198
29-Мавзу:Шахсий фазилатларнинг касб танлашдаги роли. (4 соат)
Жаҳон психологияси фанида шахс тўғрисида ўнлаб назариялар, қарашлар,
ёндашувлар мавжуд бўлишига қарамай, инсон камолоти юзасидан ҳанузгача умумий бир фикрга
келинганича йўқ. Худди шу боис
инсоншунослиқда шахсга оид бир қатор терминлар, тушунчалар, атамалар қўлланилиши
анъана тусига кирган, жумладан, шахс, инсон, одам, киши, субъект, индивид, индивидуаллик,
комил инсон, шунингдек,
унга тааллуқли типиклик ва типологик хусусиятлар шулар жумласидандир. Психология
фанида муносабатлар нуқтаи назаридан “субъект – объект- субъектлараро”, “субъект – субъект -
объектлараро” сингари ёндашувлар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси табиий (биологик) ва
ижтимоий (социал) шартланганлик манбаларидан келиб чиққан ҳолда таҳлил ҳамда талқин
қилишга асослангандир.
Шахсга оид психоанализ, аналитик психология, индивидуал психология, неофрейдизм,
бегоналашиш назарияси, гуманистик психология, эпигенетик назария, фрустрация назарияси,
роллар назарияси, экзистенциал психология, тушунувчан психология, француз социологик
мактаби, собиқ совет психологларининг ҳар хил назариялари мавжуддир.
Лекин бу ўринда шахснинг тузилиши, унинг табиий ва ижтимоий шартланган
хусусиятлари муносабати, типиклик ва типологик жабҳалар, ижтимоий ва тарихийлик,
филогенетик ва онтогенетик томонлари бўйича концепциялар моҳиятини таҳлил қилиш масаласи
илмий изланишларимизнинг мақсадига кирмайди. Худди шу сабабдан уларнинг мазмуни,
тузилиши тўғрисида мулоҳаза юритиш бошқа саҳифаларга мўлжалланганлиги туфайли номларини
таъкидлаб ўтиш билан қаноат ҳосил қиламиз, холос.
Узоқ ва яқин чет эл психологларининг қарашларида камолот онтогенетик нуқтаи назардан
муайян, қатъий босқичларга ажратилган ҳолда жуда кам тадқиқ қилинган. Шунинг учун биз
шахсан ўзимиз таклиф қилаётган схема бўйича мулоҳаза юритамиз ва камол топиш босқичлари
ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятларининг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қиламиз. Уларни
қуйидаги даврларга ажратиб таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ: муртаклик (эмбрионал), одам
(индивид), инсон, шахс, субъект, комил инсон.
Шахснинг камолоти муртаклик даврдан бошланиш тўғрисидаги асосли фикрлар А.Валлон,
Д.Бромлей тадқиқотларида, айрим психологлар ва психофизиологларнинг мақолаларида учрайди,
холос. Шу нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки, муртаклик даврининг ўзига хос
хусусиятларини акс эттириш имконияти муайян даражада мавжуд эканлиги нафақат психологлар,
балки табиатшунослар, биологлар, физиологлар томонидан тавсифлаб берилганлиги, тиббиёт
мутахассисларининг эса бу борада ўзларининг қарашлари, ёндашувлари шаклланганлиги назарий
мулоҳаза юритиш учун асос бўлиб хизмат қила олади.
Do'stlaringiz bilan baham: