9
I. ИШЧИ ДАСТУР
Кириш
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли
ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик
ва ҳуқуқ-тарғибот, жамиятда қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари,
миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун
муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, жаҳон
талаблари даражасида таълим олиши ва касб эгаллаши, фуқароларимизнинг
бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
“Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3289-сонли “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ
таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига
мувофиқ, янги шароитлардан келиб чиққан ҳолда, таълим босқичларининг
узлуксизлиги
ва
изчиллигини
таъминлаш,
таълимнинг
замонавий
методологиясини яратиш, давлат таълим стандартларини компетенциявий
ёндашув асосида такомиллаштириш, ўқув-методик мажмуаларнинг янги
авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, мактабгача таълим
муассасаларининг қулайлигини таъминлаш, мактабгача таълим сифатини
яхшилаш ҳамда уларни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш
ҳамда педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
тизимини янада такомиллаштириш тақозо этилади.
Логопсихология модулининг ишчи ўқув дастури мактабгача таълим
муассасалари дефектологларини (логопедларни) қайта тайёрлаш курсининг
ўқув дастури асосида тузилган бўлиб, тинловчилар – мактабгача таълим
муассасалари ходимларига логопсихология фанининг долзарб масалалари,
мазмун ва моҳиятини очиб беришни назарда тутади.
Логопсихология курсининг асосий мақсади ва вазифаси курс
тингловчиларига нутқида камчилиги бўлган болалар руҳиятининг ўзига хос
хусусиятлари, руҳий жараёнларни ўрганувчи психологик тест, усул,
услубиятлар
ҳақида
билимлар
бериш,
малака
ва
кўникмаларни
шакллантиришдан иборат.
Берилган бу билим ва тушунчалар, биринчидан, нутқида камчилиги бўлган
болаларнинг шахсий хусусиятлари ҳақида тасаввурларни бойитса, иккинчидан,
тингловчиларнинг бу соҳага оид дунёқараши ва эътиқодини шакллантиришга
катта ҳисса қўшади
Бу курсни ўрганиш натижасида курс тингловчилари қуйидаги
Do'stlaringiz bilan baham: