25
Лонгитьюд методи – маълум кишилар гуруҳи ёки аниқ кишиларнинг бир хил
белгиларига кўра психик хусусиятларини давомли ва мунтазам ўрганишни
назарда
тутади.
Кесимли метод – маълумотларни тадқиқотда қатнашувчиларнинг турли гуруҳларига
нисбатан таққослаш хосдир. Бу метод орқали синовдан ўтаётгаларнинг кўп миқдорини
қисқа вақт ичида қамраб олиши мумкин. Кесимли тадқиқотларни ўтказишда савол-жавоб
усуллари, тестлар тажрибалар кенг қўлланилади.
Лонгитьюд методи – касбий шаклланишда индивидуал йўлни ўрганишга ёрдам
беради. Мазкур метод ёрдамида шахснинг обрў орттириши унинг фаолиятидаги турли
хилдаги танқидий ҳолатларини аниқлайди.
Психологияда қўлланиладиган тадқиқот усуллари келиб чиқишига кўра
умумпсихологик кўринишга эга, лекин специфик хусусиятига эга эмас. Касб
психологияси ёш психологиясига ёндош эканлигини ҳисобга олсак, бу ўз навбатида
шаклланиб бўлган методларни ўзлаштиришга олиб келади.
Барча тадқиқотларда кенг доирада методларни қўллаш ўзига хос тадқиқий
методларни яратилишига олиб келади. Касб психологияси тадқиқот методларининг
тизимланиши, уларнинг қўлланиши соҳасини аниқлаш
шунингдек, сифат, хусусиятини
кўриб чиқиш заруриятини келтириб чиқаради.
Психология
фанида ягона умуман олганда, тадқиқотлар методларининг тўлиқ
таснифи мавжуд эмас. Кўпинча, алоҳида методлар ёки психологияда маълум муаммони
ҳал этишга тавсия этиладиган методлар рўйхати берилади.
Психологиянинг методлар тизимини таҳлил этган олимлар қуйидаги методлар
гуруҳини таклиф этади.
1. Тадқиқотни ташкиллаштириш ва режалаштириш методлари, яъни ташкилий
методлар.
2. Далиллар тўплаш, илмий маълумотлар олишга қаратилган эмпирик
методлар(усуллар).
3. Маълумотларни қайта ишлаш усуллари
4. Интерпретацион методлар(усуллар).
Бошқа бир қатор психолог-олимлар психологиясининг қуйидаги усулларини
ажратишади:
1.
Субъектив методлар (ўзини ўзи кузатиш);
2.
Объектив методлар (кузатишнинг хар хил турлари; экспериментал, тестлар,
савол-жавоб, сўровномалар).
Афсуски, бу методлар муаллифи психология методларининг таснифланишини
(классификация) тақдим этмай, фақатгина психология фанидаги мавжуд методларини
санаб ўтиш билан чегараланадилар. Бу эса ўз навбатида аниқ илмий таснифланишнинг
мавжуд
эмаслиги, психологияда методларнинг кўплиги ҳамда бир тизимга
солинмаганлиги билан изоҳланади.
Ёш ва педагогик психологиянинг методларини таҳлил этиб, тадқиқий методларни
таснифлашнинг асоси сифатида муҳим жиҳатларини ажратиб олиш керак. Бу масалалар 4
хил шаклга эга: тасвирлаш, ўлчаш, тушунтириш ва психик ҳодисани шакллантиришдан
иборат. Шунга мувофиқ методларнинг 4 та гуруҳи таклиф этилади: ноэкспериментал
(клиник),
диагностик, экспериментал ва шакллантирувчи.
Шундай қилиб касб психологияси олдида қуйидаги тадқиқий масалалар турибди:
26
1 гуруҳи – шахснинг касбий шаклланиши бу мураккаб, баъзида эса драматик
жараённинг психологик хусусиятларини тасвирлашдан иборат. Бу жараённи тадқиқ этиш
учун лонгитьюд, савол-жавоб, психобиография, танқидий воқеалар методларини қўллаш
тўғри бўлади. Бу методлар гуруҳини генетик методларга киритиши мумкин.
2 гуруҳи – касбларнинг психологик тавсифи, касбнинг психологик мазмунини тадқиқ
этиш, фаолият маҳсулдорлигини ўрганиш, меҳнат методи, ҳужжатларни ўрганиш,
кузатилаётганларни савол-жавоб орқали ўрганиш методи, шунингдек, профессиография
йўли билан амалга оширилиши мумкин. Бу услублар гуруҳи праксимметрик услубларга
тегишлидир.
3 гуруҳи – муҳим касбий кўрсаткич фаолият ва шахс белгиларини ўлчаш. Бу тадқиқий
масалани ҳал қилиш учун махсус қобилият тестлари, муваффақият ва таълим тестлари
қўлланилади. Бу психометрик усуллар гуруҳидир.
4 гуруҳи – касбий шаклланишнинг хусусиятларини, қонуният ва
механизмларини
тушунтиришдан иборат. Бу вазифани бажариш усуллари экспериментал усуллардир: яъни
лабаратория, моделлаштирувчи ва табиий экспериментлардир.
5 гуруҳ – усуллари тадқиқий маълумотларга миқдорий ишлов беришга
йўналтирилган. Уларга математик ишлов бериш усуллари киради: яъни корреляцион,
факторли таҳлил ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: