30
Таълим мақсади ва функциялари,
Аудиовизуал функциялари
Таълимий
Тарбиявий
Ривожлантирувчи
Мотивацион
Ахборот
Бошқариш
Фаолият субъекти бўйича таълим воситалари ўргатиш ва ўрганишга бўлинади.
1. Ўқитиш воситалари. Масалан, намойишли-тажриба қуроллари. Бундай қуроллар
ўқитувчи тоионидан мавзуни тушунтириш ва мустаҳкамлаш учун қўлланилади.
2. Ўрганиш воситалари. Масалан, лаборатория-практикум қуроллари.
Бундай
воситалар ўқувчилар томонидан янги билимларни эгаллаш учун қўлланилади. В.А.
Сластениннинг фикрича, дидактик воситалар ўқитувчи ва ўқувчи учун хослигига қараб,
иккига бўлинади. Биринчисига кўра, нарсалар ўқитувчи томонидан таълимнинг
мақсадларини самарали реализациялаш учун қўлланилса, иккинчиси – бу
ўқувчиларнинг индивидуал воситалари,
дарсликлар, дафтарлар. Бундан ташқари дидактик воситалар ўқитувчи ва ўқувчилар
фаолият турига кўра спорт қуроллари, ботаника ва география майдончаси,
компьютерларга ҳам бўлинади.
Фаолият объектлари бўйича ҳам таълим воситалари иккига бўлинади:
1. Материал таълим воситалари. Бу ўқув қўлланмалари, дарсликлар,
жадваллар,
макетлар, моделлар, ўқув-техник
воситалар, мебел, ўқув-лаборатория қурилмалари,
кўргазмали воситалар бўлиши мумкин.
2. Идеал таълим воситалари – булар педагог ва ўқувчилар янги билимларни
эгаллашда қўллайдиган воситалар: чизмалар, схемалар, диаграммалар, тасвирий, санъат,
нутқ, хат ва бошқалар. Идеал воситалар – бу «фикрлар ҳақидаги фикрлар»: ўқитувчи
уларни ўргатиш учун белгиланган шаклда кўрсатиши зарур. Масалан, материализация
– абстракт символлар тарзида кўрсатиладиган восита(графиклар, жадваллар,
чизмалар), вербализация – нутқ баѐни тарзида кўрсатиладиган восита(таҳлил, муҳокама
қилиш, далил келтириш). Материал ва идеал восита бир-бирини тўлдиради. Материал
восита қизиқиш ва диққатни уйғотиш, амалий ҳаракатларни амалга оишириш билан
боғлиқ бўлса, идеал воситалар – мантиқий муҳокама. Материални тушунти-риш, нутқ
маданияти, ѐд олиш билан боғлиқ.
Ўқув ахборотига муносабатига кўра таълим воситалари янги материални
ўрганиш воситалари, такрорлаш, мустаҳкамлаш, умумлаштириш воситалари, билимларни
назоарт қилиш воситалари, ўқув жараѐнини ташкил эти шва бошқариш воситалари ва
ахборот воситаларига бўлинади. Ўқув жараѐнидаги вазифасига кўра
таълим воситалари
коммуникация (мулоқот) ва ўқув ишлари воситаларига тасниф этилади. Ўқув иши вазифа,
муаммо, масалаларни ҳал этиш, турли машқларни бажариш жараѐнидир. Таълим –
коммуникация (мулоқот) ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўқув фаолияти саналадиган
коммуникатив-фаолиятли жараѐн. Коммуникация – бу кодлаш (ўқитувчи нутқидаги
атамаларда), узатиш (ѐзилиш) ва ўқувчиларнинг ахборотни қабул қилиши (тушуниш
ва дастлабки эслаб қолиш). Дидактик воситалар ҳис қилиш, сезиш учун
фойдаланишига кўра ҳам тасниф қилинади. Бундай боғлиқликка кўра дидактик
воситалар визуал (кўриш) – ҳақиқий(оригинал) нарсалар ѐки турли образли
эквивалентлари, диаграммалар, карталар; аудиал(эшитиш) – радио,
магнитофон,
мусиқа асбоблари; аудиоизуал(кўриш-эшитиш) – овозли фильмлар, телевидение,
компьютерлар, дидактик машиналар, электрон дарсликлар.
Таълимнинг техник воситалари. ТТВ – бу ўзида ўқув-ахборотларини экранли-
овозли акс эттирувчи асбоб ва мосламалардир. Уларга: