Касбий қайта тайѐрлаш йўналиши: Мактабгача таълим муассасалари



Download 1,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/100
Sana18.02.2022
Hajmi1,5 Mb.
#455137
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   100
Bog'liq
3.6 Болаларни мактабга тайёрлаш

 


41 
Ҳаракат
– маълум мақсадга қаратилган ақлий ва жисмоний фаолият, 
меҳнат. Ўз моҳиятига кўра ақлий ѐки жисмоний бўлишидан қатъий назар 
ҳаракат МТМ тарбияланувчиларининг тўла-тўкис ўсиб-улғайишларини 
таъминловчи муҳим шартларидан бири саналади. Фаол ҳаракатларга эҳтиѐж 
ўйиннинг барча турлари, айниқса, ҳаракатли ва ўйинчоқлар билан ўйналадиган 
дидактик ўйинлар орқали тўлиқ қониқтирилади. Шунингдек, ўйинлар боланинг 
мулоқотга киришишга бўлган эҳтиѐжини қондиришда катта имкониятга эга.
2. Ўйин мактабгача таълим ѐшидаги болалар ҳаѐтини ташкил этиш 
шаклидир. Илмий асосланган ўйинлар МТМда болалар ҳаѐти ва фаолиятини 
ташкил этиш шакли сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Мазкур жараѐнда 
тарбиячи етакчи ўрин эгаллаб, у энг аввало, ўйин орқали таълим-тарбияга доир 
қандай вазифаларни мувафаққиятли ҳал этиш мумкинлигини аниқ тасаввур 
қила олиши лозим. Шунингдек, болалар ўйинига ажратилган вақтни машғулот 
ѐки кун тартибидаги бошқа тадбирларни чўзиб юбориш орқали эгаллаш 
мумкин эмас. МТМ таянч дастурида ҳар кунги кун тартибига овқатланиш, 
бадантарбия, сайр, машғулотлар ўтказиш билан бир қаторда ўйин ҳам 
киритилган. Ўйин болалар ҳаѐтини ташкил этиш шакли сифатида кичик 
гуруҳдан бошланади. Ўйин эрталаб нонуштагача (15-20 дақиқа) бошланади ва 
нонуштадан кейин, машғулотлар ўртасида, очиқ ҳавода, ўйқудан кейин 
ўтказилади. Эрталаб ролли ўйинлар, қуриш-ясаш, ҳаракатли ўйинларни ташкил 
этиш тавсия этилади. Машғулот ўртасида ҳаракатли, қоидалари ўйинлар 
ўтказилади. Улар асосан, машғулотнинг мазмунига боғлиқ бўлади. Сайр 
вақтида очиқ ҳаводаги ўйинлардан фойдаланилади. Кундузги уйқудан кейинги 
ўйинларга қурилиш ўйинлари, эртак бўйича қўйиладиган ўйин, ролли, дидактик 
ўйинлар киради. 
3. Ўйин болаларни ҳар томонлама тарбиялаш воситаларидан биридир. 
Педагогика фани ўйинни бола шахсини тарбиялашнинг асосий воситаси деб 
ҳисоблайди. Ўйин орқали болалар катталарнинг меҳнат тажрибасини, билим, 
кўникма ва малакалари, ҳаракат усуллари, ахлоқ меъѐрлари ва қоидаларини, 
мулоҳаза ва муҳокамаларини эгаллаб олади. Ўйинда боланинг ўз тенгқурлари 
ва катталар билан бўладиган муносабат усуллари шаклланади, ҳис ва дидлари 
тарбияланади. 
4. Ўйин болаларга таълим-тарбия беришнинг метод ва усулидир. Ўйин 
жараѐнида болаларнинг билимлари ва тасаввурлари бойиб, чуқурлашиб боради. 
Ўйинда у ѐки бу ролни бажараѐтиб, бола ўзининг бутун диққатини ўйинга 
қаратиши лозим. Бола ўйнаѐтганида кишилар меҳнати, уларнинг аниқ 
ҳаракатлари, муносабатлари тўғрисидаги тасаввури етарли эмаслигини сезиб 
қолади, бунинг натижасида катталарга савол бера бошлайди. Тарбиячи 
болаларнинг бундай саволларига жавоб бериб, уларнинг билимларига аниқлик 
киритади, бойитади. Шундай қилиб, ўйин болалардаги билим ва тасаввурларни 
мустаҳкамлайди. Бунда педагогнинг тўғри раҳбарлигида унинг тушунчалари 
кенгаяди.
Тарбиячи ўйин орқали болаларда она-ватанга, ўз халқига, бошқа миллат 
вакилларига ижобий муносабатни шакллантиради, мустаҳкамлайди. Ўйин 


42 
орқали тарбиячи болаларда жасурлик, ростгўйлик, ўзини тута билишлик, 
ташаббускорлик каби сифатларни тарбиялайди. Ўйин болаларда ижтимоий 
ахлоқни, уларнинг ҳаѐтга, бир-бирига бўлган муносабатни шакллантирувчи 
мактаб вазифасини бажаради. Тарбиячи болаларнинг ўйинига раҳбарлик 
қилаѐтиб, уларни жамоа орқали ҳам тарбиялаб боради. Ўйин жараѐнида 
болалар ўз хоҳиш-истакларини жамоа хоҳиши билан келишиб олишга, ўйинда 
ўрнатилган қоидаларга риоя қилишга ўрганади. 
МТМда ташкил этиладиган болалар ўйини ўзининг мазмуни, хусусияти, 
ташкил этилишига кўра хилма-хилдир, умумлаштирган ҳолда, уни икки турга 
ажратиш мумкин:

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish