— Ўзбекистон апрель режимидан кейин яна қайтган карантин чекловлари жорий этилганида нима юз беради, бундан маъни борми?
— Апрель ойидаги қатъий карантин Ўзбекистон аҳолиси орасида инфекцияни юқтирганлар сони кам бўлишини таъминлади, яъни аҳолининг катта қисми вирусга тўқнаш келмади. Афсуски, ҳозир ушбу аҳолига коронавирус инфекциясининг аломатсиз ташувчилари шахсида улкан вирус юкламаси тушган. Одамларни узоқ вақт давомида номаълумликда қолдириш мумкин эмасди, буни тушунаман, аммо, афсуски биз иммунитет борасида кўп сонли инфекцияга чалинганларга қарши туришга тайёр эмасдик. Бошқа бир муаммо – бу сохта салбий натижали маълумотномалар. Бу биоматериални нотўғри олиш, яъни мазокни махсус тупфер (стерил зонд-тампон) ўрнига оддий момиқли таёқча ёрдамида олиш натижасида юз бермоқда.
Шу сабабларга кўра, Россия март-май ойларида ўтган жараённи биз ҳозир бошимиздан кечиряпмиз. Авжгача ҳали етиб бормадик. Ўзбекистонда, инфекцион жараён нуқтаи назаридан, кўтарилиш бўлмоқда, ҳар куни беморлар сони ошяпти. Бу вазиятда энг ижобий нарса шуки, ҳозир кимда касаллик аниқланаётган бўлса, улар қолганлар учун “иммунлаштирилган ёстиқчани” яратмоқда. Бу одамлар инфекцияга чалиниб бўлган, энди уларда антитаначалар шаклланади.
Мен, мутахассис сифатида, қатъий каратинга қайтаишдан маъни кўрмаяпман. Бизда мавжуд бўлган мўътадил чораларни қолдириш керак эди, деб ҳисоблайман. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг ректори [Хабибулла Оқилов, профессор, коронавирусга қарши курашиш бўйича штаб вакили ҳисобланади – муаллиф изоҳи] барча ўринлар бандлиги ҳақида гапирди, эҳтимоли карантин кучайиши айнан шу билан боғлиқдир. Биз қутқара олмаслигимиз мумкин бўлган беморлар учун қўрқамиз. Улар учун карантин жорий этилмоқда, инфекцияга чалиниш вақти чўзилмоқда.
— Сўз айнан қандай беморлар ҳақида бормоқда?
—Преморбид фонга, яъни фон касалликларига эга беморлар хатар зонасида ҳисобланади. Бу метаболик синдром, қандли диабет, гипертония, юрак ишемик касаллиги ва бошқалар бўлиши мумкин. Касалликни таблеткалар, парҳезлар, турмуш тарзи билан назорат қилган ҳолда улар билан яшашни ўрганиш мумкин. Афсуски, бу беморлар заиф ҳисобланади, шифокорларнинг кузатувлари бўйича айнан улар оғирроқ касал бўлади ва уларда ўлим ҳолатлари юқори. Айтгандай, масалан, грипп вируси ҳам оғирлашган преморбид фонга эга беморларни энг биринчи ўринда олиб кетади.
COVID-19 ҳолатида даставвал ёшлар касал бўлмайди ёки уни енгил ўтказади, деб айтишганди. Бунда қандайдир бир дуализм бор. Бизда ёшлар ҳам, афсуски, мутлақо соғлом эмас, уларда 20-25 ёшга келиб бирор-бир преморбид фонни учратиш мумкин. Бундай беморлар касалликни қийинроқ бошидан кечиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |