Картошка етиштириш 2-китоб мундарижа



Download 4,25 Mb.
bet13/17
Sana03.07.2022
Hajmi4,25 Mb.
#736413
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2. Картошка етиштириш

Бактериал касалликлар


Бактериал касалликлардан – ҳалқали чириш, туганакларни ҳўл чириши ва қорасонлар тарқалган. Бу касалликлар тарқалиши хавфи олдини олиш учун профилактик чора-тадбирлар мажмуаси қўлланилади.
Ҳалқа чириш. Қўзғатувчи Corynebucterium sepedonicum. Spieck бактерия тури. Касаллик поялар ўсиш даври кўк пайтида уларнинг сўлиши билан намоён бўлади. Аввал 1-2 пояси, кейин тупи бутунлай сўлийди. Кейинчалик сўлиган поялари чирийди.
Оқ томири туганакка бириккан ўрни-киндиги устида пушти ёки жигарранг доғ ва ёриқ пайдо бўлиб, у зарарланади. Туганак кўндалангига кесилса, пушти ёки сариқ ҳалқа кўриниб туради.
Туганакларнинг бактерия билан зарарланиши ҳосилни йиғиштиришда, хусусан ёғингарчилик кунларда юзага келади. Сақланиш даврининг охири – баҳор фаслида касаллик намоён бўлади. Кўп инфекция тушган туганаклар экилса, улар ё чириб кетади ёки тўлиқ шаклланмайдиган ўсимлик ҳосил қилади. Бир оз инфекцияли туганаклар экилса, юқорида кўрсатилганидек сўлий бошлайди.
Ҳалқа чиришга қарши ҳосилни йиғиш, ортиш, йиғилган ҳосилга бирламчи ишлов бериш, уруғлик олиш учун экиладиган туганаклар кесилишига йўл қўймаслик, истеъмол картошкасини етиштириш учун уруғликларни кесилишидан асраш ёки кесувчи воситани албатта, дезинфекциялаш жараёнларини жуда эҳтиёткорлик билан ўтказиш зарур. Уруғликларни зарарсизлантиришда 1% бор кислотаси ва қиздириш, идишлар ҳамда транспорт воситаларини дезинфекция қилишда эса 1% мис купороси эритмаси қўлланилади. Ўсиш даврида 2-3 марта касалланган ўсимликлардан тозаланиши шарт.

Ҳалқа чириш билан зарарланган ўсимлик ва туганаги
Туганакларнинг ҳўл чириши. Қўзғатувчилари Рceudоmonas Bacillus, Pectobacterium ва бошқа авлод замбуруғларидир. Ўсимлик ўсиш даврида барглари сарғаяди, поялари қўнғир рангга кириб сўлийди, сўнг қурий бошлайди. Туганак тўқималари юмшайди ва шилимшиқ бадбўй ҳидли массага айланади. Аввал улар рангдор, кейин тўққўнғир ёки пушти рангга киради. Инфекциялар туганакка ҳосилни йиғиштириш даврида тупроқдан ўтади. Одатда механик зарба олган, бир оз совуқ таъсир этган, намлик ортиқча бўлган даврда ўсган, замбуруғ ва бактериал касалликларига учраган туганаклар зарарланади. Сақлаш даврида ҳаво намлигининг кўп бўлиши чиришни жадаллаштиради. Зарарланган туганак усти аввал доғланади, кейин касаллик уни тўлиқ қоплайди ва туганак ички тўқималарини бадбўй ҳидли бўтқага айлантиради. Ҳўл чириш 15-20 0С ҳарорат ва ҳаво намлиги юқори бўлган шароитда жуда тез тарқалиб 5-6 кун мобайнида барча туганакларни чиришига сабаб бўлиши мумкин. Ҳўл чиришга ҳалқали чиришга ўхшаш курашилади. Барвақт сўлиб қолган ўсимликларни туганаклари билан олиб ташлаш, туганакларни механик шикастланишдан совуқ уруш ва димланиб қолишдан сақлаш, ҳосилни йиғиш, ташишни эҳтиёткорлик билан ўтказиш туганакларга жуда кам зарар етказилишига эришиши, касалланган ва шикастланган туганакларни ажратиб олиш, ҳосил йиғилганидан сўнг туганакларни бир оз қуритиш, туганакларни сақлашга тўғри тайёрлаш, сақлаш вақтида қулай тартиботни ушлаб туришларга амал қилиниши керак. Картошка сақлашга қўйилганидан 30-40 кундан сўнг саралаш ўтказилиб, касалланганлари ажратиб олинади. Ҳосил йиғишдан 7-14 кун олдин картошка палагини ўриб ташлаш соғлом картошканинг қайта зарарланишининг олдини олади.
Қорасон. Қўзғатувчи – бактериянинг Pectobacterium phitophtorum Appel туридир. Касаллик зарар келтириши ўсимликни муддатидан олдин нобуд қилиши билан намоён бўлиб, ҳосилдорлигини 15-20 фоизга пасайтиради, шунингдек, сақлаш даврида туганаклар нобуд бўлишини кўпайтиради. Бактериялар, туганаклар ва ўсимлик қолдиқларида сақланади. Юқори ҳарорат ва сернам тупроқ касалланишига ёрдам қилади.
Касаллик ниҳоллар ҳосил бўла бошлашидан бошлаб намоён бўлади. Касалланган ўсимлик барглари қайиқсимон букилади, сарғаяди ва сўлиб, поянинг пастки қисми қораяди ва чирийди. Ўсимлик илдизи чирийди, шунинг учун тупроқдан осон суғурилади. Ўсиш даврининг иккинчи ярмида касалликнинг бошланиши, юқорида кўрсатилган белгиларидан ташқари, барг қўлтиқларида яшил рангли туганаклар ҳосил бўлиши кузатилади. Касаллик зарарланган туганакларнинг оқ томири охиридан ривожлана бошлайди, кейин туганакни бутунлай қамраб олади ва у бадбўй ҳидли шилимшиқ массага айланади.
Қорасонга қарши курашда соғлом ўсимликлардан якка танлаш, зарарланган уруғликларни соғломларига тўлиқ алмаштириш, 1% ли бор кислотаси эритмаси билан уруғликларга ишлов бериш, идишлар ва транспорт воситаларини дезинфекция қилиш, уруғлик картошка даласида фитопатологик тозалашлар ўтказиш энг самарали ҳисобланади.
Туганакларнинг юмшоқ чириши. Касалликни Erwinia carotovora бактерияси қўзғотади. Касаллик картошка ўсиш даврида далада ва омборда ривожланади.
Тупроқ нам бўлса, дала тез-тез суғорилса, экин бутун ўсиш даврида зарарланади. Касал туганакдан ўсиб чиққан ниҳолларда қора сон ривожланади – уларнинг илдиз бўғзида, тупроқ сатҳидан юқорига қараб, қора, шилимшиқ доғлар пайдо бўлади, улар поянинг пастки қисмларига тарқалади, зарарланган жойлар чирийди, ниҳоллар ётиб ёки пакана бўлиб қолади, барглари сарғайиб, тепага букилади, қурийди, ўсимлик сўлиб қолади. Янги туганаклар столонга бириккан жойидан бошлаб чирийди.

Картошка ўсимлигида юмшоқ чириш белгилари
Касаллик ҳосилни пасайтиради. Туганаклар ҳашаротлар, ковлаш, ташиш пайтида етказилган жароҳатлар орқали бактерия билан зарарланади, уларнинг юзасида, айниқса, кўзчаларида, юмалоқ, ботиқ қора доғлар ҳосил бўлади. Доғлар тез ўсиб, ҳосил далада ёки омборхонада сақлаш пайтида чириб кетади.

Картошка туганакларида юмшоқ чириш касаллиги белгилари
Омборхонада сақлаш жараёнида ташқи кўриниши соғлом, бироқ енгил зарарланган туганакларда ҳўл чириш ривожланади ва соғломларига тез ўтади. Зарарланган туганаклар 15о-20 оС ҳароратда 3-6 кун ичида батамом чирийди.
Кураш чоралари. Чидамли навлар яратиш ва экиш, экиш учун қуруқ, соғлом, бактерицидлар билан дориланган уруғлик туганак ишлатиш, нам тупроққа экмаслик; далани меъёридан ортиқ суғормаслик; навбатма-навбат экишга амал қилиш; касалланган аломатли ўсимликларни даладан йўқотиш; ҳосилни йиғиш, ташиш, омборхоналарга жойлаш ва сақлаш жараёнида механик шикастламаслик, уларни қуритиб, сўнгра 2-4 оС ҳарорат ва 90-95% намликда омбор- хоналарда сақлаш лозим.

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish