Жонли табиат
Ўсимликлар дунёси:
Болаларни хонаки ўсимликлар билан таништириш;
Уларни фарқлаш ва хусусиятларини: шакли, ҳажми, шохлари,
барглари ва гулларининг рангини тавсифлашга ўргатиш;
8-9 турдаги сабзавотлар ва 5 турдаги меваларни белгилари: шакли,
рангги, ҳажми, мазаси, овқатга қўллаш усули бўйича таққаослаш ва
тавсифлашни ўргатиш;
умумлаштирувчи сўзлардан фойдаланишга ўргатиш: сабзавотлар,
мевалар;
болаларда ҳовлидаги барча ўсимликларнинг талаб-эҳтиёжлари ҳақида
тасаввурларини аниқлаштириш;
Болаларга ўсимликларнинг вегетатив кўпайиши ҳақида билим бериш.
Хонаки ўсимликлар мисолида қаламча, пиёзча, тупни бўлиб янги ўсимликни
ўстириш мумкинлигини кўрсатиб бериш.
Ўсимликларнинг ривожланиши учун ёруғлик, сув, иссиқ ҳарорат,
унумли тупроқ бўлиши лозим. Ҳар бир ўсимлик тури алоҳида парвариш
эитилиши зарур;
Болаларнинг боғда, полизда, гулзорда сабзавотлар ва гул кўчатларини
ўстириш ҳақидаги тасаввурларини умумлаштириш. Ўсимликларнинг айрим
87
турлари мисолида уларни уруғдан уруғгача ўсиши ва ривожланиш кетма-
кетлигини, ниҳолнинг (уруғнинг) униб чиқиш шарт-шароитларини, уларни
парвариш қилиш усуллари тавсифлаш;
Болаларни қайси белгиларига кўра хонаки, боғ, дала, полиздаги
ўсимликлар маданий турларга, ўрмон ва чимзордаги ўсимликлар эса – ёввойи
турларга мансублигини аниқлаб олишни ўргатиш
Ҳайвонот дунёси:
Болаларни уларга таниш бўлган йирқич ҳайвонларнинг (қуён тулки,
бўри ва ҳоказо, мослашувчан хусусиятлари ҳамда табиат бурчагидаги судралиб
юрувчилар (тошбақа) билан танишитириш;
Ҳайвонларнинг тузилиши, танаси ва хатти-ҳаракати ва ташқи муҳитга
мослашиш белгиларини ажратиш, ажратиб олинган белгиларни уларнинг яшаш
жойи ва турмуш тарзи билан солиштиришни ўргатиш;
Узун кучли оёқлар тез югуриш имкониятини беради (бўри). Орқа
оёқлари олдингиларидан узунроқ бўлса, жонивор (қуён, олмахон) сакраб
ҳаракат қилади;
Ичкарига қайрилиб кетган ўткир тирноқлар дарахтга тирмашиб
чиқишга (олмахон); ерни қазишга имкон беради (юмронқозиқ, тошбақа);
Кўпгина ҳайвонларда яққол намоён бўладиган мослашувчанлик
хусусиятларга, масалан, душманлардан ҳимояланишга ёрдам берадиган ташқи
муҳитга мос ранг (қуён, олмахон, тошбақа ва бошқ.), қаттиқ устки қопламага
(тошқаба эга бўлади);
Табиат бурчагида яшаётган қушлар ҳақидаги тасаввурларни:
тутқунлик ҳолатидаги ташқи хатти-ҳаракат ва турмуш тарзи хусусиятлари,
уларнинг табиий шароитдаги ҳаётини (қаерда яшаши, нима билан озиқланиши,
болалаш пайти) аниқлаштириш;
Қушларнинг парвозга мослашувчанлиги (кенг ёйилиб-ёпиладиган
қанотлар, думи, енгил патлари ҳавода учишига имкон яратади) ҳақидаги
билимларни шакллантириш;
88
Болаларни аквариумдаги балиқлар танаси ва хатти-ҳаракатларининг
нинг мослашувчанлик белгилари билан таништириш;
Тана шакли, катта-кичиклиги, кўзлар, оғизнинг ўлчами ва
жойлашувини хатти-ҳаракатлар хусусиятлари (яшаш жойи, ҳаракатланиш
усуллари, овқатланиш жиҳатлари) билан солиштиришни ўргатиш;
Ҳайвонларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳақидаги болаларнинг
тасаввурларини кенгайтириш
Do'stlaringiz bilan baham: |