6. Савол-жавоблар кечаси. Ишнинг бу шакли гурух талабаларнинг хусусияти, характерини яхширок узлаштириш имконини беради.
7. Ота-оналарнинг тарбия борасидаги илғоp тажрибалар билан фикр алмашиш, ўртоклашиш. Бу нарса куйидаги мавзуда булиши мумкин:
а) ёшларни кандай килиб мехнатга тайёрлаш мумкин?
б) талабанинг кундалик режими хакида.
в) “Ота-оналарнинг обруси” хакида, “Оилада ёшларга ахлокий тарбия бериш” ва хоказолар тугрисида анжуманлар утказиш.
8. Профессионал таълим муассасаси кошида ота-оналар университетларини ташкил этиш ва бу университетлардан тизимли иш олиб бориш:
а) ота-оналарни тарбия сохасидаги адабиётлар билан таништириш.
б) “Ота-оналар, сизлар учун” деган мавзуда огзаки журнал.
в) фаол ота-оналарнинг тарбиявий иш тажрибалари билан бошка гурух рахбарларини таништириш каби ишлар олиб борилиши лозим.
Гурух рахбарининг ота-оналар билан олиб борадиган ишлари гоят кенг, куп киррали булиб, бу ишлар факат гурух ва укув юрти микёси билан чекланмайди, аксинча турар жойлардаги ва талабанинг ота-онаси ишлаб турган корхонадаги жамоатчилик билан хам якин алокада булишни такозо этади.
Бизнинг ёш авлод халкимизнииг инкилобий, мехнат, жанговар анъаналарини узлаштириб, узига катта авлоднинг энг яхши фазилатларини — гоявий эътикод ва матонатни, Ватанга мухаббатни, унинг иктисодий, сиёсий ва жанговар кудратини мустахкамлашда иштирок этишга интилишни сингдирибгина уз боболари ва оталари ишини давом эттира ва купайтира олади. Бу ишда ота-оналар айникса мухим урин тутишлари керак.
Буни барча гурух рахбарлари назарда тутишлари мухимдир. Бунда шахснинг хукукий етуклиги шахс ижтимоийлашувининг махсули эканлигини хар бир оилада тушунтириш гоят мухимдир. Оила шахс учун унинг ижтимоийлашув жараёни руй берадиган, унинг ахлоки, дунёкараши асослари ва хоказолар таркиб топадиган дастлабки ва нихоятда мухим ахамиятга эга булган жамоадир.
Оила бошка тарбиявий муассасалардан фаркли равишда одамнинг бутун хаёти давомида унинг барча томонларига, кирраларига таъсир курсатишга кодирдир ва одатда таъсир курсатади. Оила тарбия вазифасининг бу улкан микёси унинг мафкуравий ва психологик таъсир курсатиишнинг чукур узига хослиги билан уйгунлашиб кетади. Бу эса уни олий даражада таъсирчан килибгина колмай, шу билан бирга шахсни шакллантириш жараёнининг зарур бугинига хам айлантиради.
SWOT тахлил жадвали асосида тахлил қилиш:
Do'stlaringiz bilan baham: |