ва ишламаётганлигини тасдиқловчи маълумотномаси;
бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришда бошқа шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки агар боқувчининг вафоти меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса - бошқа расмий ҳужжат;
Ёшга доир пенсияга мурожаат этганда талаб қилинадиган қўшимча ҳужжатларнинг "а" - "п" бандларида кўрсатилган, вафот этган боқувчининг номига расмийлаштирилган (ёзилган) ҳужжатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |