Касбий қайта тайёрлаш йўналиши


-маъруза. Мактабгача таълим муассасаларида эртакларни



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#89862
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   115
Bog'liq
4 mtm ТАНЛОВ ФАНИ МО4d2ca

 
2-маъруза. Мактабгача таълим муассасаларида эртакларни 
саҳналаштириш 
Р е ж а: 
1.Мактабгача таълим муассасаларининг турли ёш гуруҳларида 
эртакларни саҳналаштириш. 
2. Эртакларни саҳналаштириш ва атрибутларни тайёрлаш.
Таянч тушунчалар: саҳналаштириш, атрибут, сюжет, персонаж, хатти-
ҳаракат, ифодали, аниқ талаффуз. 
 
 


119 
1.1. Мактабгача таълим муассасаларининг турли ёш гуруҳларида 
эртакларни саҳналаштириш. 
Болалар 
онгига миллий урф-одатларимизни, анъаналаримизни 
сингдиришда‚ уларга шу азиз Ватан барчамизники эканлигини уқтириш, ҳар 
томонлама маънавий баркамол қилиб тарбиялашда‚ теварак-атрофда бўлаётган 
воқеа ҳодисаларни, ўзини одобидаги аҳлоқий камчиликларини, табиатни асраб 
авайлаш, унга меҳр уйғотишда қўғирчоқ театрларини саҳналаштириш 
аҳамияти каттадир. Чунки саҳналаштиришда томошабинлар томошаларни 
фақат кўриб, тинглабгина қолмай балки унда мустақил иштирок этади. Болалар 
эртакларни саҳналаштиришини кўрганларидан сўнг, қаҳрамонларнинг 
ҳаракати, ахлоқи, одобини биргаликда муҳокама қилиш, бола қалбида 
эзгуликка‚ хайрли ишлар қилишга, одамларга яхшилик қилишга интилиш 
тўйғусини тарбиялайди. 
Болалар билан биргаликда эртакларни саҳналаштириш орқали эртак 
қаҳрамонларининг (“Олтин тарвуз”, “Зумрад ва Қиммат”) ўзига хос 
хусусиятлари аниқланади, уларга мос хатти-ҳаракатларни ижрода қандай акс 
эттириш кераклиги ҳақида фикрланади, саҳна нутқини (ифодали,аниқ 
талаффуз), саҳнада ҳаракат эркинлиги, сўз ва ҳаракат уйғунлиги тарбияланади.
Турли жанрдаги бадиий асарлар қурилиши, услуби жиҳатидан ўзига хос 
хусусиятларга эга бўлиб, уларнинг болаларга таъсири ҳам ҳар хил бўлади. 
Табиийки, ҳар бир жанрга оид асар матни лингвистик жиҳатдан ҳам ўзига хос 
хусусиятларга эга. Масалан, шеърий асарлар матни ҳикоя матнидан, эртак 
матни шеър матнидан, илмий-оммабоп мақола матни масал жанрига таалуқли 
асарлар матнидан тубдан фарқ қилади. Топишмоқ предмет, воқеа-ҳодисалар 
ўртасидаги ўхшашликни таққослаш орқали ўзлаштирилса, мақоллар мазмуни 
ҳаётий мисоллар воситасида шарҳлашни тақозо этади. Шунга кўра, турли 
жанрдаги бадиий асарларни ўқишда тарбиячидан унга мос усуллар танлаш 
талаб этилади.
Халқ оғзаки ижодидан эртак жанри болалар томонидан яхши қабул 
қилиниб, қизиқиб ўқилишининг сабабларидан бири эртак тилининг 


120 
таъсирчанлиги, ўткирлиги, маънодорлиги ва халқ тилига яқинлигидир. 
Эртакларнинг кўпчилигида реал ҳаёт тасвири саргузашт элементлар билан 
қўшилиб кетади. 
Эртакнинг ўткир мароқли сюжети, воқеа ривожидаги фавқулодда 
ажойиб вазият болаларни мафтун қилади, ундаги мард, кучли, топқир, довюрак, 
чаққон қаҳрамонлар, эртакнинг ғоявий йўналиши, унда эзгулик кучининг - 
яхшиликнинг доимо ғалаба қилиши болаларни ўзига тортади. Эртакда қабул 
қилинган ҳикоя қилиш шакли бир хил сўз ва ибораларнинг қайта-қайта 
такрорланиб туриши, оҳангдорлиги, тилининг таъсирчанлиги, ифода 
воситаларининг жонлилиги, болалар учун жуда қизиқарлидир. Эртакда 
қатнашувчилар кўпинча раҳмдил, сахий, адолатли ҳамда уларнинг акси бўлган 
ёвуз, бахил, очкўз образларга бўлинади. 
Эртакнинг педагогик қиймати шундан иборатки, болалар унда тўғрилик, 
ҳалоллик ғалаба қилганидан, камбағал кишилар қийинчиликдан қутилганидан, 
яъни яхшилик, эзгулик рўёбга чиққанидан ва ёмонлик, ёвузлик маҳкумликка 
учраганидан қувонадилар. Улар ҳаётда ҳам доимо шундай бўлишини 
истайдилар. Масалан, «Ҳалоллик» эртагида асосий фикр камбағалларга ёрдам 
кўрсатиш, ўз меҳнати билан ҳаёт кечириш бўлиб, бу ҳатто бутун халқ истаги 
эканлиги ғояси илгари сурилган. Бундай ғалаба маиший эртаклардан ташқари, 
сеҳрли эртакларда ҳам ифодаланган.
Эртак болаларда қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатини муҳокама қилиб, 
баҳолаш кўникмасини ўстириши билан бирга яхшиликнинг доимо ғалаба 
қозонишига ишонч уйғотади. Болалар эртакни таҳлил қилиш жараёнида 
«Кишилардаги қандай сифатлар сизга ёқди? (ёки ёқмади?) Нима учун?», «... 
нима учун жазоланди? (ёки рағбатлантирилди?)», «Нима учун эртакдаги 
баъзи қаҳрамонларга ҳатто табиат кучлари ҳам ёрдам беради? (ёки 
баъзиларидан юз ўгиради?)» каби саволларга жавоб топиш жараёнида 
мушоҳада қиладилар, муҳокама қилиб, хулосага келадилар. 
Мактабгача таълим муассассаларида ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар 
кўпроқ таништирилади. «Бўрининг табиб бўлгани ҳақида эртак» (Анвар 


121 
Обиджон), «Кўзача билан тулки», «Олапар, Мош, Мусича» каби эртаклар аниқ 
ҳаётий ҳикоялар тарзида ўқитилади ва таҳлил қилинади. 
Эртак матни устида ишлашда саволларга жавоб бериш, болаларнинг 
ўзлари эртак мазмунига оид саволлар тузиб, жавоб беришлари, режа тузиш, 
қайта ҳикоялаш, ижодий давом эттириш, эртак айтиш, қаҳрамонларни график 
тасвирлаш каби иш турларидан фойдаланилади. Бундай эртакларда 
ҳайвонларнинг одатлари таҳлил қилинади, аммо уларни кишилар ҳарактерига 
таққослаш тавсия қилинмайди.
Мактабгача таълим тажрибасидан маълумки, кичик ёшдаги болалар 
эртакдаги ҳайвонлар гапирмаслигини, тулки ва турна бир-бириникига меҳмонга 
бормаслигини яхши биладилар, аммо эртаклар дунёсини ҳаётий ҳикоя каби 
қабул қиладилар. Эртакни таҳлил қилганда, барча ишлар унинг мазмунини 
яхши идрок этишга, сюжет ривожини, қатнашувчи персонажларнинг хатти-
ҳаракати, ўзаро муносабатларини тўғри тасаввур этишга йўналтирилади. Бунда 
танлаб ўқиш ва қайта ҳикоялашнинг аҳамияти катта.
Бундай эртакларни таҳлил қилиш бадиий ҳикоя тарзида уюштирилади. 
Тарбиячи, болалар раҳбарлигида эртакда қатнашувчиларнинг хулқ - атвори, 
айрим хатти-ҳаракатларини баҳолайдилар, уларнинг бир-бирларига бўлган 
муносабатларини айтадилар ва шулар асосида айрим образлар ҳақида 
хулосалар чиқарадилар, эртак режасини тузадилар, эртакни ролларга бўлиб 
ўқийдилар. 
«Давлат» эртаги оддий турмушга тегишли ҳодисаларни тасвирловчи 
эртакдир. Эртакни ўқишга тайёрлаш учун ота-боболаримиз атрофни, табиатни, 
борлиқни қандай тасаввур этишлари ҳақида суҳбат ўтказилади. Бундай суҳбат 
эртакдаги бадиий образларни, уларнинг ўзаро муносабатларини, хулқ-
атворлари, ҳарактерларини тўғри тушунишга ёрдам беради. «Давлат» эртаги 
матни устида ишлаш жараёнида болалар «Деҳқоннинг хонадони қандай ҳаёт 
кечирар экан?», «Нима учун Давлат деҳқоннинг хонадонидан кетишни 
истамайди?» каби саволларга жавоб топиш орқали эртак қаҳрамонларини 


122 
баҳолайдилар, аҳил ва иноқ бўлиб, ҳалол меҳнат қилиш лозим деган хулосага 
келадилар. 
Эртак устида ишлашда болаларни эртакни ўқиб беришга, балки уни 
айтиб беришга ўргатиш ҳам муҳимдир. Эртак айтиш оғзаки нутқни ўстиради, 
болалар нутқини янги сўз ва иборалар билан бойитади. 
Болаларни эртак тилидан эркин фойдаланишга ўргатиш учун эртак 
билан биринчи таништиришда уни тарбиячи айтиб бериши мумкин. 
Бола эртак мазмунини ўзлаштириб олгандан сўнг, унинг тили устида 
ишлашга алоҳида аҳамият қаратилиши зарур. Эртак мазмунини қайта 
ҳикоялашда, қаҳрамонларга тавсиф беришда болаларнинг ўз нутқида тил 
воситаларидан ўринли фойдаланиш талаб қилинади. Тил воситаларидан 
фойдаланиш учун талаб ва вазият, эҳтиёж яратиш зарур. 
Эртакларда келтирилган мақоллар устида ишлаш, уларда илгари 
сурилаётган ғояларни болалар онгига етказиш, ёд олдириш йўли билан 
боғланишли нутқни ўстириш, нутқнинг таъсирчанлигини ошириш лозим. 
Масалан, «Ростгўй бола» эртагида бола ўз ростгўйлиги билан подшога маъқул 
бўлганлиги ҳикоя қилинган. Эртак ғоясига мос хулоса эса «Бошингга қилич 
келса ҳам тўғри гапир» мақоли билан ифодаланган. Болалар ушбу мақол 
мазмунини тушуниб олишса, ўзлари ҳам юқоридаги каби эртак тузиб, ҳикоя 
қилиб беришлари мумкин 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish