"Kasb ta'limi" bakalavriat ta'lim yo'nalishi talabalari uchun (46-13 guruhi) Materialshunoslik fanidan ma'ruzalar (1-8) Tuzuvchi: dots. Xabibullayev R. A. Mundaruja



Download 1,4 Mb.
bet20/63
Sana24.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#201025
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63
Bog'liq
1-8-maruzalar

3.2. Мис ва унинг қотишмалари


Мис ва унинг қотишмаларини олиш. Хозирги вақтда мис таркибида мис колчедани (СuFеS2) бўлган сульфид рудаларйдан олинади. Мис рудаларининг бойитилган концентрати (таркибида 11—35% Сu бўлган) куйдирилиб, таркибидаги олтингугурт камайтирилади, сунгра мис штейни олиш учун суюқлантирилади.
Штейнга суюқлантириш мақсад мис ва темирнинг олтингугуртли бирикмаларини руда аралашмаларидан ажратиб олишдир. Штейнлар таркибида 16—60% Си бўлади.
Мис штейнлари конверторда суюқлантирилади, ҳаво билан пуфланиб, таркибида 1—2% темир, рух, никель, мишьяк ва бошқа аралашмалар бўлган хомаки мис олинади. Хомаки мис қўшилмалардан тозаланади (рафинирланади). Рафинирлангандан сунг мис миқдори 99,5—99,99% га етади (тех­ник тоза бирламчи мис ҳосил бўлади). Тоза миснинг 11 та маркаси мавжуд (М006, М06, М1б, М1У, М1, М1р, М1ф, М2р, МЗр, М2 ва МЗ). Энг яхши М006 мис маркасидаги аралашмаларнинг умумий йиғиндиси 0,01% га, МЗ. маркасида эса 0,5% га тенг.
Тоза пиширилган миснинг механик хоссалари қуйидагича: σв = 220 — 240 МПа, НВ 40 — 50, σ - 45 — 50%. Тоза мис электротехника мақсадларида ишлатилади ва сим, чивиқ, тасма, листлар, полосалар ҳамда трубалар кўринишида ишлаб чиқарилади. Механик мустаҳкамлиги кам бўлганлигидан тоза мис конструкцион материал сифатида ишлатилмайди, балки унинг рух, қалай, алюминий, кремний, марганец, кургошин билан қотишмаси ишлатилади
Мисни легирлаб, механик, технологик, эксплуатацион хоссалари яхшиланади. Мис қотишмаларининг учта группаси бўлади: латунлар, бронзалар ва мис­нинг никель билан қотишмалари.
Латунлар. Мис асосли иккита ёки кўп компонентли қотишмаларга латунлар дейилади, уларда рух асосий легирловчи элемент хисобланади. Рухдан бошқа элементлар киритилганда, киритилган элемент номи билан аталувчи махсус латунлар ҳосил бўлади, масалан, темир-фосфор-марганецли латунлар ва ҳоказолар.
Мисга қараганда латуннинг мустахкамлиги, коррозияга чидамлилиги катта, яхши ишланади (кесиб, қуйиб босим остида ишланади). Латунь таркибида 40—45% рух бўлади. Рух миқдори бундан кўп бўлса, латуннинг мустахкамлиги камайиб, муртлиги ортади. Махсус латунларда легирловчи элементлар миқдори 7—9% дан ортмайди.
Қотишма латуннинг бош харфи Л билан белгиланади. Ундан сунг қотишманинг асосий ташкил этувчиларининг бош ҳарфлари ёзилади: Ц — рух (цинк), О — қалай (олово), Мц—мар­ганец, Ж— темир (железо), Ф — фосфор, Б-бериллий ва хоказо. Ҳарфдан кейин келувчи рақамлар легирловчи элементларнинг процентда берилган миқдорини билдиради. Масалан, ЛАЖМц 66-6-3-2 маркали алюминий-темир-марганецли латунь таркибида 66%) мис, 6% алю­миний, 3% темир, 2% марганец бўлиб долгами рухдан иборат.
Бошқа рангли металлар қотишмасига ухшаш латунлар ҳам технологик белгиларига кўра қуймабоп ва деформацияланадиган хилларга булинади. Қўймабоп латунлар (ГОСТ 17711—72) шаклдор қуймалар учун, мўлжалланган бўлиб, улар қуйма парчалари кўринишида етказиб берилади (11-жадвал).
Деформацияланадиган латунлар (ГОСТ 15527—70) Л90 (томпак), Л80 (ярим томпак) каби оддий латунлар, ЛАЖ 60-1-1, ЛС63-3 каби мураккаб латунлар кўринишида ишлаб чиқарилади. Латунлар сим, чивиқ, тас­ма, полосалар, листлар, трубалар ва бошқа прокатланган ҳамда пресслаб тайёрланган буюмлар кўринишида етказиб берилади. Латун­лар умумий ва химия машинасозлигида кенг қулланилади.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish