Касалликлари ва зараркунандаларига қарши



Download 450,69 Kb.
bet16/78
Sana16.03.2022
Hajmi450,69 Kb.
#497348
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   78
Bog'liq
kasallik va zararkunandalarga qarshi kurash 7a528

Халқали чириш касаллиги. Бу бактериал касаллик бўлиб, у картошканинг ўсиши ва уни сақлаш пайтида, айниқса ёмғирли пайтларда тез ривожланади. Касаллик уруғлик картошка билан бирга узатилади. Ўсимликларда гуллаш даври сўнгида барглар сарғаяди ва сўлий бошлайди, ўсимлик танаси кесилганда томирлари қорайиб кетаётганини кўриш мумкин. Касаллик туганакларнинг чиришига сабаб бўлади ва хосилнинг кўп қисми нобуд бўлади. Бу касалликнинг олдини олиш учун уруғлик картошка яхшилаб кўриб чиқилади ва барча касал хамда шубхали картошкалар йўқотилади. Уруғлик картошкани бўлакчаларга кесаётганда касаллик тарқалиб кетмаслиги учун пичоқ 3% ли Лизол эритмаси билан дезинфекция қилинади.
Қора оёқча касаллиги хам бактериал касаллик бўлиб, у картошка ривожланишининг барча фазаларида унга таъсир қилади. Энг аввало картошка ўсимлиги танасининг пастки қисми касалланади ва касаллик ривожланиб кетганда ўсимлик таналари қорайиб, чириб кетади. Касал ўсимликлар ўсишдан тўхтайдилар, барглари сарғаяди, ўралиб кетади ва қурийди. Касаллик жуда ҳам авж олиб кетганда картошка туганаклари ҳам зарарланадилар, уларда бактериал йиринг тўплана бошлайди. Бу касаллик хавфи ёмғирли йилларда ва паст жойлашган ер майдонларида жуда ҳам катта бўлади. Бу касаллик билан оғриган картошкаларнинг хосили йиғиб
олинаётганда ўсимлик поялари йиғилиб, ёқиб юборилади, туганаклар яхшилаб қуритилади ва касаллари улоқтириб ташланади.
Оддий парша касаллиги – чириётган картошка қолдиқларда ва сомонда ривожланади хамда у тупроқни ва ўсаётган туганакларни зарарлайди. Касаллик қуруқ, ғадир-будур яра-чақалар кўринишида пайдо бўлади ва у ривожланганда туганакни бутунлай қоплаб олади. Натижада бундай картошка сақланаётганда чириб кетади. Касалликнинг ривожланишига картошка экишдан олдин ерга янги гўнг солиш сабаб бўлади. Шунинг учун картошка экиладиган майдонга чириган гўнгни кузда солиш мақсадга мувофиқ бўлади. Касалланган майдонни даволаш учун картошка экишга мўлжалланган ер иккига бўлинади – бирига картошка ва бошқасига люпин экилади хамда галма-галдан иккала ўсимлик экилаверади. Паршанинг ривожланишини тўхтатиш учун картошка экилаётганда чуқурчаларнинг хар бирига тупроқ билан яхшилаб аралаштирилган холда 2 граммдан сульфатли марганец солинади.

Download 450,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish