Касбий педагогикада таълим жараёни мохияти режа



Download 42,15 Kb.
bet1/11
Sana18.07.2022
Hajmi42,15 Kb.
#824032
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Касбий педагогикада таълим жараёни мохияти


Касбий педагогикада таълим жараёни мохияти
РЕЖА



4.1. Касб педагогикасида таълим жараёнининг моҳияти ва тузилиши.


4.2. Касб таълимининг тамойиллари.
4.3.Педагогик жараённи лойиҳалаш. Лойиҳалаш жараёнининг объекти ва муаммолари.
4.4. Таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил этиш.



    1. Касб педагогикасида таълим жараёнининг моҳияти ва тузилиши

Таълим жараёни педагогик жараённинг ажралмас, муҳим қисмларидан бири бўлиб у ўқитиш, билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш масалалари билан шуғулланади. Таълим назарияси “дидактика” тушунчаси билан ҳам ифодаланади. “Дидактика” сўзи грекча “дидаско” сўзидан олинган бўлиб, “ўқитиш, ўргатиш” деган маънони билдиради. Дидактиканинг ўрганиш объекти ўқув жараёни, ўқув жараёнининг ривожланиш қонуниятлари, ўқитиш тамойиллари, методлари ва шаклларидир. Таълим жараёнининг асосий моҳияти тарихан тўпланган ижтимоий билим ва тажрибани ёш авлодга етказиш, авлодлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни маълум тизим орқали амалга ошириш бўлиб ҳисобланади.


Фан ва техниканинг ривожи ҳам илмий билимларнинг ҳажмига ва характерига таъсир кўрсатади. Буларнинг ҳаммаси эса ўз навбатида таълим тизимида ўз аксини топади. Таълим тизими ҳар бир жамиятнинг ривожланиш асоси бўлиб хизмат қилади. Чунки айнан таълим тизими жамиятнинг ҳар бир аъзосини маънавий, илмий дунёқарашининг шаклланишида энг асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам барча тарихий юксалиш, янгиланиш босқичларида айнан таълим тизимини ислоҳ қилиш муҳим ўрин тутган. Таълим тизими ҳар бир жамиятнинг ривожланиш даражасидан ҳамда шу жамиятнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда шаклланади.
Ўсиб келаётган ёш авлод таълим жараёнида:

  • Зарур билимлар билан қуроллантирилади.

  • Керакли малакаларга эга бўлади.

  • Кўникмалар ҳосил қилади.

Ўқув жараёнида таълим олувчилар ва педагоглар ўртасида ўзига хос муносабатлар ўрнатилиб бу жараён икки томоннинг биргаликдаги фаолияти натижасида боради. Шунинг учун ҳам таълим жараёни икки томонлама характерга эга дейилади. Педагоглар ва талабаларнинг фаоллик даражаси таълим жараёнининг самарасини белгилайди. Албатта бу жараёнда педагог йўналтирувчи сифатида майдонга чиқади. Педагог аниқ мақсадни кўзлаб режа ва дастур асосида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиради. Талабалар эса уларни фаол ўзлаштириб олишлари керак. Таълим жараёнида педагог ўргатиш, билим, малака, кўникма ҳосил қилиш вазифасини бажарса, талабалар ўзлаштириш жараёнини ўз бошидан кечирадилар. Бу мураккаб психик жараён бўлиб, сезги, идрок, тасаввур, тафаккур кабилар иштирокида боради. Ўқиш талабаларнинг ўзлаштириш, билиш қобилиятлари, фикрлаш операциялари ва ҳаракатларини ҳосил қилиш жараёнидир. Бу пассив томошабинлик жараёни эмас, балки талабага номаълум бўлган хақиқатларни очиб берадиган фаол, ижодий фаолият жараёнидир.
Таълимнинг асосий вазифаларидан бири инсоният томонидан ҳозиргача эришилган илмий билимлар ва фан техниканинг ютуқлари билан ёш авлодни қуроллантиришдир. Ёш авлодда шундай билимлар тизимини яратиш лозимки, бу билимлар уларнинг кейинги ривожи учун асос бўлиб хизмат қилсин. Ҳозирги кунда билимлар ҳажми, ахборотлар ҳажми тобора ошиб бораётган бир даврда таълим тизими талабаларга берилиши керак бўлган билимлар, малака ва кўникмалар ҳажмини белгилаш ҳамда бу жараёнда қайси омилларни ҳисобга олиш керак деган масалаларнинг ечимини топиш устида бош қотирмоқда. Зарурий билимлар ҳажмини белгилаш ва шу билан бир қаторда ўқиш муддатини аниқлаш энг муҳим масалалардан бири. Таълим жараёнида бирор фан соҳасидаги инсоният томонидан эришилган ҳамма нарсаларни ўрганиш керак деб ўйлаш мутлақо нотўғри бўлур эди. Ўқув жараёнида энг асосий, энг муҳим билимлар - фанларнинг асослари ўрганилади. Аммо шунга қарамай ҳозирда ўрганиш зарур бўлган янги-янги фанларнинг тармоқлари (экология, ЭҲМ, оила психологияси, иқтисодиёт асослари, маънавият асослари) вужудга келмоқдаки улар таълим ҳажмини бениҳоя кенгайишига сабаб бўлмоқда. Бундай муаммолар ҳозирда деярли барча давлатларда мавжуд ва ҳар бир давлат бу муаммоларни ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Биз бу муаммоларни таълим тамойилларини (принципларини) бузмаган ҳолда, ёш авлоднинг соғлигига зиён етказмаган ҳолда ечимини топишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Download 42,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish