Картошка ниҳолларининг “қора сон” ва туганакларининг юмшоқ бактериал чириш касаллиги
Картошка ниҳолларининг “қора сон” ва туганакларининг юмшоқ бактериал чириш касаллигини қўзғатувчи бактерия:
Erwinia carotovora – Эрвиния каротовора
“ҚОРА СОН”, ТУГАНАКЛАР ЮМШОҚ БАКТЕРИАЛ ЧИРИШИ
Касаллик картошка ўсув даврида далада ва омборхоналарда ривожланади.
Тупроқ нам бўлса, дала тез-тез суғорилса, экин бутун ўсув даврида зарарланади.
Ниҳолларнинг илдиз бўғзида қора, шилимшиқ доғлар пайдо бўлади, улар поянинг пастки қисмларига тарқалади, зарарланган жойлар чирийди, ниҳоллар ётиб қолади, бўйи пасаяди, барглари сарғаяди, қурийди, ўсимлик сўлиб қолади.
Мевалари илдизга бириккан жойидан бошлаб чирийди.
Картошка ниҳолларида юмшоқ чириш қўзғатувчи Erwinia sp. бактерияси қўзғатган қора сон ва чириш белгилари.
Туганаклар ҳашарот ва касалликлар пайдо қилган яралар ҳамда ташиш ва омборхоналарга жойлаш пайтида етказилган жароҳатлар орқали бактерия билан зарарланади, уларнинг устида, айниқса кўзчаларида, думалоқ, ботиқ некротик доғлар ривожланади.
Доғлар тез ўсади; ҳосил далада ёки омборхонада сақлаш пайтида чириб кетади.
Картошка туганакларида юмшоқ чириш (қўзғатувчи Erwinia
туркумига мансуб бактерия) белгилари.Картошка туганакларида юмшоқ чириш (қўзғатувчи Erwinia туркумига мансуб бактерия) касаллигининг белгилари.
Омборхонада сақлаш пайтида ташқи кўриниши соғлом, бироқ енгил зарарланган туганакларда “ҳўл чириш” ривожланади ва соғломларига тез ўтади.
Одатда бактерия замбуруғлар зарарлаган туганакларни иккиламчи зарарлайди ва картошка чиришини тугаллайди.
Зарарланган туганаклар, айниқса 15-20С ҳароратда, 3-6 кун ичида батамом чирийди.
Сабзавот экинлари ва картошкада юмшоқ чириш қўзғатувчи Erwinia туркумига мансуб бактерияларнинг ривожланиш цикли
Кураш чоралари
Чидамли навлар;
Қуруқ, соғлом, фунгицид (бактерицид) билан дориланган уруғлик туганак экиш, нам тупроққа экмаслик;
Далани керагидан ортиқ суғормаслик;
Алмашлаб экиш;
Ниҳоллар янги ўсиб чиққанда ва экин гуллаганда ягана қилиб, касалларини даладан чиқариб, йўқотиш;
Ҳосилга механик жароҳат етказмаслик, уни қуритиб, қуруқ жойда, 2-4оС ҳарорат ва 90-95% ҲНН да сақлаш лозим.
Ўсимликларни клонли микрокўпайтириш усуллари ва уни қишлоқ хўжалигига тадбиқ қилиш
Ҳужайра ва тўқималар култураси соҳасида эришилган ютуқлар асосида
ўсимликларни вегетатив кўпайтиришнинг янги усули-клонли микрокўпайтириш) усули яратилди.
Бу усул асосида ўсимлик ҳужайрасининг фақат ўзига хос бўлган тотипотентликни амалга оширишдек ажойиб хусусият ётади, яъни экзоген омиллар таъсирида ўсимлик организми пайдо бўлади. Бу усул, ўсимликларни кўпайтиришнинг анъанавий усулларига нисбатан бир қатор авзалликларга эга:
– генетик бир хил экиш материаллар олиш;
– меристема културасидан фойдаланиши орқали ўсимликларни вирусдан ҳоли қилиш;
– кўпайтиришнинг юқори коэффитценти (10-10 – ўтли, гулли ўсимликлар учун, 10 –10 – бутасимон дарахтлар учун, нинабарглилар учун 10);
– селектсион жараённи давомийлигини қисқариши;
– ўсимликларни ювенил фазадан репродуктив фазага ўтишни тезлашиши;
– ананавий усуллар билан кўпайиши қийин бўлган ўсимликларни кўпайтириш мумкинлиги;
– бутун йил мобайнида иш олиб бориши мумкинлиги, экиш материаллари
ўстириш учун майдонларнинг тежамлилиги.
– ўстириш жараёнини автоматлаштириш имконияти.
Ўсимликларни клонли микрокўпайтириш соҳасида биринчи муваффиқиятга
ўтган асрнинг 50 йилларида франтсуз олими Жорж Морел томонидан эришилган. У орхидеянинг-регенерант ўсимлигини олган. Бу вақтда ўсимликларни апикал меристемасини ин вито културалаш техникаси яратилган эди. Тадқиқотчилар бирламчи эксплантлар манбаи сифатида ўтчил ўсимликлардан: чиннигул, хризантема, кунгабоқар, нўхат, маккажўхори, қоқиўт, салатдан фойдаланиб, бу ўсимликларни регенератсия жараёнига ва шаклланишига озиқа муҳитлари таркибининг таъсирини ўргандилар.
Ж.Морел ўз тажрибаларида шунингдек, тсимбидиум (орхидеялар оиласига мансуб) ўсимлигини ўсаётган учки конуссимон ва икки – уч барг асосига эга қисмини маълум бир шароитда ўстириб сферик сфералар-протокормнинг ҳосил бўлишини кузатган. Шаклланган протокормларни ажратиб, сўнг янги тайёрланган озиқа муҳитда барг примордийлари ва илдиз ҳосил бўлгунга қадар културалаш мумкин эди.
Натижада, бу жараённинг хоҳлаганча давом эттириб кўп миқдорда, юқори сифатли, генетик бир хил, вируссиз экиш материаллари олиш мумкин эканлиги аниқланди.
Шундай қилиб, ўсимликларни клонли микрокўпайтиришда биринчи муваффақият ўтчил ўсимликлар апикал меристемасини ўзига мос озиқа муҳитда културалаб, регенерант ўсимлик олиш билан богълиқ.
Аммо микрокўпайтиришни қўллаш соҳаси хилма-хил ва кун сайин ривожланиб бормоқда. Бу биринчи навбатда дарахтларни, айниқса, нинабарглиларни ин витро кўпайтириш ва ин витро техникасидан фойдаланиб доривор ўсимликларнинг нодир ва йўқолиб бораётган турларини сақлаб қолиш билан богълиқ. Ҳозирги вақтда бу
йўналиш бўйича кўзга кўринарли силжишини кўриш мумкин. Ҳозирги кунга келиб Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Гулчиликни ривожлантириш маркази» ДУК тасарруфидаги «Биотехнология» илмий-амалий лабораторияси билан ҳамкорликда Наманган мухандислик-технология институти бир қатор олимлари лаборатория шароитида турли ўсимликларнинг тўқималарини қулай шароитда ўстириб етук ўсимлик протокормларни ажратиб, сўнг янги тайёрланган озиқа муҳитда барг примордийлари ва илдиз ҳосил бўлгунга қадар културалаш ишларини олиб борилмоқда. Бу жараённи исталганча давом эттириб кўп миқдорда,
юқори сифатли, генетик бир хил, вируссиз экиш материаллари олиш мумкин эканлиги тажрибада яққол намоён бўлмоқда.
Бу усул яъни клонли микрокўпайтириш жараёнини 4 та босқичда олиб борилади:
1) донор – ўсимлик танлаш, эксплантларни ўсимликдан алоҳида ажратиш ва
стерил културада яхши ўсадиганини ажратиб олиш;
2) максимал миқдорда мериклонлар олишга эришилгандан сўнг хусусий
микрокўпайтириш;
3) кўпайтирилган ниҳолларнинг илдиз отиши ва тупроқ шароитига кўникишини амалга ошириш, зарур ҳолатда регенерант ўсимликни паст ҳароратда (-2°, -10°С )
сақлаш;
4) ўсимликларни иссиқхона шароитида ўстириш ва уларни сотишга ёки далага экишга тайёрлаш.
Ўсимликларни клонли микрокўпайтириш юзасидан турли адабиётларда берилган маълумотлардан келиб чиқиб, бу жараённи қуйидаги усуллар ёрдамида амалга ошириш мумкин;
– ўсимликда мавжуд бўлган меристемани фаоллаштириш (поя апекси,
бўшлиқдаги ва тиним давридаги куртаклар);
– адвентив куртакларни бевосита эксплант тўқималарида пайдо бўлишини
индуктсиялаш;
– соматик эмбриогенез индуктсияси;
– бирламчи ва қайта кўчириб ўтказилган каллус тўқималаридаги адвентив куртакларни дифферентсияланиши.
Ўсимликларни клонли микрокўпайтиришда қўлланиладиган асосий усул, бу ўсимликда мавжуд бўлган меристемаларни ривожланишини апикал доминантликни тўхтатилиши ҳисобига фаоллаштиришдир.
Бунга икки хил йўл билан эришиш мумкин: а) пояни учки меристемаси олиб ташланади ва новда ин витро гормонсиз муҳитда микроқаламчаланади; б) озиқа муҳитига тситокинин типи таъсирига эга моддалар қўшиш орқали кўплаб ички бўшлиқдан чиққан новдаларнинг ривожланиши индутсирланади.
Қоида бўйича тситокининлар сифатида 6-бензиламинопурин (БАП) ёки 6-фурфуриламинопурин (кинетин), шунингдек 2-изопентиладенин (2ип) ва зеатиндан фойдаланилади. Шундай усулда олинган ниҳоллар бирламчи эксплантдан ажратилади ва ички меристемалар пролифератсиясини стимулловчи ва ниҳолларни пайдо бўлишини оширувчи янги тайёрланган озиқа муҳитида яна култураланади.
Ўсимликда мавжуд бўлган меристемаларни ривожланишини фаоллаштириш
усулини қўллаш орқали гулларни битта меристемасидан бир йилда 10 ўсимлик олиш мумкин, шунингдек бу технология ёрдамида пробиркаларда қимматли, вируссиз уруғлик материаллар микротуганаклар етиштириш кўзда тутилмоқда.
Клонли микрокўпайтиришнинг яна бир усули – эксплант тўқималарида
тасодифий (адвентив) куртаклар индуктсиясини амалга оширишга қаратилган.
Бу усул алоҳида ажратилган ўсимлик қисмларини қулай озиқа муҳит шароитида културалаб, унда етишмаётган аъзоларини тиклаш орқали етук ўсимлик регенератсия қилишга асосланган.
Тасодифий куртакларни ўсимликнинг вирусдан ҳоли қилинган ҳар қандай орган ва тўқималарида (алоҳида ажратилган муртак, барг, поя, уругъ куртак, пиёз ости қисмида, қобигъи, илдиз сегментларида ва гул баргларда) ҳосил қилиш мумкин. Бу жараён фақат тситокинин ёки унинг ауксин билан 10:1 ёки 100:1 нисбатдаги аралашмасини тутувчи озиқа муҳитларда ўтади. Бундай холларда ауксин сифатида кўпинча β-индолил–3 цирка кислота (ИСК) ёки α–нафтил цирка кислота (НСК)дан фойдаланилади. Бу усул юксак ўсимликларни клонли микрокўпайтириш бўйича кенг тарқалган усул бўлиб, кўпгина пиёзидан кўпаядиган ўсимликлар (наргис, лилия, гиатсинт, гладиолус, лола) пиёз қобигъи, базал қисми сегментларидан, барг эксплантларидан; петуния – илдиз сегментлари-дан, глоксиния, бинафша гулларини барг пластинкаси сегментларидан алоҳида ажратилган етилган ва етилмаган муртаклардан клонли микрокўпайтиришда фойдаланилади. Ёш ўсимликдан вирусдан ҳоли, учки меристема ажратилади ва мослаштирилган, 0,1 – 0,5 мг/л 6-БАП тутувчи Мурасига ва Скуга озиқа муҳитида ўстирилади, културалашнинг 3-4 ҳафтасидан сўнг, асосида тасофидий куртаклар шаклланаётган меристема ўсимталари ривожланади. Улар тез ўсиб янги куртаклар пайдо қилади. 6-8 ҳафта давомида куртаклар конгломерати ҳосил бўлади, улар ривожланишнинг турли даврларида бўлиб, бир-бирлари билан бириктирувчи тўқималар орқали бириккан бўлади.
Калта новдаларда барглар пайдо бўлади, пастки қисмида янги адвентив куртаклар шаклланади. Бу куртаклар ажратилади ва янги озиқа муҳитига кўчириб ўтказилади.
Тситокинин тутувчи озиқа муҳитда ён новдаларнинг пайдо бўлиши давом этади,
гормонсиз озиқа муҳитда эса 4-6 ҳафта давомида баргли, илдизли нормал ўсимлик пайдо бўлади. Эксплантнинг морфогенетик фаоллиги 3-4 йилгача сақланиб қолади.
Шундай қилиб, бир бошлангъич ўсимликдан йилига бир неча миллион ўсимлик олиш мумкин.
Бу усул бир қатор афзалликларга эга эканлиги билан бошқа усуллардан фарқ қилади. Биринчидан самарали ва иқтисодий фойдалидир, чунки кўпайтириш жараёнида ҳар бир каллус ҳужайрасидан културалашнинг қулай шароитида ўсимлик пайдо қилувчи тасофидий куртаклар шаклланиши мумкин. Иккинчидан, баъзи ҳолларда ўсимликларни тўқималар културасидан кўпайишининг ягона усулидир. Учинчидан бу усул орқали олинган ўсимликлар генетик ва морфофизиологик фарқ қилиши туфайли селектсионерларда қизиқиш уйгъотади. Бу селекционерларга ҳўжалик аҳамияти муҳим бўлган хусусиятли ўсимликларни танлаш ва уларни дала шароитларида ўсишини баҳолаш имкониятини беради.
Редиска етиштириш бўйича тавсиялар
Do'stlaringiz bilan baham: |