"Kasb ta'limi" bakalavriat ta'lim yo'nalishi talabalari uchun (46-13 guruhi) Materialshunoslik fanidan ma'ruzalar (1-8) Tuzuvchi: dots. Xabibullayev R. A. Mundaruja


Ҳавода қотадиган боғловчи материаллар



Download 1,4 Mb.
bet56/63
Sana24.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#201025
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63
Bog'liq
1-8-maruzalar

Ҳавода қотадиган боғловчи материаллар
Гипсли боғловчи моддалар. Гипсли боғловчи моддалар куйдирилган гипс-тошни майдалаб туйиш билан ҳосил қилинади. Гипс-тошнинг куйдирилиш температурасига ва шароитга қараб ундан қурилиш гипси, жуда мустаҳкам гипс ҳамда ангидридли цемент ҳосил қилинади. Таркибида икки молекула сув бўлган кальций сульфатли чўкинди тоғжинси гипс (CaS04*2H20) ни ва айрим саноат чиқиндиларини пишириб, сувсизлантириб боғловчилар олинади.
Табиий гипс-тош оқ рангли, қаттиқдиги 2 (Маос шкаласи бўйича), зичлиги 2200...2400 кг/м3 бўлган жинсдир. Гипс-тош заҳираларининг энг каттаси Бухоро вилоятида мавжуд.
150...170°С да куйдирилган гипс-тошни туйиб майдаланган маҳсулот қурилиш гипси деб аталади.
Икки молекула суви бўлган кальций сульфат 65°С да киздирилганда, у ўз хусусиятини ўзгартиради ва таркибидаги сув аста-секин йўқолиб, дегидратациялана бошлайди.
CaS04 2H20->CaS04 0,5Н20 + 1,5Н20
Гипс ишлаб чиқариш. Қурилиш гипси уч хил усулда ишлаб чикарилади:
1. Гипс-тош кукунлатиб туйилади ва пиширилади.
2. Гипс-тош майдаланиб пиширилади, сўнгра туйилади.
3. Гипс-тош майдаланиб, юқори босимли сув буғида ишланади ва қуритилиб туйилади.
Гипс-тош болтали майдалагичларда ёки пулат шарли тегирмонларда майдаланади.
Гипснинг характеристикаси. Ўз кристалл структурасига кўра, гипснинг қуйидаги асосий хиллари бор: шакарсимон синиқ майда донали зич гипс ёки бўшлиқда тартибсиз йўналадиган йирик донали гипс (алебастр); ипаксимон товланадиган, тўғри жойлашган, ипсимон кристаллардан таркиб топган толали жинс ҳамда қатлам структурали ясси тиниқ кристаллар тарзида жойлашган пластинкасимон гипс.
Гипс-тошнинг зичлиги ундаги аралашмаларга боғлиқ бўлиб, 2200...2400 кг/м3 ни ташкил қилади. Гипсдан тайёрланган шағалнинг ҳажм массаси 1300... 1600 кг/м3 дан иборат бўлиб, намлиги кескин равишда 3...5% ва ундан ҳам кўпроқ чегарада ўзгариб туради.
Гипснинг сувда эрувчанлиги 18° С да — 0,2; 40°С да — 0,21 ва 100°С да — 0,17%. Шуни айтиш керакки, температуранинг 32-41°С оралигида гипснинг эрувчанлиги энг юқори бўлади.
Гипс сувсизлантирилганда, дастлаб яримгидратга айланади, сўнгра қизиш жараёнида сувсиз модификацияларга — ангидритларга айланади.
Гипснинг тишлашиш ва қотиш вақтлари хомашёнинг хоссаси, уни тайёрлаш шароити, сақланиш муддати ва шароитига, қўшиладиган сув миқдори, боғловчи модда ва сувнинг температураси, аралаштириш шароитлари ва улар таркибида бирор қўшилмаларнинг борлигига боғлиқ. Гипснинг эрувчанлигини кучайтириш ёки сусайтириш имконини берадиган моддалар мавжуд. Улар оркали гидратациянинг тезлашиши ёки сусайиши таъминланади. Масалан, NaCl тузи ярим молекула сувли гипс ва экстрих-гипс гидратацияси тезлаткичи бўлиб, ангидритга таъсир этмайди. СаС12 эса ярим молекула сувли гипсга таъсир килмайди, лекин эстрих-гипс ва ангидрид гидратациясини секинлаштиради. MgCl2 тузи ярим молекула сувли гипснинг гидратациясини тезлаштиради, экстрих-гипс ва ангидридни секинлаштиради.
Шуни таъкидлаш керакки, тишлашишни сусайтиргич ва тезлаштиргичлар гипс буюмларнинг натижавий мустаҳкамлигига салбий таъсир кўрсатади. Бирок айрим сирт актив моддалардан ўртача миқдорда (0,1...0,3%) қўшиш буюмлар мустаҳкамлигини фақат уларни юмшатувчи фактор сифатида ва сув-гипс нисбатининг камайиши ҳисобигагина эмас, балки ҳосил бўлаётган икки гидрат кристалларнинг адсорбцион модификацияси ҳисобига ҳам ортишига имкон беради. Шунингдек, сирт актив қўшилмалар ёрдамида, гипснинг доимий сарфи ўзгармаган шароитда бетон аралашмасининг ҳаракатчанлигини ошириш мумкин.
Кўпгина қўшилмалар, масалан, сульфит-спирт бардаси ва айниқса, натрий абиетат ҳаво тортувчи моддалар ҳисобланади, бу моддалар бетонга қўшилганда бетон аралашмасида бир текис тарқалган ҳаво пуфакчалари сони ортади. Ана шундай қўшилмалардан фойдаланиш бетоннинг совуққа чидамлилигини оширади. Органик сусайтиргичлар, одатда, қотиш вақтида гипс хамиридан ҳосил бўлган гипстошнинг киришишига олиб келади, қаттиқ структурали кристаллар эрта ҳосил қилувчи тезлаштиргичлар эса аксинча, гипснинг кенгайишига имкон беради.
Гипснинг тишлашиш тезлигини камайтириш ва буюмлар мустаҳкамлигини ошириш учун сув-гипс қоришмаси температурасини 80°С дан юқори температурада сақлаб туриш тавсия этилади, бунда у яримгидрат билан тўйинган ва икки гидратга нисбатан ўта тўйинган қоришмада температура қанча юқори бўлса, ундаги гипс шунчалик узоқ вақт кристалланмай туришига асосланган. Яримгидрат билан тўйинган қоришма температурасининг пасайиши гипснинг кристалланишини тезлаштиради.
Гипснинг қотиш жараёнида унинг ҳажми тахминан 1% га кенгаяди. Бу эса гипсдан меъморчилик буюмларини тайёрлашда, ёриқларни беркитишда ва бошқа мақсадларда фойдаланишга қулайлик яратади. ГОСТ бўйича, қурилиш гипси тишлашишининг бошланиши 4 минутдан кейин, охири эса 6 минутдан 30 минўтгача давом этиши керак. Демак, қурилиш гипси тез тишлашадиган ва тез қотадиган боғловчи моддадир. Шунинг учун қорилган гипсни тишлашиб қолмасдан илгари ишлатиш лозим. Агар тишлашиш жараёни бузилса, ҳосил бўлаётган кристалл ўсимталари парчаланиб кетади ва мустаҳкамлиги кескин камаяди. Шу сабабли иш гипсни тишлашгунга кадар ишлатиб тугатиш учун ё камрок миқдорда қориш, ёхуд гипсга тишлашиш жараёнини сусайтирувчи моддалар қўшиш мумкин.
Гипснинг тишлашиш вақтини узайтириш учун унга махсус сусайтиргичлар қўшилади. Коллоид эритма ҳосил қилувчи, яримсувли гипснинг эриш тезлигини сусайтирувчи ва натижада икки молекула сувли гипснинг кристалланишини кечиктирувчи материалларга суяк елими, козеин, желатин, глицерин, магний, кальций тузлари мисол бўлади. Гипснинг тишлашиш вақтини узайтириш учун 60°С гача иситилган сувни ҳам ишлатиш мумкин.
Гипс қайта қуритилганда унинг мустаҳкамлиги яна тикланади. Гипсдан тайёрланган маҳсулотнинг сувга бу қадар чидамсиз бўлишининг асосий сабаби шундаки, сув пардаларининг қотган гипсдаги кристалл структуралари айрим элементларни ажратиб, парчаловчи таъсир кўрсатади. Гипсдан тайёрланган маҳсулот ёғингарчилик ва намликдан сакланса, у узоқка чидайди. Сувда чидамлилик хусусиятини ошириш учун гипсдан тайёрланган буюм ва қисмлар сув таъсир этмайдиган моддалар билан шимдирилади, уларнинг сирти буялади ёки гипсга сўнмаган оҳак, цемент, шлак ва тош уни, кул ёки туйилган домна шлаги каби моддалар қўшилади. Қурилиш гипси кўпроқ туйилса, жуда майин ва тез тишлашувчи қолипбоп гипс ҳосил бўлади.
Қурилиш гипси уз сифатига кўра бир неча навга бўлинади. Гипснинг эгилишдаги, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 4x4x16 см ли намуна ҳосил қилувчи қолипга қуйиб тайёрланган намуналарда аниқланади. ГОСТ талабларини қаноатлантирадиган гипс қоришмасини тайёрлаш учун сув миқдорига катта аҳамият бериш керак.
I нав қурилиш гипси сув билан қориштирилганда 1,5 соат вақт ўтгач, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси камида 4,5 МПа, II нав гипсники эса 3,5 МПа бўлиши керак.
Гипснинг қотиш жараёни унинг гидратацияланиши билан бошланади, яъни бунда ярим молекула сувли гипс қайтадан кристалл ҳолатдаги икки молекула сувли гипсга айланади:
Қурилиш гипсидан, асосан, сувок ишлари учун оҳакгипс қоришмаси тайёрланади ва бинокорлик деталлари ишлаб чиқаришда фойдаланилади.



Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish