Катта гуруҳда йил давомида ўтказиладиган математикадан фаолият ишланмалари сон ва саноқ



Download 0,56 Mb.
bet3/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#147693
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Документ Microsoft Word (4)

Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, ҳар бирингизнинг қўлингизда нечтадан расм бор?
Тўғри- 1 тадан.
Қўлингиздаги расмни диққат билан кўриб олинг. Бу-сеҳрли, жумбоқли расмдир. Мен сизларга топшириқ ва саволлар бераман. Сизлар эса, уларга жавоб топасизлар ва бажариб борасизлар.
Тайёрмисиз? Ундай бўлса бошладик!
Кунлардан бир кун сизга ўхшаган болалар ўрмонга боришмоқчи бўлишибди, тайёрланиб йўлга отланишибди. Олдиларидан 2 та йўл чиқибди: бири тўғри, иккинчиси илон изи. Аммо улардан фақат биттаси бехатар экан. Қани уни расмдан топинг-чи. Бунинг учун қалам учини йўлларга қўйиб манзилга қадар юргизамиз.
Болалар фаолияти.
Тарбиячи: Яхши, кўпчилик болалар ўрмонга етиб олди. Қаранг, ўрмон четида бир қўзи ўтлаб юрибди.
-Қорни очиб қўзичоқ,
Беда ебди ўзича.
Тушгача 2 қучоқ,
Ундан кейин 1 қучоқ.
Ҳар бир қучоғи 1 боғдан,
Жами бўлди неча боғ? (3 боғ)
-Тўғри! Икки боғ беда чизилган экан. Сиз яна бир боғ бедани чизсангиз 3 боғ бўлади.

Болалар фаолияти.


Тарбиячи: Болажонлар, мана ўтлоққа ҳам чиқдик. Ўтлоқда ҳайвонлар тушлик қилишмоқда. Даврадаги олмахонда 1 та ёнғоқ, айиқда-чи 1 та асалли кўза, типратиконда 1 та олма, қуёнчада эса нимагадир ҳеч нарса йўқ. Болажонлар, қуёнча нима ейишни яхши кўради? Тўғри, болажонлар, қуёнча сабзи ейишни яхши кўради, шу сабабли қуёнчага 1 та сабзи чизиб берамиз. Қани қаламларни ишга солинг, қуёнчани хурсанд қилинг. Сўнг ҳайвонларни санаб чиқинг. Нечта экан? (4 та). Ўтлоқдаги ҳайвонлар ичида энг каттаси қайси ҳайвон? Энг кичкинаси-чи?

Болалар фаолияти.


Тарбиячи: Болажонлар, мана бу дарахт шохидаги олмахонларни санангчи улар нечта экан. (5 та) Олмахонларнинг ҳар бирида нечтадан ёнғоқ бор? (1 тадан) Ҳамма олмахонда нечта ёнғоқ бор? Қани болажонлар, ёнғоқларни санаб чиқамиз. Ёнғоқлар нечта экан? (5 та).
Тарбиячи: Болажонлар, ўрмонда шундай чиройли кўл бор экан–а! Кўлда нечта оққушлар сузиб юришибди. Қани санаб кўрингларчи. (6 та) Энди йўлда давом этамиз.
Тарбиячи: Болажонлар, қаранглар, 100 ёшга кирган дарахт ёнидан чиқиб қолдик. Унинг тагида қўзиқоринлар ўсади. Дарахтнинг ўнг томонидаги 6 та қўзиқорин кўриниб турибди-ю, чап томонидаги 1 та қўзиқорин кўринмай турибди. Сиз ўзингиз дарахтнинг чап томонига 1 та қўзиқорин чизиб қўя қолинг. Энди санаб чиқинг, жами қўзиқоринлар нечта бўлди? (7 та).
Тарбиячи: Дарахтда 8 та чумчуқ бор эди. “Пир” этиб ҳаммаси учиб кетди. Лекин расмдагидек,-осмонда уларнинг еттитаси кўринди. Жами 8 та бўлиши учун нечта қуш чизишингиз керак? (1 та) Энди ҳаммасини сананг, нечта бўлди? (8 та).

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish