Касб-ҳунар мактаблари учун ўқув қўлланмаларини яратишга қўйиладиган умумий талаблар



Download 21,06 Kb.
Sana05.01.2023
Hajmi21,06 Kb.
#897714
Bog'liq
Танлов шартлари


Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар мактаблари учун ўқув қўлланмаларни яратиш бўйича танловда иштирок этиш учун таклиф этади


Касб-ҳунар мактаблари учун ўқув қўлланмаларини яратишга қўйиладиган умумий талаблар:
Ўқув қўлланмалар, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтиришга ва уларда зарурий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қиладиган, шунингдек соҳа бўйича илғор халқаро тажрибалар, жаҳон илм-фани, услубиёт, техника ва технологияларнинг сўнгги ютуқлари, тараққиёт тенденсияларини ҳисобга олган ҳамда тасдиқланган таълим дастурлари асосида тайёрланган, янги яратиладиган ўқув қўлланмаларининг номи ўқув режалардаги фанлар номи билан мос келиши шарт.
Ўқув қўлланмаларини яратишда қуйидаги тамойилларга амал қилинади:
мамлакатда жорий этилган узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари (умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим (бакалавриат)) ўртасидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш ҳамда фанлар мавзуларининг асоссиз такрорланишига йўл қўймаслик;
касбга қизиқишни кучайтириш, уни мустаҳкам эгаллашга ва замонавий билимлар асосида рақобатбардош мутахассислар тайёрланишига хизмат қилиш;
мустақил ва эркин фикр юритиш, масъулиятли қарорлар қабул қилишга қодир шахсларни тарбиялаш;
қайси фанга тегишлилигидан қатъий назар, назарий билимларнинг амалиёт билан боғлиқлигини таъминлаш;
ўқувчиларда яхлитликни идрок қилиш ҳиссининг шаклланиши учун барча маълумотларни мантиқий кетма-кетликда ёритиш;
муайян фан соҳасига хос хусусиятлардан келиб чиқиб, эстетик ва дизайн кўрсаткичларда илм-фан ютуқларини тасвирлайдиган кўргазмали маълумотлар, қурилма, аппаратлар ёки уларнинг маълум қисмлари ва бошқалар турли рангда берилишига эътибор қаратилиш;
матнни тушунарли ва мантиқий усулда тузиш, ўрганиш жараёнини осонлаштириш учун расмлар, схемалар ва чизмаларни қўшиб жойлаштириш ҳамда мавзуни янада чуқурроқ ўзлаштириш учун қўшимча манбааларни кўрсатиш;
ўқув қўлланмаида ўрганиладиган мавзу ва машғулотлар гуруҳда ўқувчиларнинг турли қобилиятга эга эканлиги инобатга олинган ҳолда берилиш;
фанлараро ва фан ичида ўзаро боғлиқлик таъминланиш;
ўқувчиларнинг мустақил ишлаши учун амалий топшириқлар, машқлар ва лойиҳалар билан таъминланиш;
матнда атроф-муҳит, унинг ифлосланиши ва жамият саломатлиги муаммолари ҳамда уларни ҳал қилиш йўллари акс эттирилиш;
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини ўқув қўлланмаларини таълим ва тарбияни ижтимоий ҳаёт, унумли меҳнат билан узвий боғланишига эътибор бериш;
фан ва техника ютуқларининг аҳамиятини ифодалаши, илмий масалаларнинг мантиқий кетма-кетликда, фаннинг ўқув дастурига мувофиқ баён этилиш;
хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида яратилган ўқув қўлланмалардан фойдаланиш;
ўқув қўлланмалари тушунарли, содда ва равон тилда ёзилиши, маълумотлар ўқувчи томонидан имкон даражасида осон ва қийинчиликсиз қабул қилинадиган, хотирада сақланадиган ҳамда янги билимларни ўзлаштиришга йўналтирадиган тарзда берилиши ҳамда таълим олувчиларнинг билим ва кўникмаларини назорат қилиш имкониятини яратиши лозим.
Танловда қатнашиш истагини билдирган муаллифлар (ёки муаллифлар жамоаси) томонидан қуйидаги ҳужжатлардан иборат таклифлар танлов комиссиясига тақдим этилади:
а) иштирок этиш учун буюртманома;
б) қатнашчининг сўровномаси;
в) ўқув адабиёти консепсияси (0,5 босма тобоққача), унда ўқув курсининг мақсади ва вазифалари, мазмуни ва тузилмасига назарий-методологик ёндашув, ўқув адабиётининг методик аппаратига асос қилиб олинадиган дидактик принциплар акс эттирилиши керак;
г) ўқув адабиётининг режа-проспекти (бўлимлар ва мавзулар мазмунининг тезисли баёни, 1 босма тобоққача);
д) битта бобнинг намуна матни.
Танловда иштирок этиш учун тайёрланган таклифлар жорий йилнинг 21 декабр кунига қадар вазирликнинг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Таълим жараёнини ташкил этишни мувофиқлаштириш бошқармасининг “Ўқув методик таъминотни ташкил этиш бўлимига”га (К.Мавлянов (71 207-16-72 (148)) асл нусхада, А4 конвертга солиб, жилдида таълим муассасаси номи, муаллифлар Ф.И.Ш. ёзилган ҳолда тақдим этишингизни сўраймиз.


Касб-ҳунар мактабларини зарур ўқув адабиётлар билан таъминлаш учун 2023 йилда давлат буджети маблағлари доирасида махсус фанлардан ўқув қўлланмаларни нашр этиш режаси
Манба: Ахборот хизмати
12.12.2022
Download 21,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish