60
Очиқ эшиклар кунини ўтказиш мўлжалланганда аввал тайѐргарлик ишини
ўтказиш зарур, яъни, ота-оналарга болаларни жисмоний чиниқтириш,
овқатлантириш, машғулотларнинг борши, сайр қилиш ва бошқа кўпгина
нарсаларни кўриш имкониятига эга бўлишлари ҳақида маълум қилинади.
Ота-оналарга эса қуйидагилар эслатилади: болалар билан оддий
муносабатда бўлиш, уларнинг фаолиятида
имкони борича иштирок этиш,
тарбиячи машғулот ўтказаѐтгап болалар диққатини четга тортмаслик, ўзининг
фарзандига ҳатто у диққат қилмаѐтган ѐки бирор нарсани нотўғри қилаѐтган
бўлса ҳам танбеҳ бермаслик, ўз тассуротларини, фикрларини кўрик тугагандан
сўнг болалар иштирокисиз айтиш мумкинлиги каби одоб қоидаларига риоя
қилишни илтимос қилинади.
Очиқ эшиклар кунини ўтказишга тайѐрланаѐтганда фотосуратчини таклиф
этиш, кейинчалик эса «Ота-оналар бизнинг меҳмонимиз» ѐки «Бизда очиқ
эшиклар куни» мавзуида фотокўргазма ташкил этиш мумкин. Бу кўргазма
МТМга шу кун ташриф буюрмаган ота ва оналарда анча қизиқнш уйғотади.
Болаларни тарбиялаш санъати ҳақида маъруза ва суҳбатлар циклини
ташкил этиш мумкин. М: республика, вилоят, туман ва маҳаллалардаги
намунали оилалар танлаб олиниб, оилаларда ота-оналар қарашидаги бирлик,
ўзаро муносабатда ростгўйлик, самимийлик ва меҳнатсеварлик юқори ахлоқий
ғояларни шакллантиради мазмунидаги суҳбат ва маърузаларни ўтказиб
туриш
самара беради.
Ота-оналар билан МТМ ходимларининг биргаликдаги фаолиятини ташкил
этиш ва унинг мазмуни мактабгача тарбия муассасаси ишлаѐтган шароитларга
боғлиқдир. Биргаликдаги фаолият керакли даражада амалга ошириладиган
жойда ўзаро ѐрдам, бир-бирини тушуниш, топширилган ишга жавобгарлик
ҳолати вужудга келади.
Мактабгача тарбия муассасаларида ота-оналар ва бошқа
оила аъзолари
учун ўтказиладиган кечалар мавзули ҳарактерга эга бўлиб. «Мусиқа ва ҳаѐт»,
«Бола ҳаѐтида китоб», «Бола ва табиат» каби мавзуларни танлаш мумкии.
Ҳамкорликнинг бу шаклининг ўзига хослиги шундаки, унда қисқача
ахборотдан сўнг йиғилганларга болалар, МТМ ходимлари ва ота-оналарнинг
бадиий чиқишларини кўриш тавсия қилинади. М: мусиқий раҳбарнинг
чиқишидан сўнг болалар ўзлари ўрганган ашула, ўйинларни бажаришади,
саҳналар кўрсатишади ѐки бирор эртак саҳналаштирилади.
Бундай кечалар учун «Болани қандай севиш керак?», «Болалар тарбиясида
отанинг роли», «Биз ўз болаларимизни биламизми?», «Савол ва
жавоблар
кечаси» ва ҳ.к. мавзуларни танлаш мумкин.
Ота-оналарнинг болалар ѐзувчилари, шоирларн, бастакорлари билан
учрашувлари фойдалидир. Оила билан ишлашнинг оғзаки журнал. юмалоқ стол
атрофида учрашув каби шакллари яхши натижа беради,
бунда педагог,
шифокор, ҳуқуқшунос ва б. иштирок этади.
Болалар тарбиясида зарур бўлган амалий кўникмаларни ўзлаштиришда
ота-оналарга ѐрдам бериш мақсадида улар учун қисқа муддатли тўгараклар
61
ташкил этилиб, ундаги машғулотларда болалар кийимини бичиш ва тикишни,
тўқишни, турли хил овқатлар тайѐрлашни ўрганишади. Улар билан болалар
ашулалари ўрганилади, ясама ўйинчоқлар тайѐрлаш санъати ўргатилади.
Ота-оналар билан ўтказиладиган савол ва жавоб кечалари, очиқ
эшиклар
кунлари диққатга сазовордир. Ота-оналарни танлов ҳарактеридаги ташкилий-
педагогик ишларга жалб қилиш, М: юмшоқ ўйинчоқ тайѐрлаш, сув ва қум
билан ўйнаш учун ўйинчоқлар ясаш, сюжетли-ролли ўйинлар, майдончаларни
кўкаламзорлаштириш учун жиҳозлар тайѐрлаш муҳим тадбирлардир.
Бундай танловлар йиллик режада ўз ифодасини топган бўлиши керак.
Танлов шартларини умумий ота-оналар мажлисида муҳокама қилиш ва
маъқуллатиб олиш керак.
Фаол иштирокчи ота-оналарга ташаккурнома эълон қилиб, иш жойларига
маълум қилиш керак, бундан улар маънавий қониқиш олади.
Бундай ишларни ўтказишда катта ѐшдагиларни ҳам ѐддан чиқармаслик
керак. Буви ва буваларнинг амалий маслаҳатлари, уларнинг бой ҳаѐтий
тажрибалари ѐш ота-оналар учун ҳам, тарбиячилар учун ҳам қимматлидир.
Шундай қилиб, оила жамиятнинг асосий бўғини, у никоҳ ва қон-
қариндошликка асосланиши ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш
ҳуқуқига эга. Болаларни мактабга тайѐрлашда оила алоҳида аҳамият касб
этадиган маскандир. Оила болани мактабга тайѐрлашда тарбияни ҳар
томонлама, жумладан маънавий, ахлоқий, ақлий, эстетик, жисмоний ва меҳнат
тарбияларини биргаликда олиб бориш яхши самара беради. Мактабгача таълим
ѐшидаги болалар мактабгача таълимни уйда ота-оналарнинг мустақил таълим
бериши орқали ѐки доимий фаолият кўрсатадиган
мактабгача тарбия
муассасаларида, шунингдек, МТМга жалб қилинган болалар учун болалар
боғчасида, мактабларда, махаллаларда ташкил этилган махсус гуруҳлар ѐки
марказларда олади. Оила шароитида таълим МТМ билан ўзаро ҳамкорликда
ташкил этилсагина кутилган натижаларга эришиш мумкин. Шу мақсадда МТМ
оилаларга методик ѐрдам кўрсатади. Бу борадаги педагогик фаолият жамоавий
ва индивиуал ишлар шаклида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: